3. Новданинг шохланиш типлари. Пояда жойлашган апикал ва ён куртакларнинг ривожланишидан асосий ва ён новдалар ҳосил бўлади. Бу куртакларнинг ривожланиши ҳар хил бўлиб уларни қуйидаги шохланиш типларига ажратиш мумкин.
1.Дихотомик. 2.Моноподиал 3.Симподиал 4. Ёлғон дихото-мик шохланиш. Дихотомик шохланишда новда учида жойлашган иккита инициал куртаклар ўз ривожланишини давом эттириши асосида ҳосил бўлади. Бу типдаги шохланиш келиб чиқишига кўра қадимий бўлиб сув ўтларида, мохсимонларда, плаун, папоротниклар ва очиқ уруғлиларда учрайди.
Моноподиал шохланишда новда учида жойлашган куртак ўсимлик ҳаётининг охиригача ўсишини давом эттиради. Бундай типдаги шохланиш қарағай, кора қарағай, ок қарағай каби ўсимликларда учрайди.
Симпидиал шохланишда ўсиш конусида жойлашган инциал куртак ўсишни тўхтатиб, ёндаги хужайрани ривожланишига олиб келади. Натижада учки куртак ўсишдан тўхтаб ён шохлари ривожланади.
Ёлғон дихотомик шохланиш. Кўпчилик ёпиқ уруғли ўсимликлар учун хосдир. Бундай шохланишда апикал куртак тезда ўсишдан тўхтайди ва 2 та ён куртак ривожланади. Бундай шохланиш сирен, каштан ва бошқа ўсимликларда учрайди.
Ўсимликларнинг шохланиш типларини ўрганиш агрономия учун муҳим аҳамиятга эга. Шохланиш турларини тўғри билиш асосида ўсимлик ҳосилини ошириш мумкин.
Мевачиликда симподиал шохларни колдириш асосида гуллаш ва мева ҳосил қилишни кўпайтириш мумкин. Пахтачиликда ғўзани чекан-ка қилиш асосида симподиал шохлар ривожлантирилиб, пахта ҳосили оширилади.
4. Поянинг шакли ва типлари. Ўсимликлар поясининг шакли турличадир. Уни кундаланг кесигини кўрсак, кўпчилиги доира шаклида, қиёқда 3 қиррали, лабгулдошларда 4, соявонгулдошларда кўп қиррали эканлигини кўрамиз.
Галлагулдошлар ва соявонгулдошлар оиласи вакилларининг бўғин оралиғи асосий паренхима билан тўлган бўлади. Бундай поя похол поя дейилади.
Поялар баргли ва баргсиз бўлади. Баргсиз поя пиёз,қоқи ут, лола гулдошлар каби ўсимликларда учрайди. Уларни пояси охрида тўпгулар ҳосил қилиб тугайди. Бундай баргсиз поялар стрелка деб номланиб. Поянинг қисқарган қисми илдиз бўғизида жойлашиб у ерда мутовка ҳосил қилади.
Пояни ўсишига қараб тик ўсувчи, судралиб ўсувчи, илашиб ўсувчи, ўралиб ўсувчи, турларга бўлинади..
Бундай гуруҳларнинг ҳосил бўлиши пояда маханик тўқималарнинг ривожланиишга боғлиқ.
Илашиб ав чирмашиб ўсувчи поялар лианалар дейилади. Бундай ўсимликларга куй печак, нўхот, химель, дарахтсимонлардан-ток, наматак кабилар киради. Лианалар ўзи илашадиган ўсимлик бўйлаб соат стрелкаси бўйлаб (химель) ва соат стрелкасига қарши ҳаракатланади.
Судралиб ўсувчи новдалар бўғимларда илдиз ҳосил қилиш хусусиятига эга. Бундай ўсимликларга кулупнай, семизут, ажрик, каби ўсимликлар мисол бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |