Омон м ухтор ш ерлок холмс



Download 7,03 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/37
Sana14.07.2022
Hajmi7,03 Mb.
#797296
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37
Bog'liq
omon mukhtor sherlok kholms bukhoroda

ИШ Қ ДЕЙСИЗМ И?
(Яна Раҳимж он М а ҳм уд овнинг сўр о ҳ анкетасидан)
-
М ен сизнинг ҳамкасбларингиз билан қайтиб 
суҳбатлашдим. Уларнинг айтишича, кейинги кунларда, 
сиз мулла билан уриш ган пайтда, қурбон, рам азон 
ҳайитлари ўтиб, қабрйстонга одам жуда кам қатнаган. 
Демак, сизларнинг пул устида гапларингиз қочиш ининг 
ўзи мумкин бўлмаган. С из кўчадан ичиб келиб, бекорга 
тўполон қилгансиз. Тартибга чақирса, муллани дўппослашга 
тушгансиз. Р
5
^й берган воқеа шу.
- Улар ш унақа дейиш яптими?
- Ш унақа, - тасдиқлади терговчи.
- Мен сизга бир сўз айтсам, хаф а бўлмайсизми?
- Айтинг.
- С из бунака бир менга, бир уларга ишонадиган 
бўлсангиз, яхш иси, мени кунда чақиртирмай қўя қолинг. 
Билганингизни қилаверинг...
- Бўпти. Бу мож арони ҳозирча қўя туриб, сизнинг 
ҳаётингиз тўгрисида икки огиз гаплашайлик... М ен сизнинг 
олдинги қамалиш тарихингиз билан танишдим. С из бир 
пайтлар М алика деган қизни яхши кўрган экансиз, - деди 
терговчи.
- М аликани орага суқиб нима қиласиз? Хўп, мен уни 
яхш и кўрганман. Ҳ озир ҳам севаман... бўлдими? Бировнинг 
ю рагини тирнаш...
- М ен сизнинг юрагингизни тирнамоқчи эмасман, - деди 
терговчи. - М ен ф ақат бир нарсага тушунмаяпман. Сиз 
М аликани сева туриб, нега бир пайтлар унга зўравонлик 
қилгансиз?
- Мен ҳеч кимга зўравонлик қилганим йўқ.
64


-
С из унга таниш ган кунингиздан зугум қилгансиз. 
М алика буни судда айтган. У ҳози р ҳам шунга ўхшаш 
ф и крн и айтяпти.
-
С из у билан гаплашдингизми?
-
Гаплашдим.
-
Қачон?
-
Кеча, - деди терговчи.
- * Қ изиқ. Бўлмаса, қамоқдан чиққанимдан кейин, 
нега у мен билан яна кўриш ган экан?
-
У сиздан қўрққан...
-
Қ ўрққан?! М аликага ш ундоқ аж дарни рўпара 
қилсангиз ҳам қўрқмайди. М ен унга умримда тирногимни 
теккизм аганм ан. Мен ўшанда туҳматга қолганман, холос.
-
Қ анақа туҳмат? - деб сўради терговчи.
-
У 
кутилмаганда 
ўзи ни
икки н чи
қаватдан 
таш лаш ини ким били бди, дейсиз?
- М ен ҳеч нарсага туш унмаяпман. И ложи бўлса, 
ҳаммасини бир бошдан айтсангиз.
- Айтаман... М умкинми, сувдан бир қултум ичсам?
- М арҳамат, - деди терговчи.
-
Раҳмат... Болалигимда дадам уйдан кетган. Ойим 
ҳар икки гапнинг бирида, отанг ўлган, дерди. М ен уни 
қачондир кўрган-кўрмаганимни билолмасдим. Ақлимни 
таниганимда, уйда ойим, опам — уч киш и турардик. 
Турмуш им из огир эди. Ойим бир ерда котибалик қилар, 
идорада ҳам, уйда ҳам, туну кун маш инка чиқиллатарди. 
Бутун топган-тутгани шунчаки рўзгор тебратиш га кетар, 
кўпинча даромадлироқ касб танламаганидан инж иб юрар 
эди. Биз учун янги бир кийим харид қилиш, ойда-йилда 
сайр-у томош ага чиқиш муаммо! Буни қўяверинг, баъзан 
уйда ҳаттоки оддий нон-тузга зори ққан пайтларимиз 
бўларди... Йўқ, дадам ўлмаган экан, мактабда ўқиб 
юрганимда у а>\лақайси байрам олдидан кутилмаганда мени 
кўргани келди. Танаф ф ус пайти эди. Биров дабдурустдан 
ёнимга келиб, мен сенинг дадангман, деди. Дадамни 
бундай учратиш хаёлимга сигмаганига қарамай, мен унинг 
рост гапираётганини ҳис этдим. Аммо негадир суюнмадим. 
Қотиб қолганим ҳам, ортиқча ҳаяжонланганим. ҳам йўқ. 
Дадам эса яна, мен сени согинаман, лекин ойингни кўргим 
келмайди, ш унинг учун уйга бормайман, деди. Ўзича 
елкамдан қучиб, багрига босган бўлди. Кейин апил-тапил 
гижимланган иккита бир сўм ликни чўнтагимга тиқиб,
3 — Ш ерлок Холмс Бухорода
65


алланечук ўнғайсизланган ҳолатда мактаб ҳовлисидан тез 
чиқиб кетди. Дадам шундан сўнг мактабни битиргунимча 
менга ора-сира шундай кўриниш бериб турди. Умуман, мен 
дадамни ҳаётим давомида бор-йўги беш-олти учратганман, 
холос... Оиам мактабни битиргач, ойимнинг қистови билан 
институтга кирди. Ойим менинг ҳам ўқиш им ни истарди. 
Аммо мен тезроқ уй-рўзгорга яраш ни ўйлаб, ойим билан 
кўп маслаҳатлашиб ҳам ўтирмай, қурувчиларга шогирд 
тушдим. Тез орада оёққа туриб, иш ларим ю риш а бошлади. 
Ана шунда бир куни қўққисдан М алика билан таниш иб 
қолдик...
-
Кечирасиз... 
Д адангизни 
кейин 
учратганингиз 
йўқми ? - деб сўради терговчи.
- Йўқ.
- Нега?
- Мен дадамнинг қаерда ишлаш ини ҳам, қаерда 
туриш ини ҳам билмасдим.
-
У киш ининг ўзи сизни суриштирмадими?
-
У суриш тириб, топмаган бўлиши ҳам мумкин, айтиш 
қийин... Биз М алика билан жуда оддий таниш ганмиз. Бир 
куни ишдан қайтаётиб, бекатда автобусни у зо қ кутишимга 
тўтри келди. Талабага ўхшаш қандайдир қи з ҳам автобус 
кутаётганди, икким из гаплаш иб қолдик. Мен унга пиёда 
кетавериш ни таклиф қилдим. У сал иккиланган кўйда 
розилик берди. Йўлда унинг қаерда ўқиш ига қизиқдим. 
Ўз навбатида, у ҳам менинг кимлигим, касби-коримни 
суриштирди. Шу йўсин таниш иб, учраш иб туриш га қарор 
қилдик... Икки йилча дўстона учраш иб. юрдик. Л екин мен 
бу орада, М алика ж игарбандлари ғамхўрлигидан маҳрум, 
ёлгиз яш аганини яхш и билганимга қарамай, бундан 
фойдаланиш, унинг уйига бостириб кириш ни хаёу\имга ҳам 
келтирганим йўқ.' Биз деярли ҳар куни кўчада кўришардик. 
М ен уни уйигача кузатиб, изим га қайтардим. Бир оқшом 
М аликанинг ўзи мени уйга таклиф қилди...
-
К ечирасиз. Бу М алика ҳозир ҳам турган уйми? 
- деб сўради терговчи.
Ҳа, ўша. Уйни унга акаси олиб берган.
-
У турмуш қурганида ҳам шу ерда яшаганми?
-
Шу ерда.
-
Демак, қисқаси, сиз унинг ўша пайтда ёлгиз 
туриш ини тўгри қабул қилгансиз, шундайми?
-
Мен буни тўгри қабул қилганман. Бўй етиб, 
уйидагилардан аж раб чиққан қизлар ҳозир оз эмас. Унга
t
66


ф ақат юрагим ачишган... Ўша куни биз бир хонали уйга 
кирдик. Уйда диван, стол, иккита курси, телевизордан 
бўлак нарса кўзга таш ланмасди. М ен туш кўраётгандек 
гаранг ҳолатда, андак қисиниб, курсилардан бирига 
ўрнашдим. М алика очиққанини айтиб, гўшт қовуриш га 
тутинди. Мен унинг изидан ош хонага чиқдим. Бехосдан 
ошхонадаги ш кафда идиш-товоқ, чойнак-пиёла, ҳар хил 
қутичалардаги дориворлардан таш қари, уч-тўртта ичимлик 
ш иш аси хам борлигига кўзим тушди. Хаёлим сал кочгандек 
бўлди. Ёлгиз турган қи з болага ичимликнинг ним а кераги 
бор? У баъзан, дейлик, ўзи ичиб турадиган бўлса, бу 
яхш иликдан ниш она эмас. Бировлар бу ерга келиб 
ичадиган бўлишса, буниси ундан ҳам баттар... М алика 
менинг хаёлим қочганини сезмади. У ҳаш -паш дегунча 
дастурхон тузаб, ҳалиги шиш алардан бирини дастурхонга 
қўйди. Биз тамадди қилиб, оз-оздан ичишдик. Ичимлик 
менга осойиш та,\ик бахш этмади. Аксинча, энди хаёлим 
қочгандан қочаверди. М аликанинг ҳамиш а ўзини эркин 
тутиши, ҳозир ҳам эркин тутаётганини уйлаб, негадир уни 
синагим келди. Мен М аликани қучиб, эркалай бошладим. 
Бир маҳал тун ярмидан оққанини пайқадим. Ўзимча 
кетиш имни ҳам, ўгиравериш им ни ҳам билмасдим. М алика 
эса бу ҳақда индамасди. У зингиз туш унасиз, бундай 
пайтда шайтон васвасасидан қутулиш қийин. М аликанинг 
ниҳоятда бепарволиги менга гўёки далда бергандек бўлди. 
Мен кўнглимда бу оқш ом унинг уйида қолавериш га қарор 
қилдим. Мен уни яна эркалаш га тушдим. М аликанинг 
аж абтовур одати бор. Узи сенга қучоқ очади, аммо 
яқинлашгач, кўксингдан итаради. У кўча-кўйда юрган 
пайтларимизда ҳам кўнинча шу тахлитда иш тутарди. 
Уша куни яна шундай бўлди. Мен ундан голиб келишни 
ўйладим. Аммо у кутилмаганда дераза олдига бориб, мени 
тинч қўймасангиз, ўзимни кўчага ташлайман, деди. Буни 
у шу қадар осойиш та, алланечук илж айиб айтганидан, 
чиндан шундай қилиш ига -ишониш мумкин эмасди. Аммо 
мен унга, нўписа қилмай қўя қол, деб кулимсираганимни 
биламан, ўзини бирдан кўчага отди-қўйди.
- Судда ишни чуқурроқ ўрганиш мадими? - деди 
қизиқиб терговчи.
-
Ўрганишди. 
Л екин 
мен 
ўшанда 
катта 
бир 
хатога йўл к,ўйдим. Мабодо, М аликани севмайман, унга
67


уйланиш ниятим йўқ, десам, унинг тескари ф еъли тутиб, 
эҳтимолки, мен уни яхши кўраман, тегмоқчиман, деб мени 
ҳар қандай бало-қазодан қутқарарди. М ен эсам, бизни 
юзлаш тириш ганида, уни севганим, унга а ели да уйланмоқчи 
бўлиб ю рганимни айтдим. М алика, баш араси қурсин, уни 
кўргим йўқ, деб туриб олди. Натиж ада, мен худди унинг 
уйига бостириб кириб, унга зулм ўтказган киш ига айланиб 
қолдим.
-
О йингиз 
билан 
опангиз 
бу 
воқеага 
қандай 
муносабатда бўлишди?
-
Улар мендан ю з ўгиришди. '
-
Улар сизни жиноятчи деб билишдими ? - деб сўради 
терговчи.
-
Йўқ. 
Ойим 
билан 
опам 
одам 
танимаганим- 
у улар билан бамаслаҳат оёқ босмаганим учун мени 
кечиришмади.
- Судга барибир келишгандир?
- Келишди. Лекин худди бегонадай ўтиришди.
- Қамоқдан чиққанингиздан кейин уларнинг ёнига 
бормадингизми ?
- Йўқ.
- Нега?
-
Ойим суд пайтида, бундай ўглим йўқ, деб оқ қилган 
эдилар.
-
М ен билмадим, лекин она нима қилганда ҳам — 
она!
-
Йўқ, ишонинг, улар мендан аллақачон қўлни ювиб, 
қўлтиққа уришган. М ени кечиришмайди. Қамоқда юрган 
пайтим, уларга бир эмас, ўнлаб хат ёздим. Л екин ақалли 
биронтасига, майли, мени сўкиб-қаргаб бўлса ҳамки, ж авоб 
ёзишмади.
-
Хўп, сизнинг аввалдан бундай огзингиз куйган 
экан, М алика билан нега қайтиб учраш дингиз? - деб 
сўради терговчи.
-
Қамоқдан кейинми?
-
Қамоқдан кейин.
-
М ен уни ўзимча таҳқирлаб, ундан ҳаммаси учун 
интиқом олмоқчи эдим.
-
Демак, яхши кўрганингиз учун 
унинг ёнига 
бормагансиз?
-
Ким 
билсин, 
балки 
яхш и 
кўрганим 
учун 
боргандирман. Айтиш қийин... Умуман, тўрт-беш кун
68


қаердадир туриш им ҳам керак эди. Беихтиёр М аликанинг 
уйига бориб қолдим.
-
Гапингизга Караганда, сиз қамоқдан кейин М алика 
билан ф ақ ат бир марта кўриш ганингиз йўқ. Унинг уйида 
маълум муддат яш агансиз. Ш ундайми?
-
Бошқа илож им й ^ эди.
-
Хўп, кейин қаерда ҳ аёт кечирдингиз?
-
Дуч келган жойда... Кўп ш аҳар, қиш лоқларда 
бўлдим. Ҳар ер-ҳар ерда бир йил, ярим йилдан тентираб 
юрдим. Охири ҳозирги ж ойга келдим.
-
Кабристонда ю рган пайтингиз М алика билан 
кўриш ганингиз й ^ м и ?
-
Й5^ҳ. М ен бир оз яшаб, унинг уйидан кетгач, қайтиб 
бориш га оёгим тортмади.
-
С из борган ўша уйда М алика гурмуш курган, 
эри билан бирга яшаган. М аликанинг қайнотаси ҳам 
уларникида турган... С из уларни танимасмидингиз?
-
Йўқ. М ен уларни танимасдим. Мен келганимда, 
умуман, М аликанинг аҳволи қандайлигини билмасдим. 
Ўзимча, у мени барибир кутгандир, деб уйлагандим. 
Қ олганини у менга айтди...
-
С из унга хат ёзмаганмидингиз?
-
Йуқ, мен унга ёзиш им кийин эди...

Download 7,03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish