Газсимон ташламаларни тазалаш қурилмалари таснифи
Чангтутгичлар тури
Заррачалар
ўлчами,мкм
Чанг тўтиб қолиш
самарадорлиги %
1
2
3
Сўндиргич камералар
Циклон
Вихрли чангтутгич
Мультициклон
Инерцион чангтутгич
Матоли фильтр
Скруббер
Электрофильтр
50
10
2
5
2
05
05
01
80-90
50-80
90
90
90
99 гача
75-85
99 гача
Атмосферани ифлослантирувчи саноат ташламалари таркибида қаттиқ заррачалар ва
аэрозоллар билан бирга зарарли газсимон ташламалар ҳам бўлиши мумкин. Бундай газсимон
ташламаларни тозалаш учун абсорбция (буғ ёки суюқ ютувчи моддалар билан нейтраллаш),
адсорбция (газларни қаттиқ ғовак юзага юттириш), зарарли газсимон компонентларни
зарарсиз бирикмаларга кимёвий йўл билан ўтказиш (оксидлаш ёки қайтариш йўли билан)
усуллари қўлланилади.
Кўпчилик газ тозалагич аппаратлардан нафақат газларни чанглардан тозалашда
фойдаланиш балки, бир вақтнинг ўзида чангларни тутиш, газларни абсорбциялаш ва
совутишда ҳам фойдаланиш мумкин. Абсорбция масса алмашиниш жараёнига кириб, унда
масса газдан суюқликга узатилади. Ютувчини танлаш ҳар қайси холат учун
абсорбцияланувчи компонент ҳусусиятидан келиб чиқиб аниқланади.
Юқорида таъкидлаб ўтилган барча тадбирлар атмосферани ифлосланишини
камайтиради ёки умуман йўқотади. Ҳавонинг тозалиги ва ундаги ўзгаришларни табиатни
муҳофаза қилиш қўмиталариси мутахассислари, санитария-эпидимиология хизмати
ходимлари ва соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари доимо назорат қилиб борадилар.
ТЕКШИРУВ САВОЛЛАРИ.
1. Атмосфера ва унинг аҳамиятини тушинтиринг.
2. Атмосферанинг тузилиши ва газ таркиби ҳақида нималарни биласиз?
3. Атмосферани ифлосланиши деганда нимани тушунасиз?
4. Антропоген ифлосланиш нима?
5. Атмосфера ҳавосини қандай манбалар ифлослантиради?
6. Атмосфера қандай моддалар билан ифлосланади?
7. Ўзбекистонда ҳаво муҳити холати қандай?
8. «Иссиқхона эффекти» қандай ходиса?
9. «Озон қавати» ва уни емирилишини тушунтиб беринг.
10. «Смог» нима?
11. «Кислотали ёмғирлар»нинг содир бўлиш сабаблари нима?
12. Ҳаво муҳитининг ифлосланиши қандай оқибатларга олиб келади?
13. Атмосферани ифлосланишдан қандай муҳофаза қилинади?
14. Атимосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг технологик тадбирларини тушун-
тиринг.
15. Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишнинг лойихалашга асосланган тадбирлари
мазмунини айтинг.
16. Саноат корхоналарида ҳосил бўладиган газсимон ташламаларни тозалашга
мўлжалланган қандай қурилмаларни биласиз?
17. Атмосфера ҳавосини автотранспортлар чиқиндиларидан қандай муҳофаза
қилинади?
18. Санитар-ҳимоя минтақаларини ташкил қилишдан мақсад нима?
Do'stlaringiz bilan baham: |