146. Нгоронгоро кратери (В. В. Добровольский фотоси).
Бир тармоғи тоғликнинг ғарбий чеккаси бўйлаб ўтиб Альберт, Киву ва Танганьика кўллари котловинасига тўғри .келади; иккинчи бир тармоғи (Марказий рифт) Рудольф кўлидан жанубга Ньяса кўлига боради. Ана шу ерда ҳар иккала тармоқ қўшилади. Ёриқларнинг учинчи тармоғи Африканинг шарқий чеккаси бўйлаб ўтади.
Рельефдаги ёриқлар зонасида чуқур грабенлар билан уларнинг чеккаларида кўтарилиб турган баланд тоғ массивлари орасидаги катта фарқ яққол кўринади. Рифтларнинг тублари турли баландликда бўлиб, чуқур кўллар билан.баъзан эса шўр-хоклар ва ботқоқликлар билан банд. Тоғ массивлари кристалли фундаментнинг ёриқлар бўйлаб баланд кўтарилган қисмлари бўлиб, масалан, Рувензори массиви баландлиги 500 м дан ортиқ ёки сўнган ва сўнмаган вулканлардан иборатдир. Улардан энг баландлари Килиманжаро Кибо чўққиси билан (5895 м), Кения (5199 м), Эльгон (4321 м) ва бошқалардир.
Буюк Африка грабенларида ёриқлар бўйлаб кайнозойда вулкан фаолияти кучли бўлган ва бу ҳаракат ҳозир ҳам давом этмоқда. Кўпгина вулканлар ҳозир ҳам ҳаракатда. Баъзи вулканларнинг фаолияти сўнгги йилларда кучайди. Марказий рифт бўйлаб ва Киву кўли атрофларида вулканизм фаолияти айниқса кучли. Бу ерда бир неча сўнмаган вулкан бор ва ҳатто янги вулканлар пайдо бўлиб туради. Вулкан массивлари атрофларидаги жойлар бир неча км масофагача қалин лава ва туф Қатламлари билан қоплавган.
Ҳинд океани соҳилига тоғлик деярли ҳамма жойда тик зиналар ҳосил қилиб тушади. Қирғоқ бўйлаб баъзи жойларда эни бир неча ўн км бўлган пасттекислик жойлашган. Қирғоқлар кучли парчаланган, қирғоқ яқинида ороллар ва маржон рифлари кўп.
Шарқий Африка тоғлиги иқлимининг таркиб топнишида экватор яқинида бўлишдан ташқари нисбатан катта баландлик, рсльефнинг ўр-қирлиги, шунингдек, Ҳинд океани таъсири катта роль ўйнайди.
Ю қори температура ва унинг йил ҳамда сутка давомида кам ўзгариши фақат денгиз сатҳидан бир оз баланд жойларда, хусусан Ҳинд океани соҳилида кузатилади. Баландга кўтарилган сари температура мўътадилроқ бўла боради. Температуранинг суткалик ўзгариши ортади, лекин йиллик амплитуда катта бўлмайди. Тоғларда 2000 м дан баландда температура 0° дан паст бўлади, 3500 м дан баландда қор ёғади, энг балаад массивлардарувензори, Кения ва Қилиманжарода анчагина майдонларни абадий қор ва музликлар қоплаган.
Do'stlaringiz bilan baham: |