6.Мамлакатимизда ишсизлик муаммоси ва уни хал этиш йўллари
Бозор муносабатларига ўтиш тлаврида давлатнинг ижтимоий
сиёсати фақат жамият аъзоларининг манфаатларини ишончли
равишда ҳимоя қилишдангина иборат бўлмасдан. балки
меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан бандлигини таъминлашм
ҳам ўз ичига олади. Айниқса, аҳолининг ўсиши юқори
суръатлар билан бораётган ва ўзига хос аҳоли таркибига эга
бўлган бизнинг Республикада иш билан бандлик масаласи энг
муҳим муаммолардан бири ҳисобланади. Иқтисодий ислоҳотлар
даврида ушбу масалани ҳал этиш учун республикада бир қатор
тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.
Биринчидан, кенг фаолият турлари, шунингдек, якка
тартибдаги тадбиркорликни кенгайтириш учун шароит яратиш.
Биринчи навбатда, қишлоқ хўжалик хом ашёсини қайта
ишлаш, халқ истеъмол молларини, маҳаллий хом ашйодан
қурилиш материалллари тайёрловчи хусусий кичик корхоналарни
фаол ривож 1 антиришни рағбатлантириш.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаб ўтганларидек: «...кичик,
ўрта ва хусусий тадбиркорликнинг ялпи ички маҳсулот ишлаб
чиқаришда нафақат ҳал қилувчи мавқе эгаллаши, айни вақтда
унинг аҳоли фаровонлиги ва даромадлари ортишида, ишсизлик
муаммосини ечишда ҳам муҳим омилга айланишига эришмоғимиз лозим».5
Республикада бу соҳада кўрилган чора-тадбирлар натижасида ҳозирги кунда хусусий тадбиркорлар сони 3,5 нилн. дан ортиқ кишини ташкил қилади. Иш билан банд бўлганламинг умумий сонида кичик ва ўрта бизнесда машг4ил бўлганлар улуши 46,7 фоизга тенг бўлиб, уларнинг 1,8 фоизи ўрта, 5,8 фоизи
кичик ва 39,1 фоизи хусусий корхоналар ҳиссасига тўғри келган.
2004 йилда хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига 425
мингдан зийод янги иш ўринлари ташкил этилди. Бу 2003 йилга нисбатан 14 фоиз кўп демакдир. Кичик бизнеснинг ялпи ички
маҳсулотдаги улуши ортди ва 2004 йилда 35,6 фоизни ташкил
этди. Биз 2007 йилга келиб, кичик бизнеснинг ялпи ички
маҳсулотдаги улушини камида 45 фоизга етказиш вазифасини
ўз олдимизга қўймоқдамиз.6
Республикада давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган дастурларнинг амалга оширилиши натижасида 2005 йилгача бўлган давр давомида қўшимча 1215 минг кишини иш фаолиятига жалб қилиш кўзда тутилган.
Агар 1999 йилда кичик ва ўрта бизнесда банд бўлганлар
сонининг 5,2 фоиз ортиши аҳоли реал даромадлари қўшимча
ўсишининг 1/5 қисмидан кўпроғини (23,2 фоиз) таъминлаган
бўлса, 2005 йилда бу соҳада банд бўлганлар сонини 1,2 млн.
кишига ошириш, улар даромадларидаги қўшимча ўсишнинг тенг ярмини бериши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |