Мавзу: Қурилиш саноати корхоналарини иқтисодиёти ва ташкил этилиши



Download 0,59 Mb.
bet11/74
Sana10.07.2022
Hajmi0,59 Mb.
#773578
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
Қурилиш материаллари корхоналарининг иқтисодиёти

Нй.о.= Нй.б. кҚ - Вас.ф - Скқ,
бу ерда:
Нй.о. ва Нй.б - тугалланмаган қурилиш, мос равишда ҳисобот даврининг охири ва бошида, қиймат шаклида (смета қийматида);
Қ - ҳисобот давридаги капитал қўйилмалар;
Вас.ф - ҳисобот даврида асосий фондларни фойдаланишга топшириш;
Скқ- белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилган капитал қўйилмаларнинг
қиймати.
Тугалланмаган қурилиш ишлаб чиқариши - тугалланмаган ва буюртмачига топширилмаган объектларда (қурилишларда) пудратчи ташкилот ёки ташкилотлар томонидан бажарилган қурилиш маҳсулотининг қурилиш-монтаж ишларининг ҳажмини тавсифловчи қисми. Тугалланмаган қурилиш ҳажми натура ва пул ифодасида ҳисобга олинади.
Тугалланмаган ишлаб чиқариш ва тугалланмаган қурилишнинг ортиқча миқдорлари - бу аслида “ўзоқ пайтдан буён қурилаётган” қурилишлардир. Улар капитал қўйилмаларнинг тартибсиз тақсимланганлиги ва тармоқ иқтисодиётига ва миллий иқтисодиётга жиддий зарар етказади.
Қурилиш тармоғи қурилаётган объектларнинг характери ва мақсадига қараб бир неча қуйи тармоқларга: саноат, транспорт, қишлоқ хўжалиги, уй-жой, маданий-маиший қурилиш ва бошқаларга бўлинади. Бундай бўлиниш эса ўз навбатида қурилишда ихтисослашувни чуқурлаштриш ва қурилиш қувватларини шакллантиришга хизмат қилади ҳамда у ёки бу тармоқ иқтисодиётини ривожлантириш учун керак бўлади.
Қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки узил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда - қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда «Фойдаланилмаётган асосий воситаларни, қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тартиби тўғрисида НИЗОМ»га (Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 сентябрдаги 401-сон қарорига илова) кўра консервация қилиниши мумкин.
Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги фойдаланилмаётган асосий воситаларни ва қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш ҳамда улардан фойдаланишни ва уларни қуришни қайтадан бошлаш, шунингдек тўхтатиб қўйилган қурилиш харажатларини ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.
Қабул қилинган асосий атамалар:
консервация - асосий воситалар ёки қурилиши тугалланмаган объектларнинг тегишли қарор билан белгиланадиган даврда сақланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар, бу давр тамом бўлгач улардан фойдаланилиши ёки қурилиш давом эттирилиши керак;
қайтадан бошлаш - консервация қилинган асосий воситаларни фойдаланишга топшириш ёки консервация қилинган объектлар қурилишини тугаллаш ишлари бошланишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар;
тугалланмаган қурилиш - қурилиши тугалланмаган объектда сарфланган амалдаги харажатлар;
дастлабки қиймат - асосий воситаларни тиклаш (қуриш ва қурилишни охирига етказиш) ёки сотиб олиш учун амалдаги харажатлар қиймати, шу жумладан тўланган ва қопланмайдиган солиқлар (йиғимлар), шунингдек келтириш ва монтаж қилиш, ўрнатиш, фойдаланишга топшириш харажатлари ҳамда активлардан белгиланган мақсадда фойдаланиш учун уларни ишчи ҳолатига келтириш билан бевосита боғлиқ бўлган ҳар қандай бошқа харажатлар;
қолдиқ қиймат - жамланган амортизация суммаси чиқариб ташланган ҳолда асосий воситаларнинг дастлабки (тиклаш) қиймати, улар бўйича актив ҳисоб ва ҳисоботда акс эттирилади.
Қуйидагилар консервация қилиниши мумкин:
қурилиши тугалланмаган объектлар капитал маблағ билан таъминланмаган ёки уларнинг қурилишини давом эттириш учун бундан кейин маблағ қўйиш вақтинча ёки узил-кесил мақсадга мувофиқ эмаслиги асосланганда - қурилиш тиклангунгача бўлган ёки объект янги мулкдорга сотилгунгача бўлган даврда;
асосий воситалар - уларнинг техник даражаси замонавий талабларга мувофиқ эмаслиги аниқланганда ёки 3 ой мобайнида улардан ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланиш зарурати бўлмаганда - уларга бўлган талаб тиклангунгача ёки янги мулкдорга сотиш даврида, бироқ 24 ойдан ортиқ эмас.
Фойдаланилмаётган асосий воситаларни консервация қилиш тўғрисидаги қарор аниқ муддат белгиланган ҳолда:
а) табиий монополиячиларга;
замонавийлаштириш ва техника билан қайта жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра олиб борилаётган корхоналарга;
қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
б) ўзларига қарашли корхоналар бўйича - вазирликлар, идоралар, қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ( "а" пунктда кўрсатилганлардан ташқари);
в) юқорида кўрсатилмаган корхоналар бўйича - мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Тугалланмаган қурилишни консервация қилиш тўғрисидаги қарор:
а) қурилиши:
марказлаштирилган манбалар ҳисобига Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати кафолати остидаги кредитлар ҳисобига;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган техник-иқтисодий асослашлар асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича;
қайта ташкил этилаётган иқтисодий ночор, зарар кўриб ишлаётган ва паст рентабелли корхоналар, шунингдек уларга нисбатан банкротлик тартиб-қоидаси қўлланилган корхоналарга нисбатан қайта ташкил этиш ёки банкротлик тартиб-қоидасини амалга ошириш даврида Корхоналар банкротлиги ва санацияси масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан Вазирлар Маҳкамасига киритилган объектлар бўйича - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
б) қурилиши:
тармоқ ёки минтақавий дастурлар асосида идоравий мансуб давлат корхоналари ва бюджетдан ташқари манбалар маблағлари ҳисобига;
уларга қарашли корхоналар томонидан олиб борилаётган объектлар бўйича - вазирликлар ва идоралар, қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан;
в) юқорида кўрсатилмаган объектлар бўйича - мол-мулк эгаси томонидан қабул қилинади.
Консервация муддати консервация тўғрисида қарор қабул қилинган пайтдан ҳисобланади.
Буюртмачи қурилиши тугалланмаган объектларни консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб 2 ой муддатда пудрат ташкилоти билан консервация қилиш тўғрисида қарор қабул қилингунгача бажарилган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари учун ҳисоб-китоб қилади, аванс бўйича ҳисоб-китоблар ҳам шу жумлага киради, асбоб-ускуналар, материаллар ва конструкциялар етказиб бериш учун тузилган шартномалар бекор қилиниши ёки ўзгартирилиши муносабати билан пудрат ташкилоти кўрган зарарни ҳамда моддий-техника бойликларини бошқа объектларга ташиш билан боғлиқ харажатларни қоплайди.
Буюртмачи томонидан қурилиш учун банкларнинг кредитлари, шунингдек хорижий кредитлар жалб этилган ҳолларда, улар кредит шартномаларида назарда тутилган тартибда қайтарилиши керак.
Қурилиши тугалланмаган объектларни ва асосий воситаларни консервация қилиш муддати тамом бўлгач фойдаланишни ва қуришни қайтадан бошлаш мумкин деб ҳисобланади ҳамда бу тўғрида қўшимча қарор қабул қилиш талаб этилмайди.
Консервация қилиш ҳамда фойдаланиш ва қуришни қайтадан бошлаш учун лойиҳада назарда тутилган ишларни бажариш пудрат ташкилоти томонидан қўшимча битим бўйича амалга оширилади.

Download 0,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish