12
Б-синф маҳсулотлари оддий ёки юқори ҳароратда содир бўладиган
физик-кимёвий жараёнлар натижасида олинади. Уларнинг қўлланилиш имко-
ниятлари А синф маҳсулотларига нисбатан анча кенг. Бундай чиқиндиларни
ёқилғи-энергетика саноатида ишлатиш жуда самарали ҳисобланади. Ушбу
маҳсулотларни цемент ва автоклав материаллар ишлаб чиқаришда қўллаш
мақсадга мувофиқдир. Чунки дастлабки хом ашёларнинг юқори реакцияланиш
тавсифи катта иқтисодий самарага эришиш имконини яратади. Масалан,
шлакли портландцемент ишлаб чиқаришда
хумдон шлакини ишлатиш
натижасида ёқилғи-энергия харажатлар бирлик маҳсулот ҳисобига қарийиб
икки мартагача қисқаради ва таннархи эса 25...30 % гача камаяди.
В-синф маҳсулотлари чиқинди уюмларида содир бўладиган физик-
кимёвий жараёнлар натижасида ҳосил бўлади (шлакларнинг
парчаланиши,
кукунларнинг ҳосил бўлиши, ўз-ўзидан алангаланиши ва х. к). Ушбу синфдаги
хом ашё материалларнинг асосий вакили-иккиламчи куйинди жинслар ҳи-
собланади.
Турли ҳил маҳсулотларнинг юқорида келтирилган синфланиши
уларнинг кимёвий тавсифларини алоҳида ҳисобга олишни талаб қилади.
Таркибидаги кимёвий бирикмаларнинг миқдорига кўра минерал чиқиндилар
силикатли, карбонатли, оҳакли, гипсли ва темирли гуруҳларга бўлинади. Ҳар
қайси гуруҳ маҳсулотларини алоҳида ва кенгроқ синфлаш мумкин. Масалан,
силикатли чиқиндиларни асосий ва нордон оксидларнинг фоизли миқдорига
қараб асосий ва нордон турларга, карбонатли чиқиндиларни эса кальцийли ва
магнийли турларга ажратиш мумкин.
Табиий ва сунъий саноат чиқиндиларининг катта қисми кремноземдан,
силикатлардан, кальций ва магнийнинг алюмосиликатларидан иборатдир.
Чунки чиқиндилар табиий силикатли материалларни қазиб олиш ва қайта
ишлаш маҳсулоти бўлиб, ер қатлами массасининг 86,5 % ташкил қилади.
13
Саноатнинг силикатли чиқиндиларини тузилиши ва кимёвий таркибига кўра
тўртта гуруҳга бўлиш мумкин.
Биринчи гуруҳ чиқиндилари шишасимон ҳолатда бўлган минерал хом
ашё материаллардан иборат бўлиб, уларда кремнозем кальций силикати ёки
кальций алюмосиликати билан боғланган ҳолатда бўлади. Таркибидаги СаО
ва Аl2O3 миқдорига кўра бундай материаллар меъёрий муҳитда қотади (иссиқ-
нам билан ишлов бериб қотириш ҳам мумкин). Ушбу гуруҳга доналанган
хумдон ва фосфор, шунингдек, ёқилғи шлакларини киритиш мумкин.
Иккинчи гуруҳга кремнозем силикатлар ёки
алюмосиликатлар билан
кристалл ҳолатда боғланган чиқиндиларни киритиш мумкин. Улар меъёрий
ҳарорат-намлик шароитида фаоллигини намоён қилмайди. Ушбу гуруҳга
секин совутилган металлургия ва электротермофосфор шлаклари шунингдек,
тоғ-кон саноатининг иккиламчи чиқиндилари киради.
Учинчи гуруҳга мансуб чиқиндиларда кремнозем эркин ҳолатда кварц
кўринишда жойлашган бўлади. Силикатли маҳсулотларнинг ушбу гуруҳи
турли ҳил қазилма минералларнинг бойитилиш маҳсулоти ҳисобланади.
Тўртинчи гуруҳга асосан таркибида гидратланган ва гидратланмаган
кальций силикати мавжуд бўлган хом ашёларни киритиш мумкин. Масалан,
металлургия саноати шлаклари (нефелинли, бокситли, силикатли ва х. к). Улар
портландцемент ва автоклавда қотириладиган буюмлар ишлаб чиқаришда
қўлланилади.
Саноат чиқиндиларини бир ҳил тизимга келтириб ўрганиш учун уларни
келтириб чиқарувчи саноат тармоқларини алоҳида гуруҳларга
ажратиб
синфлаш мақсадга мувофиқдир. Шу нуқтаи назардан саноат чиқиндиларини
ҳосил бўлиш тавсифи, хоссалари ва олиниш усулларига кўра қўйидаги
гуруҳларга бўлиш мумкин.