1. Уоррен Баффетнинг "Икки рўйхат" стратегияси
25 мақсадингизни қоғозга туширинг. Бир рўйхатга энг муҳим беш мақсадингизни киритинг, қолган йигирматасини эса - бошқа рўйхатга туширинг-да, кейингисини унутинг. Шу тариқа устувор мақсадларингизга аниқлик киритиб оласиз ва энг асосийларига диққатингизни қаратасиз. Хоҳласангиз, биринчи рўйхатни уч пунктгача қисқартиришингиз мумкин.
2. 10/10/10 қоидаси
Кўпчилигимиз охирини ўйламай, шошиб қарор қабул қилганимиз учун виждонимиз олдида қийналамиз. Шунинг учун 10/10/10 уч саволга жавобни кўзда тутади.
10 дақиқадан сўнг қабул қилинган қарорга қандай муносабатда бўласиз?
10 ойдан кейин нимани ҳис қиласиз?
10 йилдан кейин-чи?
Шу тариқа сиз ҳаётингизга қарорларингизнинг таъсирини таҳлил қилиб оласиз. Эҳтимол, ҳаммаси у қадар қўрқинчли эмаслигини тушуниб етарсиз.
Фото: Fotolia
Do'stlaringiz bilan baham: |