Биринчидан, мамлакатимизда демократик жамият қуриш вазифаларини амалга оширишда таълим-тарбияни тубдан ислоҳ этиш ва уни модернизациялаштириш муҳим роль ўйнайди.
Иккинчидан, глобаллашув даврида ўқитувчининг педагогик жараёндаги асосий вазифалари ўзгаради. Унинг бошқарувчанлик фаолиятига янгича талаблар қуйилади. Бошқариш - бу йўналтириш, вазифа қуйиш, ўрганиш, ёрдам бериш ва қўллаб-қувватлашни ҳамда маслахат бериш, раҳбарлик қилиш, кузатиш, талаб қилиш, кўрсатма беришларни ўз ичига олади. Таълим-тарбияда донишманд ва мутафаккирларнинг, халқимизнинг миллий маънавий қадриятларига таяниш муҳим аҳамияига эга.
Учинчидан, таълим-тарбия жарёнидаги ўзгаришлар тингловчилар, ёшлар олдига ҳам муҳим вазифа қўяди. Улар изланиш, керакли билимларни мустақил қидириб топиш, ахборот тўплаш ва уларни ишлата билишлари билан боғлиқ. Умуман олганда глобаллашув даврида таълим-тарбия жараёни замон кўяётган талабларга жавоб бериши, ундан орқада колмаслиги муҳим аҳамиятга эга. Бу мамлакатимизда белгиланган демократик жамият қуриш вазифаларини амалга оширишда ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Таълим сохасидаги ютуқлар тараққиётнинг калити бўлса, тарбия сохасидаги ўзига хослик Ўзбекистонни мустақил тараққиёт йўлидан ривожланишини кафолатлаб беради.
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” дастуридан ёшларимизни соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш масаласи алоҳида ўрин эгаллаши табиийдир. Бу борада фарзандларимиз учун зарур шароитлар яратиш, янги-янги таълим-тарбия, маданият, санъат ва спорт масканларини барпо этиш, ёш оилалар учун ўй-жойлар қуриш, ёшларни иш билан таъминлаш, уларни тадбиркорлик соҳасига кенг жалб этиш бўйича бошланган ишларимизни янги юксак босқичга кўтарамиз. Биз таълим ва тарбия тизимининг барча буғинлари фаолиятини бугунги замон талаблари асосида такомиллаштиришни ўзимизнинг биринчи даражали вазифамиз деб биламиз” деб алоҳида таъкидладилар.30
Мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил июнида Тошкент вилояти Учтепа туманида ўтказилагн учрашувда ота -оналар ва ўқувчиларнинг истакларини инобатга олиб 11 йиллик умумий ўрта таълимга ўтиш ҳақида таклиф киритдилар. Бу таклифни мамлакатимиз аҳолисининг деярли барчаси қўллаб қувватлади .
Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ўзининг “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” асарида таълим ва илм-фан, давлатнинг ёшларга доир сиёсатини амалга ошириш, таълимнинг янги, замонавий усулларини, жумладан, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш соҳасидаги ишлар ахволини танқидий таҳлил қилиб, бир қатор вазифаларни амалга оширишга эътибор қаратдилар;
Биринчи вазифа - мактабгача таълим соҳасида. Очиқ тан олишимиз керак, биз бу муҳим сохадаги ишларни эътибордан четда қолдирдик. Ушбу сохада болаларни қамраб олиш 27 фоизни ташкил этади. Тасдиқланган дастурга кўра, бу йўналишда 2 минг 200 та муассасанинг моддий-техник базаси мустаҳкамланади.
Шунингдек, тажрибали педагог ва мутахассисларни жалб этган ҳолда, ўқув режа ва дастурларини тубдан қайта кўриб чиқиш зарур. Олдимизда ёшларга тарбия бериш, психология ва бошқа турли соҳаларда кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича мураккаб вазифалар турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |