Таркиби аниқ бўлмаган янги шиша идишларнинг ишқорийлик даражасини аниқлаш усуллари
1-усул
Текшириш учун ажратиб олинган (ҳар бир партиясидан 5 донадан кам бўлмаган) шиша идишларни оддий сув билан икки маротаба ювилади ва уч маротаба тозаланган сув билан чайилади. Сўнг уларни 3/4 қисмигача тозаланган сув билан тўлдирилади ва идишларни оғзи беркитилиб, автоклавда 120°С да (1,1 кгс/кв см) 30 дақиқа ѐки 100°С да 1 соат давомида стерилланади.
Идишлардаги сув совигандан кейин, уларнинг р Н кўрсаткичи стериллангунга қадар бўлган сувнинг р Н кўрсаткичи билан солиштирилади. Бунда рН кўрсаткичлари орасидаги фарқ 1г7дан юқори бўлмаслиги керак. Агарда рН кўрсаткичи орасидаги фарқ 1,7дан юқори бўлса, янги шиша идишларнинг барчасига ювилгандан сўнг ушбу бобнинг 2.2. бандида келтирилгаи усулда ишлов берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |