Педагогик институтлари учун дарслик



Download 2,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/100
Sana11.07.2022
Hajmi2,69 Mb.
#777888
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100
Bog'liq
Юлдашев У Закирова Ф Информатика ЎМ

 
 
Назарий машђулотнинг методик ишланмаси 
Мақсад. 
Шахсий компьютерда ахборотни қайта ишлаш ва сақлаш 
қурилмалари ќақида тушунча ќосил қилиш. 
Материаллар. 
Компьютер аппарат қисмларининг расмлари 
туширилган слайдлар, фоторасмлар, ўргатувчи дастурлар, ватман, 
варақ, фломастер, «Информатика ва ахборот технологиялари» 
электрон мултимедиавий дарслиги. 
Вақт. 

академик соат. 
Шакл. 
Маъруза. 
Машђулотнинг бориши. 
1.
Ташкилий қисм. ¡қитувчи дарснинг мавзусини эълон 
қилади. 
2.
Маъруза давомида ўқитувчи қуйидаги режа бўйича 
назарий материални батафсил тушунтиради. 
Шахсий компьютер 
— 
қўлланилишнинг ќаммабоплик ва 
универсаллик талабларини қондирувчи стол ёки кўчма ЭЌМдир. 
Компьютернинг афзалликлари қуйидагилар ќисобланади: 
- нархининг индивидуал харидор учун мос келадиган даражада 
арзонлиги; 

атроф-муќит 
шароитларига 
махсус 
талабларсиз 
фойдаланишнинг автономлиги; 
- бошқариш, фан, таълим, маиший турмуш соќасида унинг 
хилма-хил 
қўлланишларга 
мослашувчанлигини 
таъминловчи 
архитектурасининг тез ўзгарувчанлиги; 


139 
- операциявий тизим ва ќоказо дастурий таъминотининг 
"дўстлиги", улар фойдаланувчига махсус касбий тайёргарликсиз 
ишлаш имконини бериши; 
- ишнинг юқори даражада ишончлилиги (5-10 минг соатдан 
кўпроқ ишлаш). 
Компьютер асосий блокларининг таркиби ва вазифасини кўриб 
чиқамиз.
Микропроцессор -
компьютернинг марказий блоки бўлиб, 
машинанинг барча блоклари ишини бошқариш ва ахборот устидан 
арифметик ва мантиқий операцияларни бажариш учун мўлжалланган. 
Микропроцессор таркибига қуйидагилар киради: 
• бошқарув мосламаси — машинанинг барча блокларига зарур 
пайтда бажариладиган операциялар ўзига хослиги ва аввалги 
операциялар натижалари билан ўзаро бођланган бошқарувнинг 
муайян сигналларини (бошқарув импульслари) узатади ва 
шакллантиради; бажариладиган операцияларда фойдаланувчи хотира 
уячаси адресини шакллантиради ва компьютернинг тегишли 
блокларига бу адресни узатади; бошқарув мосламаси (тактли) 
импульслар генараторидан импульсларнинг таянч изчиллигини 
олади; 
• арифметик-мантиқий мослама (АММ) — сон билан 
ќисобланадиган ва рамзли ахборот устидан барча арифметик ва 
мантиқий операцияларни бажариш учун мўлжалланган (айрим 
моделларда 
компьютер 
АММга 
операцияларни 
бажаришни 
тезлаштириш учун қўшимча математик процессор уланади); 
• микропроцессорнинг интерфейс тизими — компьютернинг 
бошқа мосламалар билан бођлиқлиги ва алоқасини амалга оширади. 


140 
Кириш-чиқиш порти микропроцессорга бошқа компьютер 
мосламасини улашга имкон берувчи бођлаш воситасидир. 
Микропроцессор қуйидаги вазифаларни бажаради: 

• асосий хотирадан ўқиш ва буйруқни дешифрлаш; 

тезкор хотирадан маълумотлар ва ташқи мослама регистрлари 
адаптерларини ўқиш; 

ташқи қурилмага хизмат қилиш учун адаптерлар, сўров ва 
буйруқларни қабул қилиш ва қайта ишлаш; 

маълумотларни қайта ишлаш ва уларни тезкор хотира ва ташқи 
қурилма регистрларига ёзиш. 

Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish