Турли муддат сақланган чигитларнинг лаборатория шароитида униб чиқиш қуввати ва
унувчанлиги, %
1 йил 2
йил 3
йил
№
Навлар
униб
чи
қи
ш
қуввати
уну
вчанли
ги
униб
чи
қи
ш
қуввати
уну
вчанли
ги
униб
чи
қи
ш
қуввати
уну
вчанли
ги
1.
С-6532 81,0 90,0 93,2 95,7
93,0 94,7
2.
Наманган-77
86,5 91,2 94,0 95,5
93,2 95,0
3.
С-9074 92,2 94,5 95,2 96,0
95,0 97,0
4.
Оккургон-3
90,0 90,3 94,7 95,7
94,5 95,7
5.
С-4914 92,5 94,2 95,7 97,0
95,2 95,7
6.
С-4535 93,0 96,0 95,7 96,7
93,0 95,0
7.
Омад
91,5 94,0 95,5 97,0
95,0 96,2
ҳолда, энг паст кўрсаткич (81,0 %) С-6532 навида кузатилди. Бироқ, С-6532 навининг 2 йил сақланган
уруғлик чигитининг униб чиқиш қуввати бўйича кўрсаткичи (93,2 %) биринчи йилги олинган натижага
қараганда кескин ортганлигини ва ўртадаги фарқланиш 12,2 % га тенг эканлигини алоҳида таъкидлаш
ўринлидир. Шунингдек, олинган маълумотлардан қолган навларнинг ҳам икки йил сақланган уруғлик
чигитларининг униб чиқиш қуввати кўрсаткичи аввалги йилги натижаларга нисбатан сезиларли
даражада ошганлиги кузатилди ва навларда ушбу белги бўйича кўрсаткич 93,2-95,7 % ни ташкил этди.
Бу эса ўз
навбатида 1 йил сақланган чигитлар билан 2 йил сақланган чигитларнинг белги кўрсаткичлари ўртасида
тегишли равишда 2,7-12,2 % га фарқланиш мавжуд эканлигидан далолат беради. Жумладан, уруғлик
чигитлари икки йил сақланган С-4914 ва С-4535 навлар чигитлари юқори униб чиқиш қувватини (95,7 %)
намоён қилди.
Изланишларимизда нав уруғликларининг 3 йил давомида сақланишини уруғ сифатига қай тарзда
таъсир этиши ҳам ўрганилди ва олинган натижалар қуйидаги кўринишни намоён қилди. Ўрганилган
навларда чигитнинг униб чиқиш қуввати кўрсаткичи 93,0 % дан 95,0 % гача бўлиб, юқори натижа яна бир
бор Омад навида кузатилди. Шуни айтиш жоизки, тажрибалар асосида 3 йил сақланган чигитнинг униб
чиқиш қуввати кўрсаткичи 2 йил сақланган чигитлардан олинган натижаларга нисбатан бироз паст
бўлганлиги аниқланди. Масалан, С-6532, Оққўрғон 3 ва С-4914 навларининг 2 ва 3 йилги белги
кўрсаткичлари бир-бирига яқин бўлса, Наманган 77, С-9074, С-4535 ва Омад навларида 3 йилги
кўрсаткичларнинг 2 йилгига қараганда 0,2-2,7 % га кам бўлганлиги қайд этилди.
Уч хил муддатда сақланган уруғлик чигитларининг унувчанлиги бўйича лаборатория шароитида
олиб борилган тажрибалар асосида қуйидаги маълумотларга эга бўлдик.
Ғўза навлари уруғлик чигитларининг унувчанлиги униб чиқиш қувватига мос равишдаги
кўрсаткичларни намоён қилди. Яъни, 3 хил муддатда сақланган чигитларнинг қай бирида (навлар бўйича)
униб чиқиш қуввати юқори бўлган бўлса, уларда унувчанлик кўрсаткичи ҳам тегишли ҳолда устун
бўлганлиги олинган натижаларда ўз тасдиғини топди.
Уруғлар бир йил сақланганда навлар чигитларининг унувчанлиги 90-96 % ни ташкил этди. Худди
униб чиқиш қуввати каби ўрганилаётган белги бўйича юқори кўрсаткич С-4535 навида ва паст натижа С-
127
6532 навида кузатилди. Бироқ, С-6532 нави чигитларини 2 йил сақлангандаги кўрсаткичи сезиларли
даражада (5,7 % га) ортганлиги аниқланди.
Омад навининг бир йил сақланган уруғлик чигитлари унувчанлиги 94,0 % бўлган бўлса, уруғлар
икки йил сақланганда белги кўрсаткичи тажрибада ўрганилган бошқа навларга нисбатан юқори
бўлганлиги кузатилди ва натижа 97,0 % га тенг бўлди. Қолган навларнинг ҳам 2 йил сақланган
чигитларининг унувчанлиги бир йил сақланган уруғлик чигитлар унувчанлигидан юқори эканлиги
тажриба маълумотларида яққол намоён бўлди. Шунингдек, аксарият навлар (Наманган 77, С-4914, С-4535,
Омад) чигитлари уч йил сақланганда уларнинг унувчанлик кўрсаткичи икки йил сақланган чигитлар
кўрсаткичларига нисбатан пасайиши кузатилди. Бироқ, С-9074 навида ушбу ҳолатнинг акси қайд қилинди,
яъни навнинг 2 йил сақланган уруғлик чигитининг унувчанлигига нисбатан 3 йил сақланган
уруғликларнинг унувчанлиги 1,0 % га ортиқ эканлиги аниқланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |