Психологиянинг фанлар тизимида тутган ўрни



Download 384,92 Kb.
bet5/7
Sana22.02.2022
Hajmi384,92 Kb.
#99881
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
7A-18 KEM Abduvaliyev Sanjar

Кузатиш методи – икки хил бўлиб, объектив (ташқи) ва субъектив (ички) кузатиш турлари мавжуд. Инсон психикасидаги ўзгаришларни кузатиш учун қуйидагилар амалга оширилади:
а) кузатишнинг мақсад, вазифаси белгиланади;
б) кузатилаётган объект танланади;
в) тадқиқот ўтказиш вақти режалаштирилади;
г) кузатиш қанча давом этиши қатъийлаштирилади;
д) кузатиш инсоннинг қайси фаолиятида (ўқиш, ўйин, меҳнат, спорт) амалга оширилиши аниқланади;
е) кузатишнинг шакли (якка, гуруҳ, жамоа) танланади;
ё) кузатилганларни қайд қилиб бориш воситалари (кундалик суҳбат дафтари, кузатиш варақаси, магнитафон, видеомагнитафон) тайёрлаб қўйилади. Кузатиш орқали турли ёшдаги одамларнинг диққати, ҳис-туйғулари, асаб тизимининг ташқи ифодалари, имо-ишоралари, сезгирлиги, хулқ-атвори, нутқ фаолияти кабилар ўрганилади. Аммо ўта мураккаб ички кечинмалар, юксак ҳиссиётлар, тафаккур, мантиқий хотира ва ақл заковатни тадқиқ этишга бу методнинг имкони етмайди.
Масалан, ўспирин ёшларнинг спорт фаолиятини кузатиш орқали уларнинг иродаси, ишчанлиги, ҳис-туйғусининг ўзгариш хусусиятлари, талабга интилиш, ўз ҳаракатини идора қила олиш юзасидан материалларни йиғиш мумкин.
Ташқи кузатишда баъзан тафаккур бўйича ҳам маълумотлар олиш мумкин. Иш устидаги кайфиятни, чеҳрадаги ташвиш ва изтиробни, синчковлик каби руҳий ҳолатларни кузатиб, тафаккурдаги ўзгаришни аниқлаш мумкин. Бундан ташкари қўлнинг титраши, асабийлашиш, нутқнинг бузилиши ҳам инсоннинг руҳиятидаги ўзгаришлар бўйича маълумотлар беради. Психологияда ўз-ўзини кузатиш, яъни интероспекция методидан ҳам фойдаланилади, лекин бу психологиянинг илмий бўлмаган методи ҳисобланади.
Тажриба ёки эксперимент методи – ўз навбатида табиий ва лаборатория методларига ажратилади. Табиий тажриба методларининг илмий асосларини 1910 йилда рус психологи А.Ф.Лазурский томонидан ишлаб чиқилган. У кичик мактаб ёшидаги бола шахсининг шаклланишини ўрганиш мақсадида ушбу методни қўллаган. Табиий методдан ишлаб чиқариш жамоалари аъзоларининг, илмий муассасалар ходимларининг, ўқитувчилар, кексайган кишиларнинг психологик ўзгаришлари, ўзаро муносабатлари, иш қобилиятлари, мутахассисликка яроқлилиги муаммо-ларини ҳал қилиш жараёнида фойдаланиш назарда тутилади. Табиий шароитда инсон психикасини ўрганишдан синалувчиларнинг ўзлари бехабар бўлиши, таълим жараёнида берилаётган билимлар тадқиқот мақсадига мувофиқлаштирилиши, катта ёшдаги одамларга тарбиявий таъсир ўтказиш, кундалик меҳнат доирасида амалга оширилиши, завод ва фабрикада эса моддий маҳсулот ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга қаратилиши лозим.
Табиий эксперимент методи сиртдан кузатиш методидан кескин фарқ қилади. Сиртдан кузатиш методида бирор психик жараён кузатилаётган киши ўша жараён қандай юз берса, шу ҳолича текшираверади, лекин бу жараённинг намоён бўлишига аралашмайди, яъни психик жараённи юзага келтирувчи шароитни ўзгартирмайди. Табиий экспремент методидан фойдаланганда эса текширувчи ўрганилаётган бирор психик жараённи ўзи вужудга келтиради, лекин уни текширилаётган одам учун табиий бир шароитда ва унга сездирмасдан ўтказади.
Лаборатория (клиника) эксперименти методининг (1879 йили В.Вунт киритган) асосий хусусияти, шундан иборатки бунда ўрганилиши лозим бўлган психик жараёнларнинг (масалан идрок, диққат,хотира каби) қандай шароитда қачон юз беришини кутиб ўтирмасдан текширувчи киши (экспериментатор) синалаётган одамда шу жараёнларни махсус тарзда ишга солади. Бундан ташқари лаборатория экспременти шароитида экспериментатор ўрганаётган ҳар бир психик жараённи ҳоҳлаган марта, яъни такрор-такрор яхшилаб синаб кўриши мумкин. Бу мураккаб психик жараёнларнинг табиатини ўрганишда катта қулайлик туғдиради. Биринчидан, исталган психик жараённи ҳоҳлаган пайтда юзага келтириш вақтни тежаш имконини берса, иккинчидан ҳар бир психик жараённи такрор-такрор юзага келтириб, синчиклаб ўрганиш бу жараёнларнинг қонуниятларини аниқлаш имкониятини беради.
Ҳозирги кунда одамдаги айрим психик жараёнларнинг юз бериш тезлигини, диққатнинг барқарорлиги ва кенглигини, хотиранинг хусусият-ларини уқув ҳамда малакаларнинг қонуниятларини аниқ ва пухта текшира оладиган кўплаб махсус асбоблар мавжуддир. Масалан, электрон хроноскоп орқали айрим психик (акс эттириш, кўриш, эшитиш, ҳид билиш, тери сезгилари каби) жараёнларнинг юзага келиш тезлигини аниқ ўлчаш мумкин. Электрон тахистоскоп орқали диққатнинг хусусиятларини белгилаш мумкин, перцептометр орқали идрок қилиш хусусиятларини ўрганиш мумкин, аудиометр орқали эшитиш хусусиятларини ўрганиш мумкин ва бошқалар. Умуман, ҳозирги кунда техниканинг илдам тараққиёти муносабати билан лаборатория экспрементининг имконияти ортиб бормоқда.
Шуни эсдан чиқармаслик керакки, лаборатория эксперименти методи билан турли ёшдаги инсонларнингг психик жараёнлари ўрганиладиган бўлса экспериментни тайёрлаш ва ўтказишда уларнинг ёш хусусиятларини ҳисобга олиш керак.
Психик жараёнларнинг моддий, яъни нерв-физиологик асосларини ҳам лаборатория экспременти ёрдами билан текширилади. Психик жараёнларнинг нерв физиологик асосларини аниқлашда академик И.П.Павловнинг шартли рефлекслар методи жуда катта аҳамиятга эга. Ҳозирги вақтда бу метод болаларнинг ўсишини текширишда ҳамда биринчи ва иккинчи сигналлар тизимлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни текширишда кенг қўлланилмоқда.
Лаборатория эксперименти методи энг аниқ метод сифатида психология фанининг тараққиёти учун катта аҳамиятга эга. Лекин лабаротория эксперимент методининг ҳам маълум камчилиги мавжуд. Бу камчилик шундан иборатки, лаборатория шароитида ўтказилаётган текшириш ҳеч вақт маълум сунъийликдан холи бўлмайди. Текширилаётган одамга ҳеч нарса дейилмаса ҳам, бари бир лаборатория шароитининг ўзи текширилаётган одамнинг табиий психик ҳолатига таъсир қилади. Бинобарин, бу нарса ўз навбатида текшириш натижаларига салбий таъсир қилади. Ана шуни назарда тутиб лаборатория экспременти ёрдами билан қўлга киритилган натижаларни баъзан бошқа методлар ёрдами билан текшириб кўриш лозим бўлади. Лабаратория эксперименти методи махсус хона ва турли асбоблар билан боғлиқ бўлганлиги сабабли бу методдан айрим шароитларда фойдаланиш имконияти бўлмайди. Шунинг учун психология фанида лаборатория экспременти билан бир қаторда табиий экспремент методидан ҳам кенг фойдаланилади.

Download 384,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish