Фойдаланилган адабиётлар:
1.
Абдуллаев А.А. Исторические аспекты эволюции скороспелости хлопчатника // Материалы
международной научно-практический конференции «Эволюционные и селекционные аспекты
скороспелости и адаптивности хлопчатника и других сельскохозяйственных культур», посвященной 95-
летию со дня рождения акад. С.С.Содикова. - Ташкент: Фан, 2005. - С. 5-8.
2.
Симонгулян Н.Г. Наследование скороспелости хлопчатника // Тез. докл. на конф. по генетике
хлопчатника. - Ташкент, 1968. - 221 c.
3.
Симонгулян Н.Г., Мухамедханов С., Шафрин А. Генетика, селекция и семеноводство
хлопчатника. - Ташкент: Мехнат, 1987. - C. 3-317.
4.
Ким Р.Г., Амантурдиев А.Б. Наследование количества коробочек на растение у отдаленных
внутри и межвидовых гибридов хлопчатника F
2
и F
3
с различным типом плодовых ветвей // Ўзбекистон
пахтачилик илмий-тадқиқот институтининг 80 йиллигига бағишланган: Пахтачиликдаги долзарб
масалалар ва уни ривожлантириш истиқболлари мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция
маърузалари асосидаги мақолалар тўплами. - Тошкент, 2009. - Б. 368-371.
G.BARBADENSE L. ТУРИНИНГ ТУРИЧИ ШАКЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ АСОСИДА
ҚИММАТЛИ БЕЛГИЛАРГА ЭГА БЎЛГАН ДОНОРЛАР ОЛИШ
Аманов Б.Х., Отамуродов Ж.Қ.
ТошДАУ “Селекция ва уруғчилик” илмий-тадқиқот лабораторияси
Дурагайлаш - қимматли-хўжалик белгиларга эга бошланғич ашёлар яратишда нафақат самарали
усул, балки генетик-селекцион жараёнларни жадаллаштирувчи омил ҳамдир. Ҳозирги замон ғўза
селекциясининг камчиликларидан бири - ғўза генофондининг дунёвий хилма-хиллигидан етарли даражада
фойдаланмаслигидадир.
Маданий тетраплоид турларининг, хусусан G.barbadense L. туричи генетик хилма-хилликлари
ғўза генофондининг ноёб намуналаридан бўлиб, ssp.vitifolium, ssp.vitifolium f.brasiliense, ssp.vitifolium
f.bogota лар ўргимчакканага, вилтга, гоммозга чидамли ҳамда ҳосилдор (битта кўсак вазни 7,0 г. бўлган
шакллар мавжуд) ва ниҳоятда майин, узун толали (субтропик “Си-айленд” шаклларида тола узунлиги 50
мм ва ундан юқори), яъни кўплаб қимматли биологик ва хўжалик белгиларга эга бўлишига қарамасдан,
селекция жараёнларида самарали фойдаланилмай келинмоқда [1, 2].
Тадқиқотларимиз G.barbadense L. турининг маданий тропик шакли ssp.vitifolium (Бразилия) ва
Қарши-8 навини (Ўзбекистон) чатиштириш асосида олинган, F
4
-ўсимликлар оилалари популяцияларида
энг муҳим, ҳосилдорлик потенциалини белгилаб берувчи тола узунлиги, тола чиқими каби қимматли
хўжалик белгиларини ўрганиш ва баҳо беришга йўналтирилган.
Бошланғич манбаларда, яъни G.barbadense L. туричи хилма-хилликлари - маданий тропик
ssp.vitifolium кенжа тури ва маданий Қарши-8 навида ўрганилган қимматли хўжалик белгилар бир-биридан
кескин фарқ қилиши кузатилди, масалан: тола узунлигини кўрсаткичи Қарши-8 навида 37,0 мм,
ssp.vitifolium кенжа турида эса 28,7 мм, тола чиқими Қарши-8 навида-34 % ни, ssp.vitifolium кенжа турида
24,8 % ни ташкил этди (1-жадвал).
Дурагай ўсимликларнинг F
4
оилаларида тола узунлиги 35,2-39,7 мм, ўзгарувчанлик амплитудаси
32,0-42,0 мм, вариация коэффициенти 1,64-6,54 % ни ташкил этди. Тола узунлиги бўйича юқори
натижалар О-2, О-3, О-4, О-6, О-9 оилаларида кузатилди ва белгининг ўртача кўрсаткичи 38,0-39,7 мм ни,
лекин, шу билан бирга улар орасидан тола узунлиги 40,0-42,0 мм бўлган шакллар ажратиб олинди.
Нисбатан паст кўрсаткичлар эса О-1, О-7, О-8 оилаларида (35,2-36,0 мм) кузатилди ва ўзгарувчанлик
амплитудаси 32,0-37,0 мм, вариация коэффициенти 4,19 % ни ташкил этди (1-жадвал).
37
Тола чиқимининг ўртача кўрсаткичлари 33,1-39,5 % ни ташкил этиб, энг юқори натижа О-6
оиласида (39,5 %) кузатилди, ўзгарувчанлик амплитудаси 39,0-40,0 % ни, вариация коэффициенти 1,28 %
ни ташкил қилди. Ушбу белги бўйича энг паст кўрсаткичлар О-2, О-3 оилаларида кузатилди (1-жадвал).
Шундай қилиб, G.barbadense L. турининг маданий тропик шакли ssp.vitifolium ва Қарши-8 навини
чатиштириш асосида олинган F
4
оилалари популяцияларининг ҳосилдорлик салоҳиятига баҳо бериш,
ўрганиш ва саралаш натижасида, тола узунлиги 40,0-42,0 мм, тола чиқими 39,0-40,0 % бўлган шакллар
ажратиб олишга муваффақ бўлинди. Ажратиб олинган шакллар, дурагайлар популяциялари, ноёб, юқори
ҳосилдорлик, ташқи муҳитнинг стресс омилларига ва қишлоқ хўжалик касалликларига, зараркунанда
ҳашоратларга чидамлилик салоҳиятига эга бўлган донорлар сифатида, мавжуд навларнинг қимматли
хўжалик белгиларини яхшилашда ҳамда янги навлар яратишда аҳамияти катта бўлиб, амалий селекцияда
фойдаланиш учун тавсия этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |