Океанларнинг материкка туташ қисмлари билан бирга



Download 17,95 Mb.
bet28/108
Sana14.04.2022
Hajmi17,95 Mb.
#550370
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108
Bog'liq
Власова1

46. Скандинавия тоғларидаги водий.
Швеция билан Финляндиянинг шимолида январь ойининг ўртача температураси-14°С дан-16°С гача бўлнб, баъзи ҳолларла температура-50°С га тушади. Бундай паст температура Норвегиянинг Скандинавия яриморолининг шимолий қисмидаги баланд фьельдлари учунгина эмас, балки жанубий қисмларидагилар учун ҳам хосдир.
Жанубий районларда энг совуқ ойнинг ўртача температураси анча юқори (Стокгольмда-2°С, Хельсинкида-4°С), бироқ арктика ҳаво массалари кириб келиши муносабати билан деярли ҳар қишда температура-30°С ва ҳатто-40°С га тушиб кетиш ҳоллари бўлиб туради.
Бутун Фенноскандия учун ёзнинг салқин бўлиши, шимолий қисмида эса унинг қисқалиги характерлидир. Июль-август ойларининг ўртача температураси Шимолин районларда атиги +10, +12°С; жануби-шарқда (Стокгольм, Хельсинки) + 16, + 17°С га етади. Қутб кунининг узунлиги туфайли ўсимликлар вегетацияси даври узаяди. ёз кеч бошланади ва Фенноскандиянинг деярли барча қисмида (Скандинавия яриморолининг жануби бундан мустасно) то июнгача ушуқ совуқ тушади, яъни ўсимликларнивг совуқ уриш хавфи сақланиб туради. Кузги совуқ тушиши августдан бошланади, сентябрга келиб эса, кечалари жуда совуқ бўлади. Аҳоли бундай совуқ кечаларни-темир-тунлар деб атайди. Ғарб билан Шарқ ўртасидаги иқлимий тафовут ёғвнлар миқдорининг тақсимланишида янада яққол намоён бўлган. Ғарбий соҳилнинг кўп эсувчи ғарбий шамолларига рўпара жанубий қисмида намлик айниқса каттадир. Бергенда йилига 2000 мм гача ёғин тушади, бу ёғин асосан ёмғир тарзида ёғади ва шуниси ҳам борки, кўп қисми қишда тушадн. Еғин миқдори ички ва шарқий районларда 1000 мм дан, шимоли-шарқни районларда эса 500 мм дан кам, Шарқий районларда ёғинлар ёзда энг кўп ёғади, қишда асосан қор ёғади. Шимоли-шарқий ва тоғли районларда қор йилига-етти ой эримайди, тоғларнинг энг баланд қисмида эса у бутунлай эриб тугамайди ва каттагина ҳознрги замон музликларини тўйинтиради.
Фенноскандиянинг рельефн ва иқлими ер усти сувларннинг ривожланишига қулайлик туғдиради, шу сабаблн бу область дарё ва кўлларга бой, улар сертармоқ ва мураккаб ягона гндрография тўрини ҳоспл қилади. Кўллар кўпинча дарё водийларннинг кенгайган қирмларидан иборат, кўпгина дарёлар эса йирик кўлларни бирбцрига боғлаб туради. Гидрография тармоқларининг морфологик хусусиятлари уларнинг геологик жиҳатдан яқинда-тўртламчи давр музликлари чекингач шаклланганлиги билан боғлиқ. Дарё водийлари профилининг ҳали узил-кесил шаклланмаганлиги ва унга боғлиқ ҳолда остона ва шаршарадарнинг кўплигини ҳам территория рельефининг ёшлиги билан изоҳлаш мумкин.
Фенноскандия дарё ва кўлларининг катта қисми неогенда ҳосил бўлган ва кейинчалик музликлар таъсирида ўзгарган тектоник ёриқларда жойлашган. Дарё водийлар ва кўллар асосан шимоли-ғарбдан жануби-шарққа томон йўналганлигининг асосий сабаби ҳам уларнинг тектоник ёриқлар йўналишига мос келишидир. Скандинавия тоғларидан шарққа томон тезоқар ва қишда музламайдиган қисқа дарёлар оқиб тушади. Уларнинг кўпи тоғликнинг баланд жарликларидан фьордларга шиддат билан оқиб тушади ва баландлиги бир неча юз метрлаб келадиган шаршаралар ҳосил қилади. Скандинавия тоғларинингшарқий ёнбағирларидан оқиб тушувчи ва Балтика денгизига қуйилувчи дарёлар билан Финляндия дарёлари нисбатан кенг водийларда оқади ва уларнинг нишаби ҳам камроқ, бироқ қаттиқ жинсларни кесиб ўтганда, улар ҳам кўпдан-кўп шаршаралар Ҳосил қилади. Швецияда Лулеэльве дарёсидаги Харспронгет ва Гёта-Эльве дарёсидаги Трольхеттан, Финляндияда Вуокса дарё-сндаги Иматра шовваси айниқса машҳурдир. Финляндия дарёларн унча узун эмас. Скандинавиянинг энг катта дарёсигломманинг узунлиги атиги 587 км, Финляндиянинг энг узун дарёси Кемийоки эса-550 км.
Дарёлар асосан қор сувларидан, ғарбда эсақор ва ёмғир, қисман музлик сувларидан тўйинади. Дарёлар сув сарфи-яннг маълум миқдорда туришида кўлларнинг роли катта; дарёларнинг кўпчилиги шу кўллар орқали оқиб ўтади. Сув сарфи максимуми баҳорнинг охири ва ёзнинг бошига тўғри келади. Ғарбий Норвегия тоғ дарёларидан бошқа барча дарёлар озми-кўпми музлайди. Шимолда дарёларнинг музлаши 5-6 ой давом этади.
Дарёларнинг кема қатновидаги аҳамияти унча катта эмас. Фақат энг катта дарёларнинг айрим қисмларида, асосан қуйи қисмидагина, кема қатнай олади. Бироқ Фенноскандиянинг барча дарёлари ёғоч оқизишда кенг фойдаланилади. Дарёларнинг гидроэнергетикадаги аҳамияти шўнинг учун ҳам жуда каттаки, бу областда минерал ёқнлғи запаслари деярл йўқ.
Фенноскандия ландшафтларининг характерли белгиси кўлларнинг ниҳоятда кўплигидир. Кўллар Балтика қалқони доирасида, Финляндия территориясида айниқса кўп. Бу ерда.60 минг кўл бор. Финляндиянинг кўплаб кўллари ниҳоятда гўзал, хушманзара, эгри-бугри қнрғоқ чизиғи ажойиб, серўрмон оролларга бойдир. Кўпинча йирик ва майда кўллар занжири бир-бирига қисқа дарёлар ёки кенг ўзанлар орқали туташганлигидан, кўпинча бир кўл қаерда тугаб, иккинчиси қаердан бошланишини аниқлаш қийин. Кўпчилик ороллар майдони нисбатан кичик, бироқ йирик кўллар ҳам бор, йирик кўлларга Сайма (1800 км2), Пайянне (1065 км2), Инари (1000 км2) кўллари мисол бўла олади. Энг катта кўллар Ўрта Швеция пасттекислигида ва Смоланд платосининг шимолий қисмида жойлашган. Шундай йирик кўллар группасига хорижий Европадаги энг катта кўл Венерн (5546 им2), шунвнгдек, майдони ундан анча кичик Веттерн (1900 км2 га яқин), Меларен ва Ельмарен кўллари киради.
Скандинавия яриморолининг энг катта ички транспорт (кема қатнайдиган) артерияси Каттегат бўғозини Балтика денгизи билан туташтирувчи Гет системасидир. Бу система табиий сув йўллари ва каналлардан иборат. Гет системасининг умумий узунлиги 420 км.
С кандинавия тоғларида ҳозирги замон музликларининг маркази жойлашган. Унинг майдони 5000 км2 ra яқин. Қор чизиғи жанубий фьельдларда салкам 1200 м дан ўтади, шимолда эса 400-500 м гача иасаяди. Жуда катта фирн далалари фьельдгарни қоплаб олган, ғарбга тушиб келувчи водий музликлари шу ердан бошланади. Қор чизиғидан анча баланддаги энг юксак тоғ тепалари фирн далалари юзасидан нунатаклар тарзида қад кўтариб туради ва уларда кар музликлари жойлашган. Катта музлик массивлари тоғларнинг ёғинлар кўп тушадиган ғарбий полосасидадир. Майдони 850 км2 га яқин энг катта муз даласи Скандинавия яриморолининг жануби-ғарбидаги Юстедальсбре массивида жойлашган. Бу массивдан ҳар томонга тушиб келувчи водий музлиқларининг учи денгиз сатҳидан 100-200 м баландда ётади, айримлари эса 50 м гача тушиб келади.


47-48. Скандинавия яриморолининг ғарбий ва шарқий соҳилларида температура; ёғинлар ва нисбий намликнинг йил давомида ўзгариши.


Фенноскандиянинг ўсимлик қопламида игна баргли ўрмонлар устун туради. Чекка шимолда типик тундра ва ўрмонтунд-радан иборат ерлар бор; уларда мох (йўсин), лишайник, резавор мевали кичик буталар, пакана айин (Betula папа), арча (Juniperus cammunir) ўсади. Бироқ 70° ш. к. бир оз жануброқда ўрмонтундра ўрнини глейли подзол проқли шимолий тайга эгаллайди, тундра эса тоғларга ўтиб, тоғ тундра баландгик минтақасини ҳосил қилади. Тоғ тундралари Скандинавия тоғлигидаги фьельдлар ён бағирлари билан Шимолий Финляндия қирларининг юқор қисмларини эгаллайди.
Шимолда тоғ тундра минтақаси 300-500 метрданоқ бошланиб, амалда текислик тундраси билан қўшилиб кетади. Скандинавия тоғлигининг ўрта қисмида тоғ-тундра ўсимликлари 700-800 м да, жанубда эса 1000-1200 м дан баланддан бошлаб тарқалган.
Тоғ тундраси орасида ғаллагулли ва турЛи хил ўтли ўсимликлар ўсадиган типик альп ўтлоқлари тарқалган ерлар учрайди. Бу минтақада бой яйловлар жойлашган бўлиб, ёзда бу ерга мол ҳайдаб келинади. Норвегиянинг баъзи районларида баланд тоғ минтақасидаги қуритилган жойларда сунъий ўтзорлар бар-по қилинган.Баланд тоғ тундра ўсимликлари минтақасидан пастда қайин (Betula odarata, В. tortusa) кўп ўсадиган майда баргли, паст бўйли ўрмонлар мннтақаси бор. Бу субальп минтақасининг кенглиги 100 м, жанубда эса-200-300 м. Бу ўрмонларда қ айиндан ташқари арча, шилви (учқат), пакана тол ва эрика учрайди. Сернам жойларда ўрмонлар тағида чиройли гуллайдиган турлн ўсимликлардан иборат қалин, бўлиқ ўтлар қоплами тарқалган; бу гулли ўсимликлар геран, марваридгул, бинафша қиёқдан иборат. Қайин ўрмонлари тоғларда ўрмонларнинг юқори чегарасинигина эмас, балки текисликларда шимолий чегарасини ҳам ташкил этади, улар ўрмонтундра билан игна баргли ўрмонлар орасидаги ўткинчи полосада ҳам ўсади.

Download 17,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   108




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish