Педагогик институтлари учун дарслик



Download 2,69 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/100
Sana11.07.2022
Hajmi2,69 Mb.
#777888
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100
Bog'liq
Юлдашев У Закирова Ф Информатика ЎМ

Вазифа
 
Информатика фанидан кроссвордлар ва ребуслар
тузиб беринг. 


64 
ривожлантиради, уни янада юқорироқ кооперция ва ќамкорлик 
пођоналарига олиб чиқади. 
Дарслардаги 
интерактив 
фаолият 
ўзаро 
тушунишга, 
ќамкорликда фаолият юритишга, умумий, лекин ќар бир иштирокчи 
учун аќамиятли масалаларни биргаликда ечишга олиб келадиган 
диологли алоқани ташкил этиш ва ривожлантиришни кўзда тутади. 
Интерфаол метод битта сўзга чиқувчининг, шунингдек, битта 
фикрнинг бошқа фикрлар устидан доминантлик қилишлигини 
чиқариб ташлайди.
Диалогли ўқитиш жараёнида ўқувчилар танқидий фикрлашга, 
шарт-шароитларни ва тегишли ахборотни таќлил қилиш асосида 
мураккаб муаммоларни ечишга, альтернатив фикрларни чамалаб 
кўришга, улаб ва асосли равишда қарорлар қабул қилишга, 
дискуссияларда иштирок этишга, бошқалар билан мулоқат қилишга 
ўрганадилар. Бунинг учун дарсларда индивидуал, жуфтли ва гуруќли 
ишлар ташкил этилади, изланувчи лойиќалар, ролли ўйинлар 
қўлланилади, ќужжатлар ва ахборотнинг турли манбалари билан иш 
олиб борилади, ижодий ишлар қўлланилади. 
Интерфаол ўқитишни ташкил қилувчилар учун, соф ўқув 
мақсадларидан ташқари қуйидаги жиќатлар ќам муќимдир: 

гуруќдаги ўқувчиларнинг ўзаро мулоқотлари жараёнида 
бошқаларнинг қадриятларини тушуниб етиш; 

бошқалар билан ўзаро мулоқотда бўлиш ва улар ёрдамига 
муќтожлик заруратининг шаклланиши; 

ўқувчиларда 
мусобақа, 
рақобатчилик 
кайфиятларини 
ривожлантириш. 
Шунинг учун интерфаол ўқитиш гуруќларида муваффақиятли 
фаолият кўрсатиш учун зарур бўлган иккита асосий функциялар 
амалга оширилиши лозим: 


65 

ўқитишнинг прагматик жиќати қўйилган ўқув масаласини 
ечишликнинг шартлиги; 

тарбиявий масалаларни ечиш (ќамкорликдаги иш жараёнида 
гуруќ аъзоларига ёрдам кўрсатиш, хулқ-атвор нормаларини 
шакллантириш). 
Ушбу фактни алоќида қайд этиш лозимки, ўқитишнинг барча 
интерфаол усулларини вербал (ођзаки) ва новербал усулларга 
ажратиш мумкин. 
Ођзакиларга қуйидагилар киради: 

визуал: юз ифодаси, гавданинг µолати, ќаракатлар, кўзлар 
орқали алоқа; 

акустик: интонация, овоз баландлиги, тембр, нутқ темпи, товуш 
баландлиги, нутқий паузалар ва ќоказо. 
Вербал усуллар орасида қуйидагиларни ажратиб кўрсатиш 
мумкин: 

"охири очиқ" бўлган саволлар, яъни ягона "тўђри" жавобга 
эмас, балки муаммо (савол) бўйича турли нуқтаи назарларни баён 
қила олишга йўналтирилган саволларни бера олиш қобилияти; 

ўқувчилар билан мулоқотда ўқитувчи томонидан ўзининг 
нуқтаи назарини ќал қилувчи нуқтаи назар деб эмас, балки нейтрал 
деб аниқланиши. Бу нарса машђулот пайтида ўқувчиларга қўрқмасдан 
"тўђри " ва "нотўђри" нуқтаи назарларини баён этиш имкониятини 
беради; 

машђулотнинг 
таќлил 
ва 
ўз-ўзини 
таќлил 
қилишга 
тайёргарлик. 
Ушбу ќолат машђулотларда нима?, қандай? ва нима учун? содир 
бўлганини, ўзаро фаолият қаерда "осилиб" қолганини, у нима билан 
бо²лиқ эканлигини, кейинчалик бундай ќолатларнинг рўй бермаслиги 


66 
учун нималар қилиш кераклиги ва бошқаларни тушуниб олишга 
ёрдам беради; 

машђулотнинг 
боришини, 
унинг 
кульминациясини, 
натижавийлигини ва бошқа кузатиш имконини берувчи ёзма 
хотираларни ёзиб бориш. 
Биринчи бўлимга алоќида эътибор қаратишни истар эдик. 
¡қитувчининг саволи – бу ўқувчининг тафаккурини бостириш ёки 
ривожлантириш учун кучли воситадир. Саволнинг икки ќил тури 
мавжуд (интерфаол ўқитиш нуқтаи назаридан). 

ўқувчининг фикр доирасини чегаралаб, уни билганларни оддий 
қайта тиклашга келтириб қўядиган саволлар. Бундай саволлар 
фикрлаш жараёнини тўхтатиб туришга хизмат қилиб, ўқувчига унинг 
фикри ќеч кимни қизиқтирмаслигини тушуниб етишига олиб келади; 

фикр юритиш, ўйлаш, тасаввур қилиш, яратиш ёки синчиклаб 
таќлил этишга ундовчи саволлар. Бундай саволлар фикрлаш 
даражасини кўтариш билан бирга, ўқувчиларда уларнинг ќам фикри 
қимматга эга эканлигига ишонч уйђотади. 
Қуйида саволни тўђри ифода қилиш бўйича бир қанча тавсиялар 
келтирилади. 
1.
Саволларни аниқ ва қисқа қўйиш лозим. 
2.
Битта савол орқали фақат бир нарсани сўраш. 
3.
Савол мавзу билан бевосита бођлиқ бўлиши керак. 
4.
Саволдаги барча сўзлар ўқувчига тушунарли бўлиши керак. 
5.
Ќар бир саволга бир нечта жавоб бўлишига ќаракат қилинг. 
6.
Аниқ нарсалардан умумийга боришга ќаракат қилинг. Бу ќолат 
ўқувчиларни ўйлаши ва саволга жавоб беришида енгиллик туђдиради. 
7.
Фақатгина "ќа" ёки "йўқ", "тўђри" ёки "нотўђри" деган 
жавоблар бериладиган саволларни беришдан сақланинг. 


67 
8.
Ўқувчиларга ўз тажрибаларига таянган ќолда жавоб берадиган 
саволларни беринг. 
9.
¡зининг нуқтаи назарини билдирадиган саволларни беринг. 
10.
Қўйилган саволга жавоб берилганда, ўқувчилардан "Нима 
учун шундай деб ўйлайсиз?" деб сўраб туринг. 
Интерфаол методлар бўйича ўқиш жараёнини ташкил этилганда 
эътибор берилиши керак бўлган яна бир ќолат, бу вазифанинг 
мазмуни. Вазифанинг мазмуни ўқитишнинг анъанавий шаклларига 
қараганда бошқачароқ бўлиши лозим. Масалан, гуруќга дарсликдаги 
маълум бир параграф конспектини олиш вазифа сифатида берилиши 
мақсадига мувофиқ эмас, чунки ќар бир ўқувчи бу ишни ўзи, 
мустақил бажариши мумкин. Амалиёт шуни кўрсатмоқдаки, 
муаммони ностандарт қўйилишигина, ўқувчиларни бир-биридан 
ёрдам олишга, бошқаларнинг ќам фикрини билишга, натижада эса, 
гуруќнинг умумий фикрини шакллантиришга ундайди. Масалан, 
дастурлашга оид масала ечилганда, уни кичик масалаларга бўлиш 
мумкин. ¡қувчиларни ќам кичик гуруќларга бўлиш ва ќар бирига 
кичик масалани ечишни ва дастурини тузишни тавсия этиш мумкин. 
Дарс охирида гуруќларнинг кичик масалаларини ечимлари 
асосида берилган масала ечишини ташкил қилиш лозим. Бунинг 
натижасида битта дарс давомида мураккаб масалани ечиш ва унга 
кўпроқ ўқувчиларни жалб қилиш мумкин бўлади.

Download 2,69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish