www.ziyouz.com кутубхонаси
20
ҳасталиги шифонада ётганимда, ҳамҳонам Ўя рўзнома ўқиётганди. Бирдан:
- Аа! Мана бу аёлни қара боласини кимданлигини билмас эмиш, - деди.
- Қандай аҳлоқсиз ҳотин экан, бер-чи, қарайин, - дея рўзномани олиб, не кўз билан
кўрайки, - ўша аёл мен эдим. Сурат ҳам меники, исм ҳам. Унинг сарлавҳаси эса шундай:
"Болам кимга ўҳшаса, отаси ўша!"
Ўқидим-у ҳаёлимга биринчи келган чора - ўлиш бўлди. Дарҳол кўктомиримни ксдим. Мени
кўрган дугонам аҳволни бошқаларга билдирди. Қўлларимни боғладилар. Тинмай йиғладим.
Жинни бўлаёздим. Тўғри қамалганим рост. Лкеин бола ҳақидаги гаплар тамоман бошқача эди.
Фотима бу рўзномани таърифини келтургунча терга тушиб кетди. Ва давом этди.
"Мен шу сўзларни айтибманми? Ҳудо сақласин. Бундай пасткашларча айтилган сўзларга
умримда дуч келмаганман. Тўғри ҳатоларим бор. Лекин ҳатоларимни бу ҳабарларга умуман
алоқаси йўқ-ку. Имом никоҳи билан иккинчи марта турмушга чиққанман. Эрим номус борасида
жуда талабчан бўлиб, мендан шубҳаси йўқ эди. Ҳатоларим бўлсада, мен ҳам ундан бошқасини
ўйламадим. Бу ҳабар мени қайғуга қўйганидек, уни ҳам жуда ҳафа қилди. Ҳаммаси ҳам
майликуя, отам бундай ҳабарни ўқиб не кўйга туҳсди экан...
Отам ўзини энг севимли қизидан ҳеч кутилмаган зарбаларни еди. Рўзнома ҳабари чиққан
куни эртасига аммамнинг ўғли келди. Бу рўзномани маҳкамага беринг дедим. Кейин нима
бўлди билмадим. Отам бундай рўзномани ўқимайди, лекин бир виждонсиз почта орқали отамга
юборибди. Аввалдан отам қошида уйтли эдим. Бу ёмон ҳабар отамга ўқ бўлиб тегиб, юираги
санчиб қолибди. Отамда энди ором йўқ. Ўзим ҳам яқинда юрагимни оператсия қилдираман.
Ким билади, балки таҳтада ётганимча... ўлиб қоларман. Лекин қилган ҳатоларим,
розномаларнинг туҳматлари отамни мендан узоқлаштирди. Отамга мактуб ёздим, ўқимасдан
йиртибдилар. У киши ҳақли эди. Мен қандай журъат , қандай юз билан у зотга ҳат ёзолдим,
билмайман. Ҳануз отамни аввалгидай ўйлайман. Ана кўринг... Аллоҳ мени қай тарзда
жазолади. Ҳеч кутилмаганда ёш пайтимда олти йилу олти ой ҳибс жазосини кўрдим.
Ишонасизми, жазо олишим биланоқ, энг севимли инсонларим ҳам мени тарк қилишди. "Фотима
сен шунга лойиқсан" дедим. Ҳеч бир машаққат қайғу отам чеккан ғамга тўғри келмасди. Бу
ғамни отамга қандай қилиб раво кўрдим? Уни қандай йиғлатдим? Бу виждон азоби мени эзгани
сайин олган жазойимни ўзимга лойиқ деб билдим. Ҳозир ёшим 24да. Фақат ўзимнинг
истакларимга қулоқ солганим учун шу балолар бошимга келди. Яна олдинда нималарни
кўраман. Бугун ўралган, покиза опа-сингилларимга шундай дейман:
- Сиз асло мен қилган ҳатоларни такрорламанг, сизга тўғри йўлни кўрсатган ота-онангиз
олдида гуноҳкор бўлманг. Уларни ранжитманг. Қандай қилиб бўлса ҳам уларни ропзи қилинг.
Агар уларга осий бўлсангиз, шуфоҳона, қамоқҳоналарда почта йўлларига кўзларингиз нигорон
бўлиб қолади. Мен ўзимга ибрат бўлолмаяпман, бўлолмадим. Ҳеч бўлмаса сиз мени қилган
ҳатоларимни қайтарманг. Мени газетлар икки севгилиси бор, тўда тузган, деган туҳматларни
қилди. Мендан баттар аҳволдагилар ҳам бор. Ўн уч ёшида ҳибсга тушган арзимурлик Ҳуля
Гулшан Такал мендан ҳам ёмон туҳматга учради. Рўзномалар уни:" Унинг 7та севгилиси бор", -
дея ёзди. Мана менинг ҳаётим. Ҳуля, Ҳайрия... яна қанчалари бор. Ҳаммаси ота-оналарини
норози қилганлар, тингламаганлар, шунинг учун туҳматга учраганлар. Сўзларимга якун
ясашдан олдин, эмни ва ҳатойимни ҳар доим кўз олдингизда тутишингизни истайман. Мен
ҳозир шифоҳонадаман, тутқун аёллар бўлинмасида.
Ота-онадан айрилган... ўз яқинларини йўқотган айнчли аҳволдаман. Руҳий азобларимни энг
қисқа тарзда баён қилдим. Иншааллоҳ, мен чеккан жазо ва виждон азоби кўпчиликка ибрат
бўлур. Ҳатолардан сақланур.
Сизларга Аллоҳнинг саломи бўлсин!
Do'stlaringiz bilan baham: |