Бу нарса ўзи эмас, у бошқа нарса
Мақсад: ижодкорона фикрлашни ривожлантириш ва бирор жараённи ижро этиш (актёрлик) маҳоратини шакллантириш.
Керакли ресурслар: 1та маркер.
Жараён: иштирокчиларга берилган маркердан фойдаланиб (бунда унинг ўз функсиясидан эмас, маркердан бошқа функсияда фойдаланиб) бирор бир ҳаракат, ҳолат ёки фаолиятни (гапирмасдан) ифода этиб, кўрсатиб бериш сўралади. Уни нима эканлигини эса бошқа иштирокчилар топиши керак бўлади. Шу тарзда ҳар бир иштирокчи, бошқалар олдига чиқиб маркер ёрдамида бирор нарсани ифодалаши ва кўрсатиши лозим. Ҳар бир иштирокчининг шундай ўзига ҳос “топишмиғини” топишга 1-2 дақиқа ажратиш етарли.
Бунда маркернинг ўрнига тренер бошқа бир предметладен ҳам фойдаланиши мумкин, мисол учун: қоғоз, ручка, чизғич ва ҳк.
Do'stlaringiz bilan baham: |