П. С. Султонов, Б. П. Ахмедов олий ўқув юртлари учун дарслик


 АТМОСФЕРАДА КЕЧАДИГАН ФИЗИК - КИМЁВИЙ



Download 1,65 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/116
Sana22.02.2022
Hajmi1,65 Mb.
#116681
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   116
Bog'liq
Экологи фани буйича уқув қуланнма

2.3. АТМОСФЕРАДА КЕЧАДИГАН ФИЗИК - КИМЁВИЙ 
ЖАРАЁНЛАР


«Иссиқхона эффекти» ходисаси. Бир қатор микрогазлар ернинг иссиқлик
мувозанатини ўзгаришида муҳим роль ўйнайди ва ер юзида аста-секин ҳароратни ошиб
боришини характерловчи «иссиқхона эффекти» деб аталувчи ходисани содир қилади. Бу
ходисани содир бўлишида асосий ўринни эгалловчи газлар ёруғлик нурларини ўзидан
ўтказиб юборса-да, инфрақизил нурларни тутиб қолади. +уёш нури атмосфера орқали ўтиб,
ернинг юза қатламини иситади ва ер ўзидан иссиқлик ҳамда инфрақизил нурларни
қайтаради. Атмосферадаги «иссиқхона эффекти»ни ҳосил қилувчи газлар миқдорининг
ўзгармаслиги натижасида ернинг иссиқлик баланси доимийдир. Агар уларнинг
концентрацияси ҳаво таркибида ошиб борса, шунга монанд равишда ҳарорат баланси ҳам
ўзгариб, ер юзасининг исиши содир бўлади. «Иссиқхона эффекти»ни ҳосил қилувчи
газлардан 3 таси, яъни углерод 
қўш оксиди, метан ва сув буғлари энг кўп аҳамият касб этади. Чунки, айнан уларнинг
концентрациялари биосферага антропоген таъсирлар натижасида тез ошиб боради. Иссиқлик
нурларининг «соя солиш» ҳусусияти метан ва айниқса, азот гемоксиди молекулаларида
юқори, аммо углерод қўш оксиди молекуласида бу ҳусусият нисбатан паст. Углерод қўш
оксиди атмосферага органик ёнилғиларни - нефть, газ, кўмир, ўтин бошқа ёнилғиларни
ёниши ҳамда организмларнинг нафас олиши ҳисобига чиқарилади. Бундай микрогазлар
оқими бўлиб Дунё океанлари ҳам хизмат қилади. Дунё океанлари сувининг тубида
ётқизиқлар кўринишида тўпланадиган
карбонатлар шулар жумласидандир. Углерод қўш
оксидининг катта қисми фотосинтез жараёнида ҳосил бўлади ва янги ҳосил бўлган органик
бирикмалар таркибига кириб бирикади.
Озон қаватининг емирилиши. Озон қаватининг емирилиши ҳақида олимлар 50-
йилларнинг бошида огохлантиришган эдилар. Унинг емирилиши юқори товушли
самалётлар ташлайдиган азот оксидлари билан боғлиқ деган фикрни илгари сурганлар.
Аммо 1974 йилга келиб озон экранидаги «тешиклар» сунъий кимёвий бирикмалар фтор-хлор
углеродлар(ФХУ)нинг таъсири натижаси эканлиги аниқланди. Бу газлар парфюмер
саноатида, совуткич қурилмалари, кондеционерлар ва ўт ўчириш воситалари ишлаб
чиқаришда кенг ишлатилади. Ер шарининг ҳар қандай регионидан атмосферага
ташланадиган ФХУ бутун атмосфера бўйлаб тарқалади ва Антарктида устида ўзига ҳос
маълум бир чегараланган қутб гирдобига тушади. Бу холат ёпиқ қозонни эслатиб, бутун қиш
ва баҳор фасллари давомида ҳаво массасининг алмашинуви содир бўлмайди ва озонни
емирилишига ҳам хеч нарса тўсқинлик қилмайди. Ҳозирги кунда Антарктидадаги озон
тешигининг юзаси А+Ш ҳудудига тенг бўлган майдон ўлчамига яқинлашган. Олимларнинг
хулосаларига кўра, 1978 йилдан 1984 йилга қадар озон миқдори 3 % га камайган.
Антарктида устидаги озон қатлами тезлик билан емирилмоқда ва ҳозирги вақтда унинг
қалинлиги 1960 йиллардагига нисбатан 2 марта камайган. Юз минглаб заводлар мўрисидан
чиқаётган газлар озон қатлами қалқонини тешилишига сабаб бўлмоқда. Агар бутун дунёдаги
мамлакатлар ҳавога ташланаётган бундай зарар келтирувчи моддалар чиқишини тўхтатиб
қўйганда ҳам, улар атмосферада бир неча йил сақланади(18-расм). Эркин холдаги хлор
миқдори атмосфера қатламларидаги озон тешиги минтақасидан 100-400 марта катта.
Озон қаватини емирилиши муаммосини хал этиш мақсадида 1965 йилда «Озон
қаватини муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Вена конвенцияси имзоланган. 1987 йилда
Монреаль конференцияси бўлиб, унда 56 давлатдан вакиллар қатнашдилар. Конференцияда
озон қаватини емирилишга олиб келувчи зарарли фрионларни ишлаб чиқаришни 50 % га
камайтириш, уларни хлорсиз моддалар билан алмаштириш, фтор ва аэрозолларни қўллашни
тақиқлаш, уни ўрнига бошқа экологик жихатдан тоза газлардан фойдаланиш каби қатор
масалалар кўриб чиқилди ва баённомалар имзоланди.


18-расм. Атмосферада озон, аэрозол ва сув буғларининг тарқалиши, харакати ва сақланиб
туриш вақти.(Манба: F.Romadi, 1998).
1989 йилдан буён Ўрта Осиё гидрометеорология бошқармаси томонидан доимий
равишда Марказий Осиёнинг тоғлари ва тоғ олди ҳудудларида озоннинг умумий
миқдори(ОУМ) ўрганиб келинмоқда. Учта республика ҳудудида жойлашган 10 та
станциядан иборат озонометрия тармоғи ташкил этилган. Улардан 5 таси Ўзбекистон
ҳудудида кузатув ишлари олиб боради. Кузатув постлари М-124 русумли озонометрлар
билан жихозланган. МС «Тошкент» деб номланган станциядан ташқари барча станцияларда
кунига 3 мартадан тушликка яқин ОУМ кузатилади. МС «Тошкент» станциясида 1993
йилнинг ноябрь ойидан бошлаб кузатиш олиб борилади ва олинган маълумотлар ҳар куни
Санкт-Петербургдаги марказий обсерваторияга жўнатилади. Бундан кўзда тўтилган мақсад,
халқаро тизимда маълумотлар алмашинувидир. +олган станциялардан олинган маълумотлар
йиғилади ва Ўрта Осиё гидрометеорология илмий текшириш институтида тахлил қилинади.
Ҳисоб-китобларнинг кўрсатишича, Тошкент устида ОУМ 1989 йилда 10-12 % га камайган.
ОУМ фаслларга қараб ўрганилганда унинг камайиши куз фаслида содир бўлишлиги
аниқланган. Марказий Осиё тоғларида озон қатламини емирилаётганлигини Метеор-3
русумли сунъий йўлдошга ўрнатилган «TOMS» аппарати маълумотлари ҳам тасдиқлайди.
Озоннинг минимуми Помирда, эҳтимол Хиндиқуш ва Химолай тоғларигача чўзилган
бўлиши мумкин. Республиканинг 8 та саноатлашган шаҳарларида кимёнинг «нам» усулида
ер юзасидаги токсик озонни кузатиш ишлари олиб борилади. Унинг натижасига кўра озон
миқдори 0,006 дан 0,056 гача ўзгариб туради. Шу билан бирга озон концентрациясининг ҳар
йили 1-4 % га ошаётганлиги кузатилмоқда.
«Фотокимёвий смог». «Смог» сўзи биринчи марта 1905 йилда ишлатилган бўлиб,
уни инглиз тилидан таржимаси тутун маъносини беради. Саноат корхоналари ва транспорт
воситаларидан ажралиб чиқаётган газлар туфайли ҳавонинг оғирлашиб, сарғайиб туман
ҳосил бўлиши кузатилади. Смог ҳосил бўлганда ҳавода жуда ёмон қўланса хид пайдо
бўлади. Унинг миқдори қанча кўп бўлса, одамлар ўзини шунча ёмон хис қиладилар. Бундай
ходиса биринчи марта Лондонда кузатилганлиги сабабли, уни «Лондон смоги» деб аталган.
Кузатишлар шуни кўрсатадики, Лондон смогининг ҳосил бўлишида SO
2
гази асосий роль
ўйнайди. Смог вақтида унинг атмосферадаги концентрацияси 5-10 мг/м
3
ва ундан ортиқ
бўлган. Демак, бундан кўриниб турибдики, қайерда олтингугуртга бой ёқилғилар ишлатилса,
ўша жойда смог ҳосил бўлиши ортади. Смог ҳосил бўлиш сабабларини ўрганиш натижасида
шу нарса маълум бўлдики, йилнинг иссиқ кунларида ва кўзнинг дастлабки ойларида Лондон
смогидан фарқ қиладиган бошқа хил смоглар ҳосил бўлишини кузатиш мумкин. Бундай
смог биринчи марта А+Ш нинг Лос-Анжелос шаҳри тепасида кузатилганлиги сабабли, уни
«Лос-Анжелос» смоги деб аталади. Бундай смог қуёш нури таъсирида юз берганлиги
маълум бўлгандан кейин унга «фотокимёвий смог» деб ном берилди. Кейиинги йилларда
саноат корхоналарини ва катта транспорт йўлларини шаҳарлар ташқарисига чиқарилганлиги
сабабли Лондон смогининг ҳосил бўлиши анча камайди. Аммо ҳозирги бир вақтда дунёнинг


деярли ҳамма катта шаҳарлари осмонида фотокимёвий смогнинг ҳосил бўлиши ортмоқда.
Маълумки, Лондон смоги ҳосил бўлишида асосий ролни SO
2
ва саноат корхоналаридан
чиқаётган ҳар хил чиқиндилар ўйнаса, бу смогнинг ҳосил бўлишида асосий ролни ҳар хил
фотооксидантлар, яъни оксидловчилар ўйнаганлиги сабабли, унинг ҳосил бўлишида уни
ҳосил қилувчилар орасида иккиламчи жараёнлар кетиб, бу жараёнлар натижасида ҳосил
бўлган моддаларнинг захарлилиги дастлабки моддаларга нисбатан бир неча марта ортиб
кетади. Яна шуниси ҳам характерлики, фотокимёвий смогни ҳосил қилишда иштирок
этадиган газлар концентрацияси Лондон смогини ҳосил қиладиган газлар
концентрациясидан анча кам бўлиши ҳам мумкин. Фотокимёвий смог даврида ҳавонинг
ранги кўк-сариқ рангга киради. Ҳавонинг хиди қўланса бўлиб қолади ва кўриниши кескин
ёмонлашади. Фотокимёвий смог шароитида кишиларнинг хид сезиш ва кўриш аъзоларидан
суюқлик ажралиб чиқиши тезлашади. Юқори нафас органларининг фаолияти бузилади. Агар
одамда доимий давом этадиган бронхиал астма ва бронхит касаллиги бўлса, улар бунга жуда
сезгир бўлиб, деярли доимо фотокимёвий смог даврида такрорланади. Кўпинча уй
ҳайвонлари, ит ва мушукларнинг ўлимига сабабчи бўлади. Ўсимликлар зарарланиб, дастлаб
баргларида сув тўпланиши туфайли шишади, сўнгра қовжираб қурийди. Фотокимёвий смог
иморатларга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Уларнинг темир-бетон конструкцияси
қисмларини емиради. Бўялган жойларидаги буёқлар ёрилади. Резина ва синтетик
материаллар ишдан чиқади. Транспорт қатнови қийинлашади. Бунда ўз-ўзидан шундай
савол туғилади, хўш, фотокимёвий смогнинг ҳосил бўлишида асосий ролни нима ўйнаши
мумкин? Кимёгарлар, медиклар ва бошқа мутахассислар кутилмаганда фотокимёвий смогни
келиб чиқишида асосий ролни илгаридан ўзининг даволаш ҳоссалари билан машхур бўлган,
соғлиқни сақлаш ва бошқа даволаш муассасаларида фойдаланиб келинган озон бўлиб чиқди.
Озонни зарарли ҳоссага эга бўлиб қолишининг сабаби шундаки, унинг концентрацияси
фотокимёвий смогнинг ҳосил бўлишида одатдагидан бир неча марта ортишидир.

Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   116




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish