Тепкилашишларига сўзи таркибида нечта сўз ясовчи, нечта шакл ясовчи, нечта сўз ўзгартирувчи қўшимчалар бор?
А)2сўз ясовчи, 3шакл ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи
В)1сўз ясовчи, 3шакл ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи
С)4шакл ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи
Д)5шакл ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи
Е) 2сўз ясовчи, 2шакл ясовчи ва 3сўз ўзгартирувчи.
Намгарчиликларда сўзи нечта маъноли қисмларга ажралади?
А)2 В)3 С)4 Д)5 Е)6
Қуйидаги сўзларнинг қайси бири маъноли қисмларга бўлинмайди?
А) юпанч В) севинч С) ўтинч Д)соғинч Е)биринч
Қуйидаги сўзларнинг қайси бири учта маъноли қисмларга бўлинмайди?
А) юпанч В) суянч С) таянч Д) ишонч Е) қувонч
Қандай сўзлар грамматик маъно ифодаламайди?
А) олмош ва сон В) модал ва тақлид сўзлар С) ёрдамчи сўзлар
Д) ундов сўзлар Е) барча сўзлар грамматик маъно англатмайди.
Қайси қаторда –лик қўшимчаси шакл ясовчи қўшимча вазифасини бажарган?
А) тезлик, кўплик В) қишлик, шаҳарлик С) ойлик, катталик
Д) тезлик, шаҳарлик Е) бормоқлик, айтишлик.
Қайси қатордаги сўзлар маъноли қисмларга нотўғри ажратилган?
А) абад-ий-ат В)йир-т-қич-лар-ча С)абад-ият Д) одим-ла-т-моқ Е) ўпка-ла-н-моқ
Қуйида берилган сўзларнинг қайси бирини маъносига кўра ҳар хил ўзак-негиз ва қўшимчага ажратиш мумкин?
1)боши 2)ўқи 3)гуллар 4)бойлар 5)терим
А)1,2,3,4,5 В)2,3,4,5 С)3,4,5 Д)4,5 Е) 5
Электрлаштирилмоқ сўзи нечта маъноли қисмлардан иборат?
А)1 В)2 С)3 Д)4 Е)5
Қайси сўз уч морфема (маъноли қисм)дан иборат?
А) ростакам В) лойгарчилик С)ошначилик Д)мажбурият Е)берилган сўзлар икки морфемадан иборат
Қайси қаторда туб сўзлар берилган?
А) ўйма(феъл), ўйиш В) ўйма(сифат), ўйиқ С) ўйма(сифат), ўйин
Д) ўйиқ, ўйма нақш Е) берилганларнинг барчаси ясама сўзлар.
–са қўшимчаси авзифасига кўра қандай қўшимча?
А)сўз ясовчи В)шакл ясовчи С)сўз ўзгартирувчи Д)А,В Е)А,В,С.
Кўкимтирроқ сўзидаги қўшимчалар вазифасига кўра қандай қандай қўшимча хисобланади?
А) сўз ўзгартирувчи В)шакл ясовчи ва сўз ўзгартирувчи
С) сўз ясовчи, шакл ясовчи Д)шакл ясовчи Е)сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи.
–а қўшимчаси вазифасига кўра қандай қўшимча ҳисобланади?
А)сўз ясовчи ва шакл ясовчи В)фақат сўз ўзгартирувчи
С)фақат сўз ясовчи Д)фақат шакл ясовчи
Е)шакл ясовчи, сўз ясовчи ва сўз ўзгартирувчи.
Қайси қаторда туб сўз бор?
А)савала В)шаршара С)илиқ Д) порлоқ Е) барчаси туб сўз
Ҳурматли меҳмонлар тўлатиб безатилган бир неча айлана столга таклиф қилинди. Ушбу гапдаги ясама сўзларнинг миқдорини аниқланг.
А)6 В)5 С)4 Д)3 Е)ушбу гапда ясама сўз мавжуд эмас.
Ушбу гапда кўп маъноли –ма қўшимчаси билан хосил қилинган сўзлар берилган.
А)айланма, қатлама В)эзма, боғлама С)уюшма, кўникма Д)қовурма, бирикма Е)барча қаторда кўп маъноли –ма қўшимчаси билан хосил қилинган сўзлар берилган.
Қайси қаторда ясама сўз берилган?
А)мусобақаларда В)бир пайт С)келиб турмоқ Д) Ава В Е)В ва С
Унли товушларидан қайси бири сўзга қўшилиб унинг шаклини ўзгартиради?
А) И,А В)У ва Ў С)О ва А Д)А ва Э Е)И ва У
Шахсиятига сўзи таркибида қандай қўшимча мавжуд?
А)2та сўз ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи В)1сўз ясовчи, 1шакл ясовчи, 1сўз ўзгартирувчи С)1сўз ясовчи,3сўз ўзгартирувчи
Д)1сўз ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи Е)1шакл ясовчи, 2сўз ўзгартирувчи
Ўзаро синоним бўлмаган сўзлардан ҳосил бўлган жуфт сўзни топинг.
А) ола-була В) узуқ-юлуқ С) барчаси ўзаро синоним
Д) соғ-саломат Е) мўмин-қобил
Қайси қатордаги жуфт сўзлар ўзаро –у, -ю боғловчиси ёрдамида деярли боғланмайди?
А) ёр-биродар В) гап-сўз С) вақт-соат Д) ўй-хаёл Е)тўй-томоша
Do'stlaringiz bilan baham: |