Педагогик институтлари учун дарслик


информатика йўналишдаги фанлар



Download 2,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/100
Sana11.07.2022
Hajmi2,69 Mb.
#777888
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100
Bog'liq
Юлдашев У Закирова Ф Информатика ЎМ

информатика йўналишдаги фанлар 
¡збекистон Республикасининг мустақил давлат мақомига эга 
бўлиши, ўзига хос ва ўзига мос иқтисодий ривожланиш йўлини 
танлаши таълим тизимида туб ислоќотларни амалга ошириш, кадрлар 
тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайта кўриб чиқиш заруратини 
туђдирди. Шу муносабат билан қабул қилинган «Таълим 
тўђрисида»ги Конун ва «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» 
ислоќотларнинг кўлами ва ќусусиятларини ўзида акс эттирди. 
Таълим соќасидаги ислоќотлар заминидаги ђояни амалга 
ошириш бир қатор муќим омилларга бођлиқ. Улар орасида шундай 
мураккаб муаммолар борки, бу муаммоларни муваффақиятли ќал 
этмай туриб туб ўзгаришлар самараси ќақида гап бўлиши ќам мумкин 
эмас. Мана шундай муаммолардан бири «Информатика» йўналишини 
ташкил этувчи «Информатика ва ќисоблаш техникаси асослари», 
«Информатика», «Информатика ва ахборот технологиялари» каби 
курсларни ўқитиш муаммосидир. 
«Информатика» йўналишидаги фанларни ўқитиш зарурияти, 
тузилмаси ва фаолият кўрсатиш соќаларида юқори суръатлар ва 
фундаментал ўзгаришлар содир бўлаётган ќозирги жараённинг ўзига 
хос 
хусусиятларидан 
келиб 
чиқади. 
Жамиятдаги 
бундай 
ўзгаришларнинг илдизи ахборотлар ќосил қилиш, уларни сақлаш, 
узатиш ва улардан фойдаланишнинг янги усул ва воситаларига бориб 
тақалади. Биз ахборотлашган даврда турибмиз. Доимо ўсиб бораётган 
ахборот ќажмини қайта ишлаш ва ўз фаолият доирасида ундан унумли 
фойдаланиш заруриятига дуч келаётган жамият аъзолари, турли касб 
эгалари сони тобора ортиб бормоқда. 


19 
Ќозирги даврда реал шарт-шароит шундан иборатки, ¡збекистон 
Республикаси таълим тизимини ахборотлашган аср эќтиёжларига 
мослаштирмасликнинг иложи йўқ. Ушбу масалага «Кадрлар тайёрлаш 
миллий дастури»да ќам алоќида эътибор қаратилган. 
«Кадрлар тайёрлаш миллий 
дастури»ни 
амалга 
оширишнинг 
иккинчи 
босқичида 
(2001-2005 
йиллар) 
ўқув-тарбия 
жараёнини 
юқори сифатли адабиётлар ва илђор 
педагогик, шу жумладан, ахборот 
технологиялари билан таъминлаш, 
узлуксиз 
таълим 
тизимини 
ахборотлаштиришни амалга ошириш 
вазифаси қўйилган эди.
Ќозирги кунда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»ни амал 
оширишнинг учинчи босқичи амалга оширилмоқда. 
«Информатика» йўналишидаги фанларни ўқитиш заруратининг 
замини, асоси бўлиб қуйидагиларни англаш ќисобланади: 

компьютерлар, ахборот ва коммуникацион технологиялар 
дунёдаги ахборий инқилобнинг маќсулидир; 

¡збекистон Республикасидаги таълим жараёнида таълимни 
компьютерлаштиришнинг 
жаќон 
даражасига 
мослаштириш 
йўлларини излаш зарур; 

компьютер таълим жараёнининг самарадорлигини оширувчи 
қувватли воситадир, чунки у ўқув ахборотларини сифатли етказиш 
имкониятларини кенгайтиради, фанни ўрганишга бўлган қизиқишни 
оширади, таълимни қизиқарли олиб бориш имконини кенгайтиради, 
ўқув фаолиятини бошқариш усулларини ўзгартиради, ўқитувчининг 
Илм œрганиш ќар 
бир мусулмон учун 
фарздир. 
Ќадис. 


20 
ахборот узатувчи сифатидаги ролининг юқори даражада бўлишини 
таъминлайди ва ќоказо; 

замонавий компьютерларда график интерфейс, «дўстона» 
мулоқот воситалари ва бошқа имкониятларнинг мавжудлиги барча 
соќа мутахассисларига, умуман фойдаланувчиларга компъютер билан 
бемалол мулоқот қилиш имконини беради; 

компьютер саводхонлиги натижасида болалар ривожланиб 
бораётган дунёда келажак ќаётга ва моддий фаровонликка эришишга 
яхшироқ тайёр бўлишлари мумкин; 

замонавий компьютер технологияларининг имкониятлари шу 
даражадаки, улардан нафақат таълимда, балки, ќар томонлама етук, 
баркамол авлодни тарбиялашда ќам фойдаланиш мумкин. 
Мактабгача тарбия, умумўрта таълим, ўрта маµсус, касб-ќунар 
таълими ва ундан кейинги таълим босқичларини ўз ичига олган ва 
информатика ва дастурий таъминот бўйича мутахассис бўлмаганларга 
мўлжалланган «Информатика» фани педагогикамиз учун янги бўлган 
низом ва қарашлар системасига асосланган: 
- кадрнинг бутун «ќаётий цикли» ќисобга олиниши керак; 
- информатика йўналишидаги фанларни ўқитиш дунёнинг 
ќозирги ќолати ва ривожланиш истиқболларини ќисобга олган ќолда 
таълим мазмунидаги ўзгаришларни акс эттириши керак; 
- информатика ва дастурий таъминот бўйича мутахассис 
бўлмаганларга дастурлашни ўргатиш заруриятидан воз кечиш лозим;
- информатика йўналишидаги фанларни ўқитиш дидактик спирал 
тамойили асосида қурилиши керак; 
- ишлаб чиқилаётган ўқув курслари мазмунининг янгилиги ва 
долзарблик муддатини узайтиришни ахборотни қайта ишлаш 
тамойилларига урђу бериш асосидагина амалга ошириш мумкин; 


21 
- шахсни ўқитиш, тарбиялаш ва ривожлантириш сифатларини 
кафолатлашга йўналтирилганлик; 
- ўқиш вақти ресурсларини ўқувчиларнинг тафаккурини 
ривожлантириш, ўқув ижодий фаолиятини ташкил этиш фойдасига 
қайта тақсимлаш. 
1 2 3 4 5 6 7 8 9 
1-мактабгача таълим. 
2-бошланђич таълим (информатиканинг пропедевтик курси). 
3-умумий ўрта таълим (5-9 синфлар, таянч таълим). 
4-академик лицей ва касб-ќунар таълими (таянч таълим). 
5-бакалавриат. 
6-магистратура. 
7-аспирантура, докторантура, адъюнктура. 
8-малака ошириш ва қайта тайёрлаш. 

Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish