Олий ва урта махсус таълим вазирлиги «тошкент ирригация ва қишлоқ ХЎжалигини механизациялаш мухандислари институти» мту


Адабиётлардан фойдаланиш, маълумотларни йиғиш, хулоса ва таклифларни асослаш бўйича методик кўрсатма



Download 367 Kb.
bet3/7
Sana24.10.2022
Hajmi367 Kb.
#855760
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
СХМ Курс ишини бажариш бўйича мет кулланма

Адабиётлардан фойдаланиш, маълумотларни йиғиш, хулоса ва таклифларни асослаш бўйича методик кўрсатма.


Талаба томонидан мустақил танланган курс иши мавзусига мувофиқ талаба мустақил равишда адабиётлар, расмий ҳужжатлар ва объектдан олинган маълумотларни ўрганади. Адабиётларни ўрганиш жараёнида талаба танланган мавзуга оид назарий ва методологик билимларга эга бўлади. Ўрганаётган мавзунинг назарий йўналишларига тегишли маълумотларни тўплайди.
Адабиётларни ўрганишда сув хўжалиги тизимида амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари, республика сув хўжалигини бошқариш ва такомиллаштиришга оид меъёрий ҳужжатлар, Президент асарлари, фармонлари, шунингдек, Конституция бўйича тегишли қоидаларни, қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан қабул қилинган буйруқлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларни ўрганишга алоҳида эътиборни қаратиш лозим.
Назарий ва амалий материалларни ўрганаётганда фикр мулоҳазаларни ҳомаки тарзда ёзиб бориш мақсадга мувофиқдир. Бу кейинчалик курс иши режасига биноан материалларни тартибга солиш ва умумлаштириш имконини беради.
Тўпланган ҳужжатлар ва материаллар ўрганаётган масаланинг ҳозирги аҳволини ифодалашга, ривожланиш жараёнлари ҳамда йўлларини аниқлашга ёрдам беради. Кўриб чиқилаётган муаммони ҳал этиш ва уни такомиллаштириш учун ҳам замин яратади.
Айрим ҳолатларда ўрганаётган муаммо бўйича зарур маълумотларга эга бўлиш учун махсус кузатувлар ўтказилади.
Олинган материалларни таҳлил қилиш асосида муҳим хулоса ва таклифлар ишлаб чиқилади. Хулоса ва таклифлар курс ишининг асл мазмунига мос келиши, илмий асосланган, амалий аҳамиятга эга бўлиши керак.
Фойдаланган адабиётлар сони 20 тадан кам бўлмай, ҳар бир адабиётни рўйхатга олишда талаб бўйича расмийлаштириш, изохини бериш, рўзнома, журнал, анжуман, интернет маълумотларидан ҳам фойдаланиш зарур.


Курс ишини расмийлаштириш ва химоя қилиш бўйича
методик кўрсатма.


Курс ишини бажариш учун назарий ва амалий маълумотлар асосли ҳамда тартибли, ҳақиқий бўлиши керак. Материаллар баёни мантиқий изчил, жумлалар қисқа ва аниқ, ноаниқлик ва қайтаришлар бўлмаслиги лозим. Хулосалар исботланиб, тавсиялар асосланган бўлиши зарур.
Курс ишининг режаси таркибий қисмларини, саволларнинг номланишини ўзида акс эттиради. “Кириш”, “Хулоса ва таклифлар” истисно тариқасида рақамланмайди, қолган барча саволлар рақамланиши шарт.
Курс иши бетлари кетма-кет рақамланиб, биринчи бетининг пастки қисми ўртасига араб рақами ёзилади. Агар курс ишида турли хил чизмалар, жадваллар, диаграммалар бўлса, уларни маълум туркумлар бўйича умумий тартиб асосидаги рақамланишига қўшиш керак. Масалан, жадваллар алоҳида кетма-кетликда рақамланади, диаграммалар ҳам алоҳида кетма-кетликда рақамланади. Муқова варағига тартиб рақами қўйилмайди.
Ҳар бир жадвал мазмунидан келиб чиқиб номланади ва тегишли “жадвал” сўзи билан ёзилади. Жадвал маълумотларининг манбалари жадвалнинг тагига манба кўринишида ёзиб қўйилади.
Адабиётлар рўйхатида фойдаланилган барча манбалар альфавит тартиби бўйича рақамланади. Биринчи тартибда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, фойдаланилган Президент асарлари, қонунлар, фармонлар, меъёрий хужжатлар, махсус адабиётлар, журнал мақолалари ва бошқалар киритилади.
Илова курс ишининг охирида берилади. Ҳар бир илова янги бетдан бошланади, саҳифанинг ўнг томонидаги юқори бурчагига кетма-кет ҳолатда тартиб рақами билан “илова” сўзи ёзилади. Ҳар бир илова сарлавҳага эга бўлиши керак. Ишдаги иллюстрациялар уларнинг мазмунига қараб белгиланади.
Курс ишини ёзиб тугатгандан кейин саволларнинг ўзаро боғланишига ва баён этилиш усулига алоҳида эътибор берган ҳолда қайта ўқиб чиқиш лозим. Кўпинча қайта ўқилишдан илгари аниқланмаган ҳатоларга қарама-қарши фикрларга, нотўғри танланган қиёслашларга ва бошқа камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш имкони туғилади. Айниқса формулаларни, рақамларни, кўчирмаларни, библиография ёзувларни дастлабки манбалар бўйича диққат билан текшириб чиқиш талаб этилади. Зарурат туғилганда қўлёзмани тўлдириб, маромига етказиш керак.
Курс ишининг ҳажми қўлёзмада 30-40 бет ёки компьютерда 20-25 бетдан кам бўлмаслиги лозим. Агар курс иши талаб қилинган ҳажмда бажарилмаган бўлса, унда аниқ объект фаолияти билан боғлиқ тавсиялар талабанинг йўналиш фаолияти билан боғланган бўлмаса, шунингдек, мазмуни саёз, қайтарилишлар ва кўчирмалар кўп бўлса, курс иши қайта ишланиб, талаб даражасига етмагунча муҳокамага қўйилмайди. Иловалар курс иши ҳажмига кирмайди.
Курс иши ўзбек тилида орфографик ва стилистик хатоларсиз ёзилиши керак.
Курс иши белгиланган муддатда “Сув хўжалигини бошқариш” кафедрасига топширилиши керак. Курс ишининг титул варағини расмийлаштириш тартиби қуйида келтирилган.
А-4 ўлчамли ёзув қоғозига курс ишини ёзиш тартиби:
Курс иши бетларида қуйидаги масофа қолдирилиши лозим.
Чап томондан-30мм, юқоридан ва пастдан-25мм, ўнг томондан-15мм. ҳар бир қаторда 58-60тадан белги ёзилади.
Курс иши режасидаги саволларнинг номлари курс ишининг тегишли жойларида сарлавҳа сифатида такрорланиши лозим. Ёзиб тугалланган курс ишига талаба ва илмий раҳбар томонидан имзо қўйилади.
Ёзиб тугалланган ва раҳбар томонидан маъқулланган, муқоваланган курс иши белгиланган муддатда кафедрага топширилади ва тақриз ёзилади.
Курс иши тақризида ишнинг илмий даражасига, амалий тавсияномаларнинг асосланганлигига ва уларнинг аҳамиятига баҳо берилиши, йўл қўйилган камчиликлар кўрсатилиши ва талаба маҳорати баҳоланиши лозим. Курс иши ҳимоясигача талаба бажарилган ишнинг моҳияти бўйича қисқача матн ёзиб олиши, сўзга чиқиши учун зарур бўладиган иллюстрация материалларини тайёрлаши лозим.
Курс иши кафедрада ташкил қилинган ҳайъат аъзолари олдида ҳимоя қилинади. Ҳимоя давомида талаба курс ишининг қисқача мазмунини баён этади. Танланган мавзу бўйича шахсий фикр ва мулоҳазаларни баён этгандан сўнг ҳайъат томонидан берилган саволларга жавоб берилади.
Курс ишининг ҳимоя натижаси ва илмий раҳбарнинг тақризини ҳисобга олган холда “беш” бахоли рейтинг бўйича ҳайъат томонидан баҳоланади. Курс ишини бажармаган ва ҳимоя қилмаган талаба курсда қолдирилади.
Курс иши ўқув график бўйича бажарилади. Бажарилган курс иши мутахассис тайёрлайдиган кафедрада ҳимоя қилинади. Ҳимоя 18 ўқув ҳафтаси ичида бўлиб ўтади. Курс иши кафедрага ҳимоядан бир ой олдин топширилади ва ҳимоя этиш муддати кафедра томонидан белгилинади. Курс ишлари якуний назорат ўтказгунга қадар ҳимоя этилиши шарт.

Илова



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

Download 367 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish