Пол Брегг — Очлик мўъжизаси
Пол Брегг — 85 ѐшдаги навқирон йигит, десак, муболаға бўлмайди, Унинг ҳаѐт йўли ўзи
тузган ва бизга
тавсия этаѐтган яшаш усули тўғри эканини исботлайди. Бу инсон 85 ѐшида алпинизм, сузиш билан мунтазам
шуғулланган. Яѐв юриш ва югуришда кўплаб ѐшларни ортда қолдирган.
Азизлар, китобни жиддий ўқиб, тўғри яшаш сирларини ўрганинг. Агар унда айтилган тавсияларга амал
қилсак, Худо хохласа, касал бўлмаймиз, ҳамиша тетик ва соғлом, чиройли ва ақлли бўлиб, бахтли яшаймиз.
Ушбу китобдаги барча тавсиялар даволовчи шифокор билан келишилган холда бажарилишини тавсия
этамиз.
Мангу жисмоний, ва руҳий ёшлик сари…
Пол Брегг
1.
Очлик (парҳез) мўъжизаси
Ҳар бир инсон қачонлардир бу ҳаѐтдан кўз юмаѐтиб, ўзига савол беради: «Мен бу дунѐни тарк этяпманми?»
Машҳур тиббиѐт ходими Эд Вин фикрича, бойлик,
шон-шухрат, данғиллама иморатларга эгалик қилиш
соғлиқ олдида бир чақага арзимайди. Бой ва машҳур, лекин соғлом бўлмаган инсон ўзини қандай ҳис қилади?
Бойлик бахт келтирмайди. Инсон машҳур бўлса, бу у бахтли дегани эмас.
Мен бойликдан юз ўгираѐтганим йўқ, лекин пул инсоннинг жамиятдаги мавқеида муҳим ролъ ўйнайди, деб
ҳисоблайман. Бойлик, зебу зийнат инсонларга маълум. Инсондан бойлигини олиб, унга фақат соғлиқ
бериб
кўринг-чи, унинг биринчи мақсади бойликни қайтариб олиш бўлади.
Лекин шундай сўз борки, биз ундан қўрқамиз, у ғам-ғусса, оғриқ келтиради. Бу сўз — ўлим. Ҳатто ҳаѐти
узлуксиз қийноқ-азобларга тўла бўлса ҳам, инсон бу дунѐдан кетгиси келмайди. Ўлим билан курашда инсон
руҳияти даҳшатли кечинмаларга дуч келади. Инсоннинг энг олий мақсади — соғлом бўлиш, узоқ умр кўриш.
Инсон бу дунѐга худди ўз уйига талпингандек талпинади, унда узоқ вақт қаримасдан, соғлом
яшашни
истайди.
Мен ҳаѐтни севаман ва яшашни истайман
Соғлиқ ҳақидаги маърузаларимда мен талабалик давримда тез-тез айтиладиган ашулани эсга олиб тураман. Бу
ашула «Мен ҳаѐтни севаман ва яшашни истайман!» деб аталарди. Бу сўзларда ҳар
бир инсоннинг истаги
мужассам. Ҳаѐтнинг ўзи мўъжиза. Биз бу мўъжизани ўз қўлимиз билан барпо қилишимиз керак. Ҳаѐт —
қимматбаҳо хазина, хазиналар хазинаси.
Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бошлаб умрни узайтириш инсоният эътиборини ўзига жалб қилаѐтган
муҳим муаммолардан бўлиб қолмокда. Христиан дини пайдо бўлгунга қадар қадимги Персия донишмандлари
бу муаммони ҳал қилишга уриниб кўришган. Лекин бефойда бўлган. Ўрта асрда яна бу муаммони ҳал
қилишга уринишлар самара бермади, ХХ асрда ҳам ҳар бир фикрлайдиган инсон кўр-кўрона бўлса ҳам, умрни
узайтириш муаммоси ечимини топишга ҳаракат қилмокда. Инсон ҳалигача ўлимдан қочиб қутулмади. Лекин
ҳар бир инсон маълум гигиеник ва парҳез қоидаларга риоя қилган ҳолда ўз умрини узайтириши мумкин.
Инсон буни, аввало, ўзи учун, яқинлари, қариндошлари, дўстлари учун ва, ниҳоят, ўз Ватани учун қилиши
шарт, ўз танаси ҳақида қайғурсин, чунки фақат соғлом инсон ватанга муносиб хизмат қила олади.
Ишонаманки, ҳар бир инсон камида 120 йил яшаши мумкин, буни фан ҳам тасдиқламоқда.
Қулай шароитда истиқомат қилаѐтган соғлом инсон умрининг узунлиги жамиятдаги соғлом турмуш тарзини
белгилайди.