МАВЗУ: ҚУРИЛИШ САНОАТИ КОРХОНАЛАРИНИ ИҚТИСОДИЁТИ ВА ТАШКИЛ ЭТИЛИШИ
1.1. Қурилиш саноатини Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрни ва роли
Қурилиш комплексининг юқори ривожланган моддий техник базаси уч бўлимдан ташкил топади: қурилиш монтаж, саноат-ишлаб чиқариш ва инфраструктура бўлимлар.
Қурилиш-монтаж бўлимига керакли меҳнат воситалари ва қуролларига эга бўлган умумқурилиш ва махсуслашган қурилиш монтаж ташкилотлари киради. Бу бўлим тайёр қурилиш маҳсулот чиқишини таъминлайди ва бу билан қурилиш ишлаб чиқариш циклини якунлайди.
Саноат – ишлаб чиқариш бўлими бутун қурилиш тармоғини ва хусусан моддий-техник базасининг жадвал ривожланишининг асосини ташкил этади. Бу бўлим қурилиш ишлаб чиқаришга керакли моддий ресурслар қурилиш буюмлари, материаллари ва конструкциялари билан таъминлайди.
Инфраструктура бўлим юқоридаги икки бўлимининг нормал фаолиятини таъминлайди.
Бу бўлимга қуйидаги икки тур фаолияти ҳарактерлидир:
инженер ва транспорт тармоқларини эксплуатация қилиш; қурилиш ишлаб чиқариш – технологик таъминоти; машина ва механизмларнинг таъмири ва қўлланилиши;
ижтимоий – иқтисодий ривожланиш яъни, керакли маиший – ижтимоий шароитларни яратиш, ишчиларни касбий тайёргарлиги, инженер техник ходимларининг малакасини ошириш каби ишлар.
Саноат ишлаб чиқариш бўлимининг структурасини тўлароқ кўриб чиқамиз. Бу бўлим асосан икки тармоқдан ташкил топади: “Қурилиш материаллари ” ва “Қурилиш буюмлари ва конструкциялари” саноати. Бунинг таркиби 1.1 ва 1.2 жадвалларда кўрсатилган. Бу жадваллардан қурилиш саноати мураккаб кўп тармоқли хусусиятга эга эканлиги кўриниб турибди. Капитал қурилишда бу тармоқларнинг 76% дан кўпроқ маҳсулоти истеъмол қилинади.
Қурилиш саноати уни бошқа томонлардан фарқ қилдирувчи қатор техник-иқтисодий хусусиятларга эга.
Биринчи хусусияти шундан иборатки, қурилиш индустрияси саноати бир томондан қурилиш ишлаб чиқаришнинг индустрилизация асоси бўлса, иккинчи томондан иқтисодиётда асосий фондларнинг янгиланиш процессини тезлатувчи, йирик машинасозлик саноатининг ўсишини таъминловчи омил бўлиб хизмат қилади.
Иккинчи хусусияти, қурилиш саноатининг тайёр маҳсулоти капитал қурилиш тарафидан истеъмол қилинади.
Учинчи хусусияти қурилиш саноатида кенг тармоқлараро ва тармоқчи алоқаларнинг мавжудлиги. Қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноати ва бошқа тармоқ (қора ва рангли металлургия, химия, ўрмон хўжалиги ва ҳ.к.) маҳсулотлари кенг кўламда қўлланилади ва кооперациялашади.
Тўртинчи хусусияти, қурилиш буюмлари ва конструкция саноатини маҳсулоти кўп миқдорда материал сарфи, ёнилғи, энергия ва меҳнат сарфи билан ҳамда транспорт ҳаражатлари кўп талаб қилиниши билан ҳарактерланади.
Қурилиш материаллари саноатининг тармоқ таркиби
1- жадвал
№
|
Тармоқ номи
|
Тармоқ қисмига кирувчи корхоналар
|
1
|
Цемент саноати
|
Цемент ишлаб чиқариш корхоналари.
Цемент хом ашёсини конлари ва тегирмон корхоналари
|
2
|
Асбестцемент буюмлари саноати
|
Асбестцемет листлар, трубалар, деталлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
3
|
Юмшоқ том ва гидроизоляцион материаллар саноати
|
Рубероид, пергамин, толь, каби том материаллари ва поризол, изол каби гидроизоляцион материаллар ишлаб чиқариш корхоналари
|
4
|
Йиғма темир-бетон ва бетон конструкция буюмлари саоати
|
Шпал, тюринг, труба каби кенг кўламда махсус бетон буюмлар ишлаб чиқариш корхонаалари
|
5
|
Девор материаллари саноати
|
Девор блокдлари (силикат бетон, шлакобетон) ва табиий тошдан девор ишлаб чиқариш корхоналари
|
6
|
Қурилиш керамикаси саноати
|
Керамик хом ашё қазиш, қайта ишлаш, керамик плита, труба ва бошқа буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
7
|
Полимер хом ашё асосидаги қурилиш материаллари
|
Линолеум, мастика, туллии буюмлар, пенополистрол плиталар ва бошқа полимер асосида буюм ишлаб чиқариш корхоналари
|
8
|
Руда қурилиш материаллари саноати
|
Қум, шағал, чақиқ тош каби материалларни қазиб олиш, майдалаш, бойитиш ишлаб чиқариш корхоналари
|
9
|
Табиий тош материаллардан безак буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
Гранит, мрамор, оҳактош каби тоғ тошларидан буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
10
|
Енгил тўлдирувчилар саноати
|
Керамзит, аглопорит, туф, пемза, каби енгил тўлдирувчи ва уларнинг хом ашёсини ишлаб чиқариш корхоналари
|
11
|
Маҳаллий, гипс ва оҳак боғловчи материаллар
|
Гипс ва у асосида турли буюмлар и.ч. оҳак пуццолан, оҳак-шглак каби боғловчилар ишлаб чиқариш корхоналари
|
12
|
Иссиқлик изоляцион материаллар саноати
|
Минерал пахта ва у асосида буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
13
|
Нометаллруда саноати
|
Каолин, талк, слюда, графит ва улар асосида буюмлар ишлаб чиқариш корхоналари
|
14
|
Асбест саноати
|
Асбест ишлаб чиқариш ва унинг рудасини қазиб олувчи корхоналар
|
15
|
Бошқа тармоқ қисмлари
|
Товар бетон ишлаб чиқариш, қурилиш қоришмаси ва асфальтобетон ишлаб чиқариш ва юқорида кўрсатилмаган бошқа қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари
|
Қурилиш буюмлари ва конструкциялари саноати тармоқ таркиби
2 – жадвал
№
|
Тармоқ номи
|
Корхоналар
|
1
|
Йиғма темир-бетон ва конструкциялар
|
Алоҳида тур ёки комплект темир-бетон ва бетон конструкциялар ишлаб чиқариш корхоналари
|
2
|
Қурилиш пўлат конструкциялар ишлаб чиқариш
|
Пўлат асосида алоҳида тур комплект конструкциялдар ишлаб чиқариш корхоналари
|
3
|
Алюминий ва унинг қоришмаси асосида конструкция ва қурилиш буюмлари ишлаб чиқариш
|
Алюминий асосида панеллар, фермалар, тўшамалар, ромлар каби бумлар ва конструкция ишлаб чиқариш корхоналари
|
4
|
Дурадгорлик буюмлари ва ёғоч конструкциялари ишлаб чиқариш
|
Ёғоч йиғма уйлар, елимланган ёғоч конструкцилар, дурадгорлик буюмлари ва бошқа ишлаб чиқариш корхоналари
|
5
|
Монтаж деталлар, боғлама ва қисм ишлаб чиқариш
|
Трубоузатгич қисмлари, сантехника ва электромонтаж боғлама ва деталлари ишлаб чиқариш корхоналари
|
6
|
Йиғма ва кўчиб юрувчи бинолар, хоналар ишлаб чиқариш
|
Маиший ишлаб чиқариш учун турли кўчиб юрувчи бинолар ишлаб чиқариш корхоналари
|
7
|
Қурилиш машина ва механизмлар таъмири
|
Машина ва механизмларни капитал ва жорий таъмир қилувчи корхоналари
|
8
|
Бошқа ишлаб чиқаришлар
|
Товар бетон, қурилиш қоришмаси ва асфальтобетон ишлаб чиқариш
|
Ҳозирги кунда аҳолининг қурилиш материалларига бўлган талаби ўсиб бормоқда. Айниқса, поливинихлориддан тайёрланган эшик ва ромлар, поливинилацетат елими ва прессланган плиткаларга талаб катта. Ушбу талабларни қондириш мақсадида юқорида келтирилган материалларни ишлаб чиқаршни йўлга қўйиш мақсадида самарали ишлар олиб борилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |