Фойдали қазилмаларнинг чиқариб олинадиган ҳажмининг қиймати солиқ солинадиган база ҳисобланади. Қиймат ваколатли орган белгилаган ахборот манбаларининг маълумотларига кўра халқаро биржада белгиланган биржа баҳоси бўйича ҳисоблаб чиқилади.
Ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланган конларда фойдали қазилмаларнинг чиқариболинадиган захираларининг ҳажми солиқ солиш объекти ҳисобланади.
Тижоратли топилма бонусини тўлаш ваколатли давлат органи фойдали қазилмаларнинг захираларини кондан чиқариб олинадиган ҳажмини тасдиқлаган кундан эътиборан 90 кундан кечиктирмай амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра конларни аниқлаш ва қидиришни амалга оширувчи давлат органлари ёки компаниялар бонусларни тўламайдилар.