Режа кириш


“Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”



Download 338,01 Kb.
bet18/19
Sana21.02.2022
Hajmi338,01 Kb.
#32099
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
КУРС ИШИ

Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари”нинг 4.1-бандига кўра “Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш” бўлиб, унда:
аҳолининг реал пул даромадларини ва харид қобилиятини ошириш, кам таъминланган оилалар сонини ва аҳолининг даромадлари бўйича фарқланиш даражасини янада камайтириш;
бюджет муассасалари ходимларининг иш ҳақи, пенсия, стипендия ва ижтимоий нафақалар ҳажмини инфляция суръатларидан юқори миқдорда изчил ошириш;
янги иш ўринларини яратиш ҳамда аҳолининг, энг аввало, ўрта махсус ва олий ўқув муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, меҳнат бозори мутаносиблигини ва инфратузилмаси ривожланишини таъминлаш, ишсизлик даражасини камайтириш;
меҳнатга лаёқатли аҳолининг меҳнат ва тадбиркорлик фаоллигини тўлиқ амалга ошириш учун шароитлар яратиш, иш кучи сифатини яхшилаш, ишга муҳтож шахсларни касбга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини кенгайтириш хал қилиши лозим бўлган устувор йўналишлар сифатида қаратилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 мартдаги “2019 йилда Аҳоли бандлигини таъминлашга янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буйуртмаси тўғрисида” ПҚ-4227-сонли Қарорига мувофиқ ишсизликни олдини олиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш каби бир қатор чора-тадбирлар амалга ошириш режалаштирилди.9
Ушбу қарорга кўра: Меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни чуқур таҳлил қилиш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларни шакллантириш, уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаларини ишлаб чиқиш ва аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун иш жойлари захирасини (квота) белгилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга, аҳоли бандлигини таъминлашнинг замонавий ташкилий-ҳуқуқий механизмлари жорий қилинмаганлиги ва ишчилар малакасини ошириш чораларининг етарли эмаслиги республикамизнинг айрим минтақаларида ишсизлик даражасини пасайтиришга имкон бермаяпти, оқибатда бу ноқонуний меҳнат миграцияси ва норасмий бандлик ҳолатларининг кўпайишига шароит яратмоқда.
Шунингдек, ташкил этилган иш ўринларининг ҳисобини юритиш ва ҳаққонийлигини таъминлаш масалаларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик механизмларидан етарлича фойдаланилмаяпти.
Аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмасини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш мақсадида, шунингдек 2017 ― 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ижроси юзасидан:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан республиканинг иш берувчи ташкилотлари билан биргаликда ишлаб чиқилган 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси маъқулланди.
Қуйидагилар:
370 мингдан ортиқ фуқаролар учун иш ўринларини ташкил этиш бўйича давлат буюртмаси;
2019 йилда вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари томонидан амалга ошириладиган лойиҳалар ҳисобига ташкил этиладиган янги иш ўринларининг мақсадли параметрлари ҳамда йирик лойиҳалар ҳисобига яратиш;
2019 йилда кичик лойиҳалар (маҳаллий лойиҳалар, ўз маблағи ҳисобига кредит олмасдан) ҳисобига иш ўринларини яратиш;
2019 йилда фаолият кўрсатмаётган, самарасиз фойдаланилаётган бинолар ва қурилиши тугалланмаган объектлар негизида ташкил этиладиган лойиҳалар доирасида яратиладиган иш ўринлари;
2019 йилда Давлат бюджети маблағлари ва давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ишга тушадиган ижтимоий ва бошқа объектлар ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари;
2019 йилда ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари;
2019 йилда тижорат банклари маблағлари ҳисобидан кредит бериш ҳисобига ташкил этиладиган иш ўринлари;
182 мингдан ортиқ фуқароларнинг бандлигини назарда тутувчи 2019 йилда мавсумий ва вақтинчалик ишларда аҳолининг бандлигини таъминлаш;
64 мингдан ортиқ бўш (вакант) иш ўринларига фуқароларни ишга жойлаштиришни назарда тутувчи 2019 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш;
ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун 46 мингдан ортиқ иш ўринларини банд қилишни назарда тутувчи 2019 йилда ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш;
фуқаролар учун жами 9 867, 5 млн сўмга тенг субсидия ва грантлар ажратишни назарда тутувчи 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидиялар ва грантлар ажратиш;
фуқаролар учун жами 195 000 млн сўмга тенг микрокредитлар ажратишни назарда тутувчи 2019 йилда Бандликка кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан республика туманлари ва шаҳарларида янги иш ўринлари ташкил этиш;
Ушбу қарор бўйича бугунги кунда чора-тадбир ишлари бошланган бўлиб, тадбиркорлар, инвесторлар кенг жалб этилди.
Давлат бюджетидан маблағлар ажиратилиб иш ўринлари яратилмоқда, ушбу ташаббусни назорат қилиш тегишла давлат органлари зиммасига юклатилган.

Хулоса
Ушбу илмий ишимизда, ишсизликнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини батафсил назарий таҳлил қилиш, Ўзбекистон меҳнат бозорида ишсизликнинг ўзига хос хусусиятлари кўриб чиқилди ва ишсизликни камайтиришнинг мумкин бўлган йўлларини аниқладик.
Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш, касбий тайёргарлик ва ходимларни қайта тайёрлаш, меҳнат бозорида ижтимоий ҳимояга муҳтож гуруҳларни қўллаб-қувватлаш каби аниқ иш услубларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Юқорида амалга оширилган ва амалга оширилиши керак бўлган ишлардан биз қуйидаги маълумотларни қўшимча тарзда хулоса тарзида айтиб ўтишни лозим деб топдик:
Ишсизликни камайтиришнинг асосий йўналишлари ва усулларини ишлаб чиқиш, унинг сабаблари, динамикаси, тузилиши, шунингдек, шахсга, жамиятга энг катта иқтисодий ва ижтимоий зарар этказадиган шакллар ва турлари аниқланди, ушбу ходисалар иқтисодиётни барқарорлаштиришга тўсқинлик қилади.
Бундай хулоса ва таҳлиллар шуни кўрсатадики, бугунги кунда ишсизликни қисқартиришнинг асосий имконияти - бу давлат иш билан таъминлаш сиёсатини жадаллаштириш, шунингдек, мамлакатда иқтисодий иқлимни яхшилаш.
Янги фаол меҳнат бозори сиёсати бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишда ҳар томонлама, кенг қамровли ва узоқ муддатли даврга эътибор қаратиш зарур.
Минтақавий меҳнат бозори хусусиятларига ва истиқболига қараб, мамлакатимизнинг иш билан бандлик давлат сиёсатини умумий йўналишига бир қатор ўзгартиришлар ва янги тизимлар ишлаб чиқиш жуда муҳимдир.
Ушбу жараёнда, Ўзбекистонда мавжуд бўлган ишсизликни олдини олиш ва аҳолини иш билан таъминлаш борасида Жаҳон мамлакатлари тажрибасини ҳисобга олиш керак.
Шубҳасиз, бу курс иши орқали чуқур натижалар, аҳоли бандлиги ва ишсизликнинг энг муҳим муаммоларини ечишни ўргандик деб ўйлайман. Биз барча мавжуд муаммоларни бартараф этишни, ишсизлик билан боғлиқ ҳолда бозорда ва бошқа давлат ёки ҳусусий ташқилотларда ишсизлик муаммолари билан боғлиқ муаммолар борлигини ўрганиб чиқдик.
Умид қиламизки, давлатимиз яқин орада бундай ишсизлик муаммоларини бартараф этиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширади.


Download 338,01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish