1. Ер қаъридан фойдаланганда солиққа тортиш зарурлиги.
Жахон амалиётида табиий ресурслардан фойдаланганлик учун тўловлар тизимини бонуслар, ренталс, роялти ва солиқлар ташкил этади.
Республикамиз қонунчилигига мувофиқ, роялти – бу минерал хом-ашёни қазиб олиш хажмига ёки ишлаб чиқарилган маҳсулот қийматига нисбатан фоиз ҳисобида битим шартларига мувофиқ белгиланган ва инвестор томонидан пул шаклида ёки қазиб олинган минерал хом-ашёнинг бир қисми тарзида тўланадиган мунтазам тўловлардир.
Жаҳон амалиётида табиий ресурслардан фойдаланишни солиққа тортиш одатда фойда солиғи ва табиий ресурслардан фойдаланганлик учун махсус солиқлар, яъни рента солиқлари сифатида ундирилади.
Ўзбекистонда 100 га яқин, аниқроғи 95 турдаги минерал хом-ашёни ўзида мужассам этган 2700 дан ортиқ кон аниқланган.
Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 23 сентябрдаги “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ 1995 йилдан бошлаб ер ости бойликларидан фойдаланилганлик учун солиқ жорий этилди.
Республикамизда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ер ости бойликларининг 53 турига нисбатан белгиланган бўлсада, буджетга солиқ тушуми фақатгина 4-5 турдаги ер ости бойликларига мутлоқ равишда боғлиқ бўлиб қолмоқда.
2. Солиқ тўловчилар, солиққа тортиш объекти ва базаси.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни тўловчилар қуйидагилардир:
Ер ости бойликларидан фойдаланувчилар қуйидаги солиқларни ва махсус тўловларни тўлайдилар:
Кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулотнинг ҳажми ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солиш объектидир. Тайёр маҳсулотлар рўйхати Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан белгиланади.
Қатламдаги босимни сақлаб туриш ва (ёки) углеводородларни тугал технологик жараён доирасида ажратиб олиш учун маҳсулдор қатламга қайта ҳайдаб киритиладиган табиий газ ҳажми солиқ солиш объекти бўлмайди.
Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни ҳисоблаб чиқариш учун кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати солиқ солинадиган базадир.
Ер қаъридан фойдаланувчи қуйидаги турдаги бонусларни тўлайди:
1.Имзоли бонус
Имзоли бонус ер қаъридан фойдаланувчининг тегишли лицензия асосида фойдали қазилмаларни аниқлаш ва қидириш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқи учун бир марталик қатъий белгиланган тўловдир.