2- усул
Текшириш учун ажратиб олинган 5та шиша идиш юқорида кўрсатилган усулда ювилади ва уларни 3/4 қисм метил қизилининг нордон эритмаси билан тўлдирилади, сўнг идишларни оғзи беркитилиб, автоклавда 120°С да ( 1, 1 кгс/кв см) 30 дақиқа ѐки 100°Сда 60 дақиқа давомида стерилланади. Стериллангандан сўнг метил қизили сариқ рангга ўзгарса, идиш ишқорий хоссага эга деб ҳисобланади. Унда янги шиша идишларнинг барчасига ювилгандан сўнг ушбу бобнинг 2.2 бандида келтирилан усулда ишлов берилади.
Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш:
Кукун ҳолига келтирилган 0,1 г метил қизилини 60 мл 96%ли этил спиртида эритилади, сўнг 100 мл бўлгунга қадар этил спирти қўшилади.
Метил қизилининг нордон эритмасини тайѐрлаш учун 1литр тозаланган сувга 1 мл ОДМ хлорид кислотаси ва 5 томчи метил қизилининг спиртли эритиаси қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |