39
бўлаклар саналувчи эга ва тўлдирувчи унга тобе бўлган ва
бир даражада турувчи
аргумент (асос)лар ҳисобланади.
Дарҳақиқат, агар сегмеитлаш усулидан фойдаланган гап қурилишида асосий бўлмаган
бўлакларни читашлаганихМизда, гапнинг асосий белгисини сақлаб битта барқарор
бўлак, яъни кесим қолади. Машҳур поляк тилшуноси Е. Курилович ҳам гап қури
лишинжнг маркази кесим эканлигини таъквдлайди
1
.
Гапнинг тузилиш тархи асосида ҳам кесим ѐтади. Б. А.
Велошапкова гапларни
икки асосга
бўладн; а) пре-дикатив асос (предикатив минимум), б) поминатив асос
(номинатив минимум). Предикатив минимум гапнинг асоси ҳисобланади. Гап
бўлаклари предикатив минимумга кирадиган ва предикатив мжнжмумга кирмайдигаа
бўлакларга бўлинади. Предикатив
Б е р т а г а е в Т. А. 0 сегментации или о члеим нредло-жения. — Членн предложения
в язьшах различнмх тииов. Л.. 1972. с. 93.
минимум адсмлари гаи қурилишида энг аҳамиятли бўлаклар
саналади ва улар-ни
белгилаш гапни бўлакларга ажратишнинг бирпнчи босқичи ҳисобланади.
Предикатив асосга кирувчи гап бўлаклари вазифасига кўра яна иккига бўлинади: 1)
ўзида предикатиз категорияни акс эттирадиган бўлаклар, 2) ўзвда предикатив
категорияни акс эттирмайдиган бўлаклар. Предикатив категорияни ўзида акс
эттирадиган бўлак кесим саналади ва у тузилиш тархининг чўққиси бўлади. Эга эса
предикатив
аоосга кириб, унинг шаклланишида иштирок этса ҳам, аммо
предикативликни ўзида кўрсата олмайдп.
Предикатив асосга кирмайдиган бўлаклар таснифи бўлишнинг жккинчи босқичи
ҳисобланади.
Англашиладики, эга билан кесим лжнгвистик адабиѐтларда бош бўлак сифатида
тан олинса ҳам, лекин гап қурилишида, унинг тавсифида кесим биринчи ўринда
туради. Кесимнинг гап қурилшпидаги етакчжлик роли айниқса туркий тилларда яққол
кўринади. Туркий тил-ларда кесимсизг гап деярли ишлатилмайди. Номинатив ѐки
бўлакларга бўлинмайдиган гаплар ҳам аслида кесимли гаплар, бошқача
айтганда,
(кесимнинг ўзидир
2
.
КЕСИМ
Ўзида предикативликни акс эттирадиган, гапни уюштирувчи ва шакллантирувчи
марказий бўлак кесимдир
. Кесим гапнинг марказий бўлаги бўлганлигидан гапнинг бутун
тавсифи — грамматик категориялари: тасдиқ инкорлик, шахс (персоналлик),
замон
(темпораллик), ком-муникатив мақсад ва ҳоказолар кесимга қараб белгиланади.
Кесим гап қурилишида уюштирувчилик ролини ўйнайди. Колган бўлаклар кесимнинг
кенгайтирувчилари ѐки кенгайтирувчиларнинг кенгайтирувчилари ҳисобланади. Бу
жиҳатдан эга ҳам кесимнинг субъект валентлигини тўлдирувчи бўлак — гап
тузилишини кенгайтирувчи ҳисобланади. Кесим предикатив шаклига зга бўлганлиги
учун, у гапда бошқа бўлакларга нисбатав эмас, балки бевосита белгиланади. Гапнинг
янги ахборот ташувчи қисми ҳам кесим саналади (бу жиҳатдан актуал кесим, рема ва
синтактик кесим бир-биридан фарқланади, улар бир-бирига доимо мувофиқ бўлиши
шарт змас), Демак, кесим ҳам уюштирувчи марказ, ҳам ахборот марказидир.
Кесим бир бутун сифатида шакл ва мазмун қарамақаршилигидан иборат. Ўз
навбатида, шакл ва назмун ҳам мўайяя унсурлардан ташкил топади.
Do'stlaringiz bilan baham: