Нақд пулсиз ҳисоб-китоб шакллари: - тўлов топшириқномаси билан;
- чеклар билан;
- аккредитивлар билан;
- тўлов талабномалари билан;
- инкасса топшириқномалари билан.
- Пул муомаласи – бу пулларнинг мамлакатнинг ички иқтисодий айланиши, шунингдек, ташқи иқтисодий алоқалар тизимидаги товарлар ва хизматларнинг сотилишига, уй хўжалигидаги товарсиз тўловларга хизмат кўрсатадиган нақд пуллик ва нақд пулсиз шакллардаги ҳаракатидир
- ПУЛ МУОМАЛАСИ ҚОНУНИ – муомаладаги товарлар массаси, уларнинг нарх даражаси ва пул тезлиги орасидаги иқтисодий боғлиқ ликни акс эттиради.
- Демак,пул қанчалик тез айланса муомала учун шунчалик кам миқдорда пул талаб қилинади ва аксинча. Бунга пул муаммоси қонуни деб айтилади.
МУОМАЛА УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ПУЛ МИҚДОРИНИ ҚУЙИДАГИ ФОРМУЛА БИЛАН ИФОДАЛАШ МУМКИН: - Реализация Кредитга сотила - мажбуриятлар бир – бирини қоплалайдиган
- қилинадиган ладиган товар- + бўйича тўлов- ___ тўловлар миқдори
- товарлар ___ лар нархи миқ- лар миқдори
- нархи дори
- миқдори
- ____________________________________________________________________
- Пулнинг муомала ва тўлов воситаси сифатида ўртача айланиш тезлиги
МУОМАЛА УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ПУЛ МИҚДОРИГА ТАЪСИР КЎРСАТУВЧИ АСОСИЙ ОМИЛ - ТОВАРЛАР ВА ХИЗМАТЛАР БАҲОСИ ҲИСОБЛАНАДИ - Пул миқдори товарлар ва хизматлар баҳосига тўғри пропорционал, яЪни товарлар ва хизматлар баҳосининг ошиши муомалага кўп пул чиқаришни талаб қилади.
ПУЛ МИҚДОРИГА ТАЪСИР ҚИЛУВЧИ ИККИНЧИ ОМИЛ ПУЛНИНГ АЙЛАНИШ ТЕЗЛИГИДИР. - Бу омил пул миқдорига тескари таъсир кўрсатади. Одатда пул қанчалик тез айланса, муомала учун зарур бўлган пул миқдори шунча кам талаб қилинади ва аксинча.
МУОМАЛА УЧУН ЗАРУР БЎЛГАН ПУЛ МИҚДОРИНИ КАМАЙТИРИШ УЧУН ҚУЙИДАГИ ЧОРАЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ МУҲИМДИР: - Истеъмол кредитни ривожлантириш
- кредитга қанчалик кўп товар сотилса, шунча кам миқдорда пул муомалада керак бўлади;
- нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг ривожлантириш;
- пулларнинг айланиш тезлигини оширишга эришиш.
- ПУЛ МАССАСИ - пул муомаласининг муҳим кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади
- Пул массаси хўжалик айланишидаги нақд пулли ҳисоб-китобларни, яъни аҳоли, корхоналар, давлат ташкилот,муассасаларига тегишли харид ва тўлов воситаларининг ялпи ҳажмини ўзида ифодалайди
ПУЛ МАССАСИ ТАРКИБИНИ УНИНГ ҲАРАКАТИГА ҚАРАБ ИККИГА БЎЛИШ МУМКИН: - Пул массасининг актив қисми — бу пул маблағларининг хўжалик фаолиятидаги турли хил шаклдаги ҳисоб-китобларни олиб бориш билан боғлиқ қисми
- Пассив қисм — жамғармадаги пуллар ва счётлардаги қолдиқлардан иборат.
- Квази пуллар ликвид активлар бўлиб, улар тез орада пулга айланиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |