Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга


Капри .opoлида (муаллиф фотоси)



Download 17,95 Mb.
bet44/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108
Bog'liq
Власова1

70. Капри .opoлида (муаллиф фотоси).
натижасида кучайиб бормоқда. Шимолий Апеннин тоғларидаги кўп аҳоли пунктлари чуқур тектоник сойликларда жойлашган. Ана шундай сойликларнинг бирида қадимги шаҳар Флоренция ўрнашган.
Жануброқда Арно дарёси билан Вольтурно дарёси юқори қисмлари оралиғида Апеннин тоғларининг энг юқори қисмимарказий Апеннин тоғлари жойлашган. Улар мезозой оҳактошларидан тузилган, тектоник ҳаракатлар натижасида жуда парчаланиб, бир-бирларидан чуқур сойликлар ва тектоник водийлар билан ажралиб турган баланд массивларга бўлиниб кетган. Массив тоғларнинг ёнбағирлари кўп жойда тик жарлик ҳосил қилган, очилиб қолган. Тоғларнинг энг баланд қисмларини тўртламчи давр музлари босган ва улар рельефида музлик ҳосил қилган шакллар аниқ кўриниб туради. Апеннин тоғларининг энг баланд чўққиси Гран-Сассо Италия массивидаги Корно тоғи 2914 м га етади ва тепаси аниқ кўриниб турган ҳамда ёнбағирлари тик тушган типик кар массивидан иборат. Ўрмонларнинг кўплаб кесиб юборилиши Марказий Апеннин тоғларида карст ҳосил бўлиш жараёнининг жуда кучайиб кетишига ёрдам берди. Карст далалари айниқса кенг тарқалган (уларнинг ҳосил бўлишида тектоник ҳаракатлар қатнашган) чуқур карст воронкалари, карр далалар ҳам кўп. Кўп кўллар, шу жумладан, энг катта кўл-Тразимен кўли ҳам карст натижасида вужудга келган.
Жанубий Апеннин тоғлари ўртача баландликдаги тоғлар бўлиб, кўпроқ палеоген даврининг ғовак жинсларидан тузилган. Фақат Тиррен денгизи томонида оҳактош қатламлари бор. Бу тоғлар Тиррен денгизига жуда яқин жойлашган, баъзи жойларда денгизга бевосита тик жарлик ҳосил қилиб тушади. Денгизнинг урилма тўлқини оҳактошларда ўзига jcoc рельеф шаклларини ҳосил қилган. Капри оролидаги тик жарлик ҳосил қилиб тушган қирғоқлардаги унгурлар манзараси айниқса гўзалдир.
Апеннин тоғлари орографик жиҳатдан Калабрия ярим оролида давом этади, бу ерда улар Калабрия Апеннин тоғлари деб аталади. Лекин Калабрия тоғининг ёши Апеннин тоғларининг бошқа қисмларига қараганда бошқача ва ўзи ҳам бошқача тузилган. Калабрия тоғи кристалл жинслардан тузилган, текисланган, узилмалар натижасида кўтарилиб қолган гумбазсимок массивдир. Афтидан бу массив Тиррен денгизи ўрнида мавжуд бўлган неогенда ер пўстида ёрилишлар бўлиб, чўкиб кетган ўрталикдаги массивнинг бир қисми бўлса керак. Калабрия тоғлари баландлиги деярли 2000 м гача етади ва аниқ кўриниб турган тектоник зинапоялар ҳосил қилиб денгизга тушиб келади.
Апеннин ярим оролининг Тиррен ва Адриатика денгизлари соҳиллари турли хил тузилиш ва рельефга эгадир. Тиррен денгизи соҳилидаги ер шимолда энг кенг бўлиб, бу ерда унча баланд бўлмаган сертепа текисликдан айримайрим кристалл массивларкалабрия тоғларига ўхшаган қадимги қуруқликнинг қисмлари кўтарилиб туради. Ундан жанубга томон Апеннин олдининг ер юзаси тузилиши ва рельефида қадимги ҳамда ёш вулканик ҳосилалар катта роль ўйнайди. Бу ерда бир неча сўнган вулкан кўтарилиб туради ва вулкан жинсларидан тузилган ҳамда дарёлар ўйиб, парчалаб юборган текисликлар жойлашган. Италиянинг пойтахти Рим ҳам ана шу вулканли сертепа текисликда ўрнашган. Бу районнинг кўп жойидан иссиқ булоқлар чиққан, булар вулкан фаолиятининг давом этаётганидан далолат беради. Яна жануброқда, Неаполь яқинида Европадагя энг актив вулканлардан бири бўлган қўшалоқ конусли Везувий кутарилиб туради. Везувий атрофидаги кенг майдонни вулкан кўп марта отилганда чиққан лава ва вулкан куллари- қоплаган. Вулканнинг эрамиз бошида кучли отилиши оқибатида унинг этагида жойлашган учта шаҳар-Помпей, Геркуланум ва Стабия вайрон бўлган. Утган асрда бошланган қазиш ишлари натижасида Помпейнинг бир қисми вулканик жинслардан тозаланган ва бутун дунёда кенг танилган музей-қўриқхонага айлантирилган.
Адриатика денгизи томонда Апеннин тоғлари этагида бир оз баланд сертепа ер чўзилиб кетган. Бу ер Апеннинёни деб аталади. Апеннинёни жанубий қисмида баландлиги 1000 м гача етадиган, карст ривожланган оҳактошли платога ўтиб боради. Бу плато Гаргано ярим оролидан Салентина ярим оролигача чўзилган. Сицилия оролини тектоник жиҳатдан Апеннин тоғларининг давоми бўлган тоғлар деярли бутунлай эгаллаб олган. Паст ерлар фақат қирғоқлар бўйлаб жойлашган. Оролнинг шарқий қисмида Европанинг энг баланд ва актив вулкани Этна кўтарилиб туради. Бу вулканнинг баландлиги 3340 м га етади. Этнанинг отилиши тўхтаб-тўхтаб бир неча йил давом этади.
Тиррен денгизида Сицнлиядан шимолроқда бир тўда Липар вулкан ороллари жойлашган, бу вулканларнинг баъзи бирлари доимий ҳаракатдадир. Бу ерда вулканларнинг кенг тарқалганлиги ер пўстининг яқиндагина рўй берган ёрилишлари билан боғлиқдир. Илгари Тиррен денгизи ўрнидаги қуруқлик ана шу ёриқлар бўйлаб чўкиб кетган. Мессина ва Тунис бўғозларининг ҳосил бўлишига ҳамда Европанинг Шимолий Африкадан ажралишига ҳам қуруқликнинг чўкиши сабаб бўлган.
Корсика ва Сардиния ороллари неоген даврида ҳам ўлканинг бошқа қисмлари билан боғланган бўлган. Ҳар иккала орол, айниқса, Корсика ороли тоғли, бу оролдаги тоғларнинг баландлиги 2700 м га етади ва кристалл жинслардан ташкил топган. Сардиниядаги тоғлар пастроқ, ғарбда карст кенг ривожланган оҳактошли плато ҳамда текисликка ўтиб борилади.
Бу табиий ўлка Жанубий Европанинг бошқа қисмларидек фойдали қазилмаларга унчалик бой эмас. Бу ерда минерал ёқилғи запаслари деярли йўқ, лекин кичик-кичик темир рудаси конлари бор. Темир рудаси конлари Тиррен денгизи соҳилларида, Рудали тоғларда ва Эльба оролида тўпланган. Кўп жойлардаги кристалл жинслар қимматбаҳо қурилиш ва қоплама материал ҳисобланади. Сицилияда нефть ва олтингугуртнинг каттагина запаси бор.
Ярим орол иқлими, айниқса, унинг ғарбий қисми иқлими Ўрта денгиз типли иқлимдир. Бироқ иқлимнинг баландлик минтақаланиши катта роль ўйнайди, чунки Ўрта денгиз типли иқлим фақат нисбатан камбар соҳил учунгина хосдир. Иқлим шароити шимолдан жанубга томон ҳам анчагина ўзгаради. Энг типик Ўрта денгиз иқлими ороллар, айниқса Сицилия учун, шунингдек, Апеннин ярим оролининг жанубий қисми учун хосдир. Иқлимга, айниқса ёғин-сочин тақсимотига, орография (ер юзасининг тузилиши) катта таъсир кўрсатади. Умуман олганда ғарбда иқлим шарқдагига қараганда анча илиқ ва сернамдир.
Лигурия денгизи соҳили-Ривьера иқлими ўзининг юмшоқлиги билан ажралиб туради. Денгизнинг шундоққина бўйида жойлашган бу камбар соҳил шимолдан келадиган совуқ ҳаво массивларидан тоғлар билан тўсилган, бу ерда одатда қиш Апеннин ярим оролининг жануброқдаги қисмларига қараганда илиқроқ бўлади (январнинг ўртача температураси +8°С). Еғин кўп-3000 мм гача тушади, энг кўп ёғин кузга тўғри келади, ёз серқуёш ва ёмғирсиз бўлади, денгиз ҳароратни бир оз пасайтириб туради. Ривьерада совуқлар жуда камдан-кам бўлади, қор деярли ҳеч қачон ёғмайди.
Ў лка иқлимининг хусусиятлари унинг, Болқон ярим оролинпиг аксича, Ўрта Европадан қудратлн Альп тоғлари билан ажралиб турганлигига боғлиқ. Альп тоғлари шимолдан совуқ ҳавонинг ўтиб келишига деярли бутунлай йўл қўймайди. Фақат камдан-кам ҳоллардагина, ўнлаб йиллар оралатиб, Ғарбий Европада одатдан ташқари қаттиқ қиш бўлганда совуқ ҳаво массалари Альп тоғларини ошиб ўтиб, анча жанубга кириб боради. Бундай вақтда бутун Апеннин ярим оролида ва ҳатто Сицилия оролида ҳам совуқ бўлади ҳамда қор ёғади.
Апеннин ярим оролининг шимолий қисмида иқлим Ривьерадагидек юмшоқ эмас. Флоренция ва Римда январнинг ўртача тсмператураси +5, +6°С, лекин шунга қарамай ҳар йили совук бўлиб туради ва қор ёғади. Ғарбда ёғин миқдори 1000 мм дан ошади, шарқда эса 500 мм дан ортмайди, энг кўп ёғин куз ва баҳорга, яъни қутбий фронт бу район устидан ўтадиган вақтга тўғри келади. Июль ойининг ўртача температураси +24, +25°С Калабрия иқлими бундан илиқроқ, Сицилия ороли эса Европадаги энг илиқ жойлардан биридир. Сицилияда январнинг ўртача температураси +11, +12°С, июлнинг ўртача температурасн + 28°С, ёғин 600 мм дан ошмайди, ёғни қишки 3 ой давомида ёғади, йилнинг бошқа ҳамма вақти ёмғирсиз бўлади.
Тоғларга кўтарилган сари иқлим сезиларли даражада салқинлашиб боради. Энг баланд тоғларда қор узоқ вақт туради. Масалан, Апеннин тоғларининг Рим кенглигида қор ноябрдан мартгача туради, Этна ёнбағри эса 2000 м дан баландда йилнинг кўп қисмида қор билан қопланиб ётади.
Ўлка ер усти сувларига бой эмас, кемалар қатнайдиган узунроқ дарё йўқ. Энг катта дарёситибр (узунлиги 400 км). Италия пойтахти Рим шу дарё бўйида жойлашган. Дарёлар режими ўзгарувчан ва иқлим хусусиятларини жуда яққол акс эттиради. Ҳамма дарё ва сойлар ёзги қурғоқчил
даврда саёзланиб қолади, баъзан эса бутунлай қурийди, қишки, шимолда

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish