1.3.Дастлабки архивларнинг ташкил этилиши
Бу ҳужжатлар Суғдиёнанинг изидан (муғ қалъасидан) Самарқандда (Афросиёбдан), Қирғизистон ва Шарқий Туркистондан топилган.
Бўлар орасида Муғ қалъа харобаларидан 1932 йилда топилган ҳужжатлар алоҳида аҳамиятга эга. Ҳужжатлар жами 80 нафар бўлиб бу лардан 74 таси қадимги суғд, 1 донаси араб, 3 нафари хитой ва 1 таси турк тилидадир. Улар ҳар хил материалга: чармга, тахтага ва қоғозга ёзилган. Ҳужжатлар суғд деҳқони ва подшоси Диваштич (708-722 й.й.) ва йирик мансабдорнинг (фрамандар), Шунингдек, Хохсар ҳамда Кштўт деҳқонларининг Шахсий архивига тегишли бўлиб, Суғднинг асрнинг биринчи чорагидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим манба ролини ўйнайди.
Муғ қалъасидан топилган ҳужжатлар А.А.Фрейман, А.В.Василъев, И.Й.Крачновский, М.Н.Боғомобов, В.А.Ливитситс, ҳамда О.И.Смирновалар тарафидан чуқур ўрганилган.
Муғ ҳужжатларининг ва улар топилиш тарихи ва улар ҳақидаги дастлабки маълумотлар 1934 йили махсус тўплам шаклида («Согдийский сборник», Ленинград, 1934) эълон қилинди. Айрим ҳужжатларнинг таржимаси И.Ю.Крачновский ва А.А.Фрейман томонидан 30 йиллари эълон қилинди. Юридик ҳужжатлар ҳамда мактублар таржимаси, зарур изоҳ ва тадқиқотлар билан (согдийские документи с гори Муг, Чтение, перевод, комментарий. ИИ чиқиши, М., 1962) 1962 йили В.А.Пивитсу томонидан чоп қилинди.
1.4.Архив ҳужжатларининг аҳамияти.
1961 ва 1965 йиллари Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси тарих ва археология институти экспедитсияси афросиёбда V -VII асрга оид сарой харобаларини очдилар. Сарой мехмонхонасининг деворлари турли мазмундаги расмлар билан безатилган бўлиб улар орасида оқ кийим кийган Чағониён элчисининг сурати ҳам бор. Унинг отасига суғд тилида 16 сатрдан иборат ишонч ёрлиғи ҳам ёзиб қўйилган.
Муҳим ҳужжатлар Суғдийларнинг Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Шарқий Туркистондаги савдо колоннияларидан ҳам топилган. Бўлар орасида айниқса А.Стейн (1862-1943) тарихидан 1907 йили Дунъхуан (Хитойнинг Ганъсу вилояти) ва Турфонда (Шарқий Туркистон) топилган ҳужжатлар, Талас дарёсининг соҳилида, ҳозирги Талас Шаҳридан 7-8 қилометр Шимолда жойлашган Кулонсой ҳамда Тераксойдарёларида қоятошларга ийиб битилган ёзувлар алоҳида эътиборга эга. Бу ёзувлар IV-ХI асрларда Сиғд колонияларининг ижтимоий аҳволи ҳақида, айниқса Ирта Осиё билан Шарқ мамлакатлар ўртасидаги савдо алоқалари ва бунда суғдийларнинг роли ҳақида қимматли маълумот беради.
Дунъхуан ва Хўтан ҳужжатлари А.Стей, Толасдан топилган ёзувлар эса В.А.Каллаур, М.Е.Массон. Д.Ф.Винник, А.Асаналиев, К.АШиралиев, У.Жумағуловлар томонидан ўрганилган.
VII ва VIII аср бошларига мансуб ҳужжатларда Суғднинг сиёсий тарихи, ҳуқуқ ва қонунлари, иқтисодий ва диний эътиқодлари хусусида муҳим маълумотлар келтирилади. Масалан, Қалъаи Муғ ҳужжатлари орасида Ўттегин номли йигит билан Дундғунча исмли аёл ўртасида тузилган никоҳ гувоҳномаси қайд этилган. Бу ҳужжат асосида тузилган битимга биноан Дундғунчанинг ихтиёри билан қонунга мувофиқ Ўттегин севимли ва ардоқли хотин сифатида уни қабулқилиб, озиқ-овқат, кийим-кечак, зеб-зийнат билан таъминламоғи ва ҳурмат иззат қилмоғи лозим эди. Ўз ўрнида Дундғунча ҳам Ўттегинни севимли ва ардоқли эр сифатида тўтмоғи, унинг бахтли турмуши ҳақида қайғурмоғи ва унинг буйруғларини қонун каби тингламоғи лозим. Шунингдек ҳужжатда эру-хотинлардан бири иккинчисининг розилигисиз никоҳ битимини бузмаслик шартлари баён этилади. Жумладан агар Ўттегин Дундғунчанинг ижозатисиз унинг устига ўйланса, у вақтда Дундғунчага 30 динорий соф кумуш драхма товон тилаш ва уни на хотин ва на хизматкор сифатида тўтиб турмай озод этиши шарти билган. Ҳужжатда келтирилган маълумот шуни аниқлаб берадики, VII-VIII асрларда Суғд жамоасида инсон ҳақ-ҳуқуқлари ва аҳлоқ қонун қоидалари, хусусан никоҳланаётган шахсларнинг узаро мулкий муносабатлари, айниқса куёвнинг келин олдидаги бурчи ва мажбурияти ўз зиммаси учун жуда адолатли равишда белгилаб қўйилган.
Суғд ёзуви асосида уйғур ва турк ёзувлари шаклланади. Уйғур ёзувидан эса кейинчалик муғул ва манжур ёзувлари тарқалган.
Қадимги турк руний ёзуви ҳали катта аҳамиятга эга. Ёзма ҳужжатлардан Ўрхун-Енисей ёзувларининг аҳамияти айниқса каттадир. Муғулистонда топилган Тикюқуқ Култегин, Билга ҳоқон ва ангин битиклари туркий халқларга қўйилган хайкал мисолидир.
Ҳужжатларни типлаш ва авайлаб асраб сақлаш тарихни ўрганиш учун катта аҳамиятга эга. Бу ишни ўзининг муҳим ижтимоий-сиёсий вазифаси деб билган давлат халқ тарихининг ҳужжатли хотирасини тиклаш ва авайлаб сақлаш ишига катта эътибор берган ва бериб келмоқда.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республика миллий архив фонди тузилган ва у давлат мулки, халқ бойлиги ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларида халқнинг энг қадимги даврдан то ҳозирги кунгача бўлган даврдаги жамоатчилик, ижтимоий-иқтисодий, илмий, маданий фаолиятнинг барча томонлари, барча қирралари ўз аксини топган. Ўзбекистон Республикаси миллий архив фондида мавжуд билган ҳужжатлар – архив материаллари – бу ўтмишнинг тарихий сабоқларидан тўлақонли ахборот берувчи тарихнинг ҳужжатли ёдгорликларидир.
Ўзбекистон Республикаси архив фондининг сақланиши, ҳамда уни доимий равишда тўлдириб ва фойдаланиб бориш учун давлат архивлари ташкил қилинган.
Давлат архивлари махсус муассасалари бўлиб улар зиммасига қўйидаги жуда вазифалар юклатилган:
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларининг давлат сақловини амалга ошириш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив фонди ҳужжатларини давлат ҳисобига олиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди илмий-маълумотномалар билимини ташкил этиш ва ривожлантириш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондини сиёсий хужалик, илмий, ижтимоий-маданий ёки тарихий аҳамиятга эга бўлган янги ҳужжатлар билан қимматини экспертиза қилиш йули билан тўлдириш;
Идора архивлари ва иш жараёнида ҳужжатларни ташкил қилишга ташкилий-услубий раҳбарлик ва уларнинг ишлари устидан назорат қилиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларидан сиёсий, хужалик, илмий, ижтимоий-маданий мақсадларда, Шунингдек фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фойдаланиш;
Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди ҳужжатларини эълон қилиш ва тартибга солиш;
Архившунослик, ҳужжатшунослик, археография соҳаларида илмий тадқиқот ишлари ўтказиш;
Давлат архиви ходимларини танлаш, жой-жойига қўйиш ва тарбиялаш.
2.Музей фондлари ҳақида қандай тушунчага эгасиз? Музей фондлари қандай ҳисобга олинади?
Музей фаолияти музей фондлари орқали амалга оширилади. Музей функцияси бажарилишининг мувафақиятли бўлиши, музей кадрларининг билим манбалари ва эмоционал ва маданий қадриятларни, яхши билишга ва ташкил этишга боғлиқ яъни музей предметларининг ўзига хослиги ва уларнинг тарихий жараёнларни акс эттиришини тўғри тушуна олиш ва ташкиллаштира олишга боғлиқ. Музей фондларини сақлаш, тадқиқ этиш ва илмий, тарбиявий ишларда улардан тўғри фойдаланиш керак бўлади. Фондлар орқали ўгмиш, бугун ва келажакни боғлаш мумкин. Фонд ишларида бошқа йирик давлатларда бўлгани каби тарихийлик, илмийлик, холислик услубиятлари асосий ўринни эгаллайди. Тарихийлик принципи орқали музей ашёлари жамиятнинг тарихий ривожланишининг жонсиз гувоҳи ва натижаси сифатида ўрганилади. Тарихий қонуниятларга алоҳида
эътибор берилади.
Тарих йўналишидаги музейлар фондларига музей ашёлари, ижтимоий — иқтисодий жараёнларнинг ҳужжатлари, ички ва ташқи сиёсат, маданият тарихига оид материаллар киради.
Музей фондлари архив ва кутубхона фондларидан фарқ қилиб тарихий жараёнларни комплекс ҳужжатлаштиради.1) Моддий. 2) Тасвирий. 3) Ёзма. 4) Фоноёзув,кинофильм.(манбалар)
Музей учун нафақат семантик информация, балки эътибор жалб қилиш, яъни аттрактив жиҳати ҳамда тўлқинлантира олиш (ҳаяжонлантириш) — яъни экспрессив жихати ҳам бўлиши керак.
Музей фондларини илмий ташкиллаштириш.
Музей фондлари предметларнинг мураккаб комплекси бўлиб уларнинг ижтимоий аҳамияти бир —биридан фарқланади. Музей фаолиятида ҳам уларнинг роли бир —биридан фарқланади. Музей фондларини илмий асосда тартибга солиш керак бўлади. Уларнинг:
— дан музей ашёси эканлигига;
—дан илмий ёрдамчи ашё эканлигига эътибор берилади.
Фондларни илмий ташкиллаштириш бошқа томондан ҳам катта аҳамиятга эгадир.
Фонд предметлари ўзаро қариндошлик белгилари билан фарқланади. Улар материаллар тури, тузилиши, мавзуси, сюжети (ёзма, тасвирий манбалар, киноҳужжат ва фоноёзувлар) жойи, вужудга келган вақти, автори алоҳида шахсга тегишлилиги билан бир —бирига яқин бўлади. Фондларни илмий ташкиллаштиришда информация қиммати (унинг сифати, ҳажми) га ҳам эътибор
берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |