www.ziyouz.com kutubxonasi
29
таъсирида латиф ҳислар оғушига киради инсон. Юзларида нур бор, илиқилик бор. Аллоҳ улар
кўнглига муҳаббат билан назар солган, уларнинг юзлари Аллоҳнинг зикри билан нурланган
қалблари акс этган ойнадир. Одам уларнинг юзларида қалбларидаги самимият ва ихлос гўзал
инсоний туйғулар аксини кўриб дарҳол меҳри ортади. Азалдан танийдиган, биладигандек бир-
бирига эл бўлиб қолади.
Мунаввархоним Аминада шундай таассурот қолдирди. Амина йироқдан келган холаси
қаршисида тургандек ҳис этди ўзини. Унинг дона-дона сўзлари, сўзлаётиб маъноларга тўла
масъум кўзлари билан Аминага қараб қўйишлари кўнглига ором берарди. Ярим соат аввал
кошки келмасалар эди дея ўйлаган Амина кетишлари яқинлаган сайин яна бироз ўтиришларини
чин кўнгилдан истарди.
Эй, хуш хулқ! Эй, гўзал ахлоқ! Қандай қимматли, қандай буюксан. Сен-ла душманлар
дўстга, мусибатлар саодатга айланади. Эй, гўзал ахлоқ! Аллоҳ ҳузурида шарафинг баланд!
Аминанинг бўлажак қайнонаси ҳақидаги тушунчаси Мунаввархонимнинг хуш феъли, гўзал
хулқи, очиқ чеҳраси туфайли қисқа бир фурсатда ўзгарди.
* * *
—
Қандай онаси, нима дейсан? Бошида кали бўлмаса бир бора келарди, дегандинг. Ўша
ўйдамисан?
Хотини кулимсираб турарди. Мамнун эди.
—
Ҳозирча бир нарса деб бўлмайди. Яхши аёлга ўхшайди. Иншааллоҳ охири хайрли бўлар.
Мустафо ўқирди. Уйланадиган эркак вазифаларини, ўзига омонат берилаётган бир хонимга
ҳақсизлик қилмасликни ўқиб ўрганмоқда эди. Адолатли, меҳрибон оила бошлиғи қандай ахлоқ
қоидаларига риоя этиши кераклиги тўғрисида изланмоқда эди у. Унинг изланиши ўзига оид
вазифаларини билишига алоқадор. Аминага алоқадорини Амина ўйласин. Оилада яхшилик ва
инсонийлик йўлини, ҳар бир яхши ишни ўзига раво кўриш, шу билан бирга Аминага ҳам гўзал
муомала қилиш йўлини тутиш лозим. Аввало пичоқни ўзингга ур, оғримаса бировга. Номусга
алоқаси бўлмаган айбларни беркитиб авф этмоқ йўлини, йиллар бўйи онасидан ўрганган сабр,
азму қарор йўлини тутмоқ лозим. Амина ҳам буларни билса керак, эҳтимол эшитгандир. У ҳам
инсон. Мустафонинг яхшилигига ёмонлик билан жавоб қайтармас, ахир?!
Хато камчиликсиз, бекаму кўст инсонни ахтариш… имкондан ташқари иш. Шу қадар
имконсиз-ку, ўз яратганига қарши ҳатто кеча-кундуз исён қилган инсон, ўзига ўхшаш бир
инсонга нисбатан вазифасини адо этолмаса, бу ғариб-ғалат қабул қилинмаслиги керак, яъни
бундан ажабланмаса бўлади. Модомики гулнинг ҳам тикани бор экан, Мустафо гулни тикани
билан бирга яхши кўради. Ким билсин, ўзининг ҳам қилажак қанча хатолари бор? Ўзаро
муносабатларда Мустафо яхши инсонлигини кўрсатишга азму қарор қилди. Ҳаётда ҳам, оилада
ҳам яхши яшашни таъминлаш – Аллоҳ ризосини топиш учун ҳаракатдир. Мустафо шундай
қилмоқчи. Асло одамлар яхши яшадилар, дейишалри учун эмас.
V
Амина яна икки бор қайнонасини учратди. Уни ўз холасидек кўриб қолди. Чунки хаёлидаги
қайнонага зид ўлароқ, бир самимиятни кўрди унда. Уйига келгунча сохта меҳр туйган, уйига
келгач эса ҳар куни оз-оздан ўзгариб борувчи қайнона ҳислати унда йўқ. Шу сабаб Амина уни
ўзига яқин олди. Унга нисбатан кўнглида меҳр-муҳаббат ва ҳурмат жўш урди.
Ажабо, Мустафоси қандай экан Аминанинг. Агар у Мунаввархонимнинг ўғли бўлиб,
тарбияни ундан олган бўлса, муаммо йўқ. Аммо иш фақат унинг ўғли бўлиш билан битмайди,
албатта. Ота-онаси пок, хуш ахлоқли бўлиб, болалари одобсизлар ҳам учраб турибди-ку ҳаётда.
Қайнона (роман). Аҳмад Лутфи Қозончи
Do'stlaringiz bilan baham: |