Microsoft Word qaynona ahmad lutfi ziyouz com doc



Download 0,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/80
Sana22.02.2022
Hajmi0,62 Mb.
#89378
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80
Bog'liq
Ahmad Lutfiy Qozonchi. Qaynona (roman)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
32
Ўзи ҳам ҳаяжонланди. Ёлғиз қизини узатиш арафасида бу сўзларни айтиш осонми? Элликдан 
ошганига, тажрибаларда кечган умрига қарамасдан ҳаяжонлана бошлади. Қаршисида одоб ва 
тарбия билан ўстирган ёлғиз гули, малаксифат қизи, лекин бир меҳмондек ўтирибди. Оға умр 
бўйи унинг ўсиб унишига ҳаракат қилди. Умрини шу гулни етиштириш завқи безади. Шу завқ 
билан овунарди. Энди, мана айрилиқ кунлари. Энди у кетмоқда. Фарзанд меҳри билан тўла 
кексайиб бораётган кўнгли ҳам у билан кетмоқда. Фақат энди ҳиснинг эмас, ақлнинг амрига 
мувофиқ иш тутиш пайти эди. Қизига айтиши керак бўлган сўзлари бор эди. Шу боис сўзларини 
дона-дона, вазмин-вазмин давом эттирди.
— 
Улар билан келганингда доимо эшигим очиқ. Фақат улардан шикоят қилиб, 
турмушингдан нолиб келмагайсан. Доимо ўз ҳолингдан рози бўл, қизим, шукр қил. Дунё инсон 
истаган нарсасини топадиган жой эмас. Унутма-ки, турмуши бузилиб ичидан қон йиғлаган 
аёллар бор. Сени онангдек яхши кўрадиган бир қайнонага рўбарў келишингга, сенинг ҳақларинг 
топталмаслигига ишонамиз. Яхши тарбияли куёв топишга ҳаракат қилдик. Аллоҳ бизни 
уялтирмасин. Ҳамма ҳам турмуш қуради, бунга қарши бормоққа бировнинг ҳаққи йўқ. Шу 
сабабли хафа бўлма, болам. Аллоҳнинг қонунига, амрига сен ҳам албатта, итоат этурсан. Сен 
ҳам Аллоҳнинг буйруғига мувофиқ оила қурурсан. Қуръон ва намоз ўқишда давом эт. 
Аллоҳнинг қули эканлигингни ҳеч ҳам унутма. Яхши турмуш ато этиши учун доимо Унга 
ёлвор. Сен Аллоҳни унутмасанг, Аллоҳ ҳам сени асло унутмайди. Қани, энди менга рухсат, 
қизим. Сенга хайрли тун тилайман.
— 
Худо хайрингизни берсин, ота.
Амина отасининг кўнгли тўлиб-тўлиқиб, сал бузилиб, жон қулоғи билан тинглади ва узоқ 
вақт унинг маънодор сўзларини ўйлаб ётди. Унинг насиҳатлари хаёлидан кетмади. Кўнглини 
банд этди. Ўзича уларни ақл тарозусига қўйиб, отасининг ҳар сўзи нақадар салмоқдор эканига 
тан берди ва жон деб қабул қилди. Яхши турмуш қуришни истаган ҳар бир ақлли инсон бундай 
насиҳатларга амал қилиш мажбуриятида эканини, буни четлаб ўтишнинг иложи йўқлигини 
эътироф этмоқдан ўзга чора тополмади. Зотан, ҳаёт тажрибасига эга, яхши ёмонни ажратадиган 
ота қизига янглиш ўгит бермайди. Шуларни ўйлаб Амина ўз ётоғига, ўрнига кирди ва 
бирпасдан кейин уйқуга кетди.
VI 
Тўй ажойиб бир нарса, гўзал йиғин. Бор-фақир, дўсту ғаним бир жойга тўпланади. Дардлини 
ҳам чорлайди тўй. Ҳатто инсон тахаммул қилиш мушкул бўлган дарди бепоёнлар ҳам келишади 
тўйга. Барчаси шод-ҳуррамга ўхшайди. Аммо кўпларнинг дарди тўйда янгиланади, кўплари 
янги дард орттириб оладилар. Масалан, бу тўйда фарзанд доғи, йўқотиш азобини кечираётган 
бир она бор. Одамлар орасида ўзини тутиб турган, қалби пора-пора бўлаётган йиллар давомида 
оқ ювиб, оқ тараб ўстирган гул юзли боласини қўлдан олдирган она дардини ўзидан бошқа ким 
ҳам чуқурроқ ҳис этарди? Тўйга таклиф этилганлар орасида бир хоним бор, ёнида сўлғин юзли 
икки фарзанди билан маҳзун-маҳзун атрофни томоша қилмоқда. Гоҳ-гоҳ ойлардан буён ота 
қўли тегмаган етимлар бошларини, тош каби қаттиқлашган бошларини силаб, сочларини тараб 
қўйгандек бўларди. Исми Жамила унинг. Жамилахоним ҳар куни икки дўсти билан уникига нон 
ва озиқ-овқатлар юбораётган Маҳмуд аканинг уйида эканлигини билмасди. Бу хоним ҳозир 
келинлик либоси ичида минг бир ҳаяжон билан ота ота уйида сўнгги кечани ўтказаётган қизга 
боқарди. У қадар ҳаяжонли эмас, фақат унда зиёда ўйчанлик бор. Неча йиллар бу ҳаётни 
бугунги ҳолга тушишини хаёлига келтирмасдан яшади. Бугун иккиси ёнида, бири қўшниси 
қарамоғида, жами уч етими бўлган Жамилахоним келинлик завқини тўйиб-тўйиб тотган эди.
Тўйда ёш қизлар бор. Аминага ҳасад-ҳавас аралаш боқиб, бир кун келиб биз ҳам ёпинчиққа 
ўраниб келин бўламиз, дея мағрур юрган қизлар. Яна бу тўйда борган жойида тотли ҳаётга видо 


Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи 

Download 0,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   80




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish