Махсус сиртқи бўлим талабалари учун “Одам анатомияси ва физиологияси” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари
Фан: Одам анатомияси ва физиологияси
Мавзулар:
1. Кириш. Одам анатомияси ва физиологияси фанининг мақсади, вазифалари, ўрганиши усуллари ва ривожланиш қонуниятлари .
2. Таянч-ҳаракат системаси анатомияси ва физиологияси
3. Нафас олиш, овқат ҳазм қилиш ва айириш аъзоларининг анатомияси ва физиологияси
4. Моддалар ва энергия алмашинуви.
5. Қон системаси физиологияси
6. Юрак ва қон томирларининг тузилиши ва физиологияси
7. Ички секреция безлари
8. Нерв системаси
9.Олий нерв фаолияти
10.Сезги аъзоларининг тузилиши ва физиологияси
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади: Одам анатомияси ва физиологияси фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари - одам танасининг тузилиши, шакли, органлар ва тўқималарнинг хилма-хилигини, уларни ўрганиш усулларини, органлар системаси, уларнинг тузилиши, физиологиясига оид билимлар ёрдамида организмини соғломлаштириш, Ўзбекистон келажаги бўлган соғлом авлодни тарбиялаш йўлида ўз билимларини ошириш имконини беради ва бу олган билимларини етук мутахассис сифатида таълим – тарбия жараёнини соғломлаштириш йўл йўриқларини ишлаб чиқишга йўналтиради
Одам анатомияси ва физиологияси фанижисмоний маданият таълим йўналишлари бўйича таълим олаётган талабаларга мўлжалланган бўлиб, ўқув режасига мувофиқ ўқитилади. Одам анатомияси ва физиологияси фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари амалга ошириш учун Одам анатомияси ва физиологияси, генетика, экология ва табиатни муҳофаза қилиш фанларидан умумий билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.
Кириш. Одам анатомияси ва физиологияси фанининг мақсади, вазифалари, ўрганиши усуллари ва ривожланиш қонуниятлари
Одам анатомияси ва физиологияси фанининг мақсади, вазифалари ва ўрганиши усуллари. Табииёт фанлари системасида тутган ўрни. Педагогика, психология, гигиена, медитсина, биология, анатомия, кимё ва жисмоний тарбия фанлари учун аҳамияти. Физиологиянинг объекти ва тажриба ўтказиш усуллари. Физиология фани тарихига доир маълумотлар. Ватанимиз ва хориж олимларининг физиология фани ривожига қўшган ҳиссалари. Физиологиянинг асосий қонуниятлари ва физиологик тушунчалари. Организм ва ташқи муҳит. Организмнинг яшаш шароитига мосланиши. Гомеостаз ва уни сақловчи воситалар. Моддалар ва энергия алмашинуви. Ассимилясия ва диссимилясия. Физиологик реакциялар: таъсирланиш, таъсирловчилар ва уларнинг турлари. Қўзғалувчанлик ва унинг юзага келишида ҳужайра мембранасининг аҳамияти. Рефлектор реакциялар. Организмнинг функционал системалари ҳақидаги маълумот.
Do'stlaringiz bilan baham: |