13
форсунка тиқилиб қолади. Бунинг яна бир камчилиги шундан иборатки, куйинди
газлар таркибида чанги кўп бўлади. Механик печларнинг куйинди гази таркиби
10г/м
3
чанг бўлгани ҳолда, чангитиб куйдириш печининг куйинди газида 100г/м
3
чанг бўлади. Мана шу камчиликлар учун бу печ кенг тарқалмаган.
Қайновчи
қаватда
куйдириш
печлари
.
Ишлаш
принципини
тушуниш учун қуйидага тажрибани кўз ўнгимизга келтирайлик. Тахминан бир
хил ўлчамдаги заррачалар жойлашган қувурчадан ҳаво юборамиз. Газ оқими
заррачалар орасидан ўтади. Бунда заррачалар қавати ҳаракатга келмай
тураверади. Энди секин аста ҳаво оқимини оширайлик,
бунда заррачалар
ҳаракатга келади ва уларнинг бир қисми ѐки ҳаммаси ҳаво оқими билан чиқиб
кетади. Бундай ҳолатда заррачалар оралиғи ортади, ҳар бир алоҳида заррача газ
босими остида юқорига кўтарилиши ва ўз оғирлиги тасирида пастга тушиш
имкониятига эга бўлади. Заррачалар бир-бири билан тўқнашиши туфайли, ҳар
томонга ҳаракат қилади. Руда қавати ғовак бўлиб қолади, унинг баландлиги 1,5-2
баравар ортади. Бу ҳолат суюқлик қайнашини эслатади, шунинг учун у ―қайновчи
қават‖ деб номланган. Қайновчи қаватда заррачалар тез аралашиши сабабли уни
осонлик билан иситиш ва совутиш мумкин.
Жумладан, ѐниш жараѐни ҳам
интенсив кетади. Қаватнинг ҳамма жойида, тахминан бир хил ҳароратни ҳосил
қилиш осон. У цилиндрсимон пўлатдан ясалган қурилма бўлиб ичи ўтга чидамли
ғиштлар билан қопланган. Печ остки қисмининг ичида горизонтал ҳолда
ўрнатилган кўп сонли майда тешикчалари бўлган чамбарак ўрнатилган. Шу
тешиклардан ҳаво пуркалади, натижада чамбарак юзасида қайновчи қават ҳосил
бўлади. Қайновчи қаватга печнинг ѐн томонидан тўхтовсиз колчедан тушиб
туради. Колчедан заррачаларининг катталиги тахминан бир хил бўлиши керак,
чунки келадиган ҳаво оқимининг тезлиги заррача катталигига пропорционал
бўлади, яни қайновчи қават ҳосил бўлиши керак. Қайновчи қаватда ҳамда
куйинди газ оқимида буғ ҳосил қилувчи қувирлар ўрнатилган бўлиб,
уларга сув
кириб, буғ бўлиб чиқади. Натижада қайновчи қават ҳароратини тахминан бир
хилда 800
0
С да сақлаб туриш мумкин бўлади. Печнинг остки қисмидан ҳаво
14
киритилиб турилади, юқори қисмидан куйинди газ чиқариб олинади. Куйинди
(кул) эса печнинг ѐн томонидан махсус қисқа қувурча орқали чиқади.
Печнинг интенсивлиги 1000-1800 кг/м
3
суткага тенг.
Куйинди гази
таркибида 15% гача SO
2
бўлади. Бу печ интенсивлигининг катталиги ва куйинди
гази таркибида SO
2
нинг масса улуши кўплиги ҳамда колчедан таркибидаги С
нинг тўлиқроқ ѐниши каби ютуқлари туфайли бу хил печлар кенг тарқалди.
Олтингугуртни ѐқиш SO
2
гази тоза олтингугуртни ѐқиш йўли билан ҳам олинади.
Колчеданни куйдириб олинган SO
2
га нисбатан S ни ѐқиб олинган SO
2
анча тоза
ва концентрацияси анча катта бўлади. Ҳавода ѐқилган 21%
гача SO
2
сақловчи
куйинди гази олиш мумкин, аммо ҳавони кўпроқ қўшиш билан SO
2
миқдори
камайтирилади. Амалда С ни ѐқишдан 9-11% SO
2
ва 12-10%
2
дан иборат куйинди
газ олинади (чунки S ни SО
3
га оксидлаш учун ҳам кислород керак бўлади.)
Do'stlaringiz bilan baham: