2KCl+CaS04 · Н20 =K2S04 +CaCl2
Сувли муъитда бу реакция тескари йщналишда боради. Калий сулp-фатни ион алмашиниш усули билан ъам олиш мумкин. Масалан 900С ъаро-ратда магний сулpфатни калий - катионини тушириш:
2RK+MgS04 = R2Mg+K2S04
Эритма 10оС ъароратгача совитилса, калий сулpфат кристалл ъолига келади. Катионни КСl эритмаси билан регенерация ыилинади:
R2Mg+ 2KCI = RK+MgCl2
24. Микроўғитларнинг хоссалари
Хоссаси, ишлатилиши, микроэлементлар, бор, марганец, мис, молибден, кобальт, рух.
Таркибида микроэлементлар тутадиган ва ўсимликларнинг меъёрида ўсиб - ривожланиши учун кам миқдорда ишлатиладиган моддаларга микроўғитлар дейилади.
Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ўсимликлар таркибида микроэлементлар миқдори 0,00001 - 0,01% ни ташкил қилади. Масалан, қандлавлаги ҳосилдорлиги гектарига 300 ц ни ташкил қилганда, маҳсулот таркибидаги микроэлементлар миқдори қуйидагича бўлади: бор (В)- 160 г, марганец (Mn) - 500 г, мис (Сu) – 50 г, рух (Zn) – 190 г, кобальт (Со) - 2 г.
Микроэлементларни ўрганиш ва қўллаш борасида К.А. Тимирязев, Д.Н.Прянишников, В.И.Вернадский, Е.В.Бобко, М.В.Каталимов, М.Я.Школьник каби олимлар катта ишларни амалга оширганлар. Ўзбекистон тупроқларидаги микроэлементларни ўрганиш ва пахтачиликда микроўғитлар меъёрини белгилашда Е.Круглова, Б.Исаев, М.Алиева ҳамда Тупроқшунос лик ва агрокимё илмий - тадқиқот институти олимларининг ҳиссаси катта.
Шу давргача микроэлементлардан бор, марганец, мис, молибден, рух ва кобальт яхши ўрганилган.
Бор - элементи фарангистонлик олимлар Жозеф Гей - Люссак ва Луи Тенер (1808) лар томонидан кашф қилинган. Ўсимликлар таркибида бор мавжудлиги орадан 50 йил ўтгач маoлум бўлди. Бор сўзи арабча бўлиб, улар барча оқ заррабин моддаларни «бароқ» деган умумий ибора билан атаганлар.
Ҳозирги кунда бор ўсимликлар учун энг зарур элементлардан эканлиги тўла эътироф этилган. Бор танқислигида гуллар сони кескин камаяди, шона ва тугунчалар тўкилади, поя ва илдизнинг ўсиш нуқталари шикастланади. Бу ҳол айниқса илдизмевалиларда яққол намоён бўлади. Бор гуллардаги чанг найчаларининг ўсиши ва ҳаёт фаолиятини кучайтиради, уруғ ва меваларнинг пишиб етилишини жадаллаштиради.
У ўсимликларнинг сув режимига таъсир қилиб, хужайрадаги сув миқдорини кўпайтиради, оқсил ва углевод алмашиниш жараёнини тезлаштиради. Бор қанд моддаларни ўсиш нуқталари, гул, мева ва илдизга боришини тартибга солади. Ўсимликларнинг қурғоқчиликка бардошини ошириш - борнинг яна бир муҳим хусусиятларидан биридир.
Бор етишмаса, фотосинтез жараёни секинлашади, шунингдек, ўсимлик-ларнинг илдиз тизими яхши ривожланмайди. Бу микроэлемент ўсимликларда калий ва азотни жадал ўзлаштирилишига ёрдам бергани ҳолда, фосфорнинг ютилишига қаршилик қилади.
Ўсимликлар таркибидаги бор миқдори ўртача 0,0001% га ёки 1 кг қуруқ моддада 0,1 мг га тенгдир.
Бор танқислигида ўсимликларда қуруқ ва жигарранг чириш, сарғайиш, илдизмеваларнинг ўзакланиши ва бактериоз каби иллатлар кузатилади. Кунгабоқар, помидор, гулкарам, беда, хашаки илдизмевалар, ғўза, зиғир, шоли, сабзавотлар ва қандлавлаги борга талабчан ўсимликлар жумласига киради.
Тупроқ таркибида бор миқдори 30 мг/кг дан ошиб кетса, ўсимликларда зарарланиш аломатлари пайдо бўлади: поянинг пастки қисмидаги барглар сарғаяди, «куяди», тўкилади. Борнинг сероблиги чорва молpлари саломатлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.
Турли тупроқларда бор танқислигининг қуйи чегараси турлича бўлиб, бу кўрсаткич қора тупроқларда 0,3 - 0,6 мг/кг, бўз тупроқларда 0,45-2,0 мг/кг дан паст бўлганда борли ўғитлар қўллаш лозим. Чимли подзол ва чимли - глейли тупроқлар бор билан жуда паст даражада таoминланган бўлиб, харакатчан миқдори 0,1 - 0,6 мг/кг дан ошмайди.
Бор тақчил тупроқларда борли ўғитларни қўллаш натижасида зиғир (тола) ва пахтадан гектарига 2 – 3 ц. гача қўшимча ҳосил олиш мумкин. Қандлавлаги ҳосилдорлиги 45 ц/га га ошиб, таркибидаги қанд моддаси 0,3-2,1% га кўпаяди.
Борли микроўғитлар жумласига борат кислота, бор - магнийли ўғит ва борли суперфосфатлар киритилади.
10-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |