Таянч сўзлар:
тарихий ўлчов, қабилавий жамоалар, интенсив ўсиш, “кад”, “кадбону”, дабистон, дабиристон.
ФАКТОРЫ ОСНОВАНИЯ ДЛЯ РАЗРАБОТКИ ЖЕНСКОГО ОБРАЗОВАНИЯ
Аннотация
В статье дается сравнительный анализ исторического статуса женщин в обществе с древних времен, их роли в
образовательном процессе, зороастризма в образовании женщин, влияния ислама, профессиональных школ и форм
начального образования, их методов и инструментов обучения.
Ключевые слова:
историческое измерение, племенные сообщества, интенсивный рост, кад, кадбону, дабистон,
дабиристон.
FACTORS BASED ON THE ESTABLISHMENT OF WOMEN'S EDUCATION
Resume
This article compares historical data on the status of women in society since ancient times, their role in the educational process,
Zoroastrianism in the education of women, the impact of Islam, vocational schools and forms of primary education, methods and
tools of education.
Key words:
historical dimension, tribal communities, intensive growth, "kad", "kadbonu", dabiston, dabiriston.
Кириш.
Ўрта Осиё аҳолисининг таълим ва тарбия
муаммолари қадим замонлардан бошлаб миллий
анъаналар,
маънавий
асослар
ва
хулқ-атворнинг
умумбашарий эътироф этилган меъёрлар билан боғлиқ
эди. Қадимги даврларда, эркак ва аёл ўртасидаги
вазифалар тақсимланиши сари аёл аста-секин алоҳида ва
муҳим мақом – ўчоқ сақловчиси мақомига эга бўлди.
Тарихий ўлчовнинг ўрта ва дастлабки палеолит даврининг
охирида коммунанинг биринчи белгилари – қабилавий
жамоалар пайдо бўлди. Бу аёллар юқори мавқега эга
бўлган матриархал тизим эди. Aйнан шу даврда тарбия ва
таълимнинг дастлабки ташкилий шакллари, яъни
мактаблар энг қадимий прототиплари кўринишида пайдо
бўлди.
Қадимги даврларда Ўрта Осиё ҳудудида яшовчи
аждодларимизнинг зардуштийлик вужудга келган пайтдан
бошлаб шаклланган педагогикаси тарихида аёл эркак
билан бир хил мавқега эга бўлган ва қисман ҳатто уй
тутиш ва болаларни тарбиялашда баъзи афзалликлар улар
томонга ўтган. Тарбия мактаби ва қисман таълим ҳам аёл
етакчи бўлган оиладан келиб чиққан.
Маълумки “Авесто” ўз моҳиятига кўра диний асар,
аммо у инсониятда табиатга нисбатан ҳурмат ҳиссини
уйғотиб, она-заминга табиатнинг ажралмас бир бўлаги
сифатида қарашни ўргатади. Шу сабабдан, асарга
нисбатан нафақат ўтмиш аждодларнинг диний мероси
сифатида қараш, балки қадим тарихи, маданияти ва
тафаккур тарзини ўрганиш учун жуда муҳим бўлган
бебаҳо ва тарихий манба сифатида қараш тўғри бўлади.
“Авесто” қадимги аждодларимизни ўзига хос
қадрият ва урф-одатларининг моҳиятини теологик-
фалсафий асосда акс этган. Унда “мен эзгу фикр
(ният)ларни, эзгу сўзларни ва эзгу амалларни ёқтираман.
Мен маздаясна қонунларига асосланган тарғиботларни
улуғлайман”, деган фикрлар келтирилади. Демак,
зардуштийликда иймоннинг уч таянчи: фикрлар софлиги,
сўзнинг
собитлиги
ва
амалларнинг
инсонийлиги
таълимотнинг асосини ташкил этади. Бу қарашлар шахс
тарбиясида муҳим омил саналгани боис, “Авесто”да
таълим, тарбия, аҳлоқ, инсоннинг маънавий камолот
даражаси махсус ўрганилганлигини қайд этиш лозим
бўлади.
“Aёллар Эроннинг қадимги тарихида” номланган
китоб муаллифининг таъкидлашича, “Кўчманчи турмуш
тарзи, деҳқончилик, одамларнинг серҳосил ерларни
қидириб айланиб юриши, уларнинг зўравонлик ва қон
тўкилишлардан қочиши, аста-секин эркакларни мудофаа
кучига айлантириб, аёлларни болалар боқувчиси ва
тарбиячисига, қабила раҳбариятидаги оқсоқолларнинг
буйруқларини бажарувчисига айлантиради”.
Ўрта Осиё ҳудудининг Помир тоғлари ва тоғолди
минтақаларидан топилган ҳайкалчалар, тош ёзувлари,
ёзма манбалар шаклидаги тарихий ёдгорликлар, қадимда
ушбу масканларда аёлларнинг жамиятдаги устун
мавқесига эгалигидан далолат беради. Инсоният тарихи
ривожланишининг илк босқичларида, аёл-она ҳамиша эри
ва оиланинг бошқа эркаклари йўқлигида, уйда ўтириб
уйда оловни сақлаб турганида, болаларни тарбиялаб,
озиқ-овқат тайёрлаб, мевалар йиғиб, кийим-кечак тикиб,
чорва молларини боқиб, ҳаттоки ер ҳайдаган пайтларда,
Ўрта Осиё халқларининг таълим тизимига тамал тоши
қўйилар эди. Ўшанда меҳнат тарбияси таълимнинг бош
Do'stlaringiz bilan baham: |