Ал-Мутакаббир — Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг 99 исм сифатларидан бири. «Мутакаббир» исмининг маъноси кибриёси ва улуғлиги беҳад деганидир. У Зотнинг олдида бошқалар қул бўлиб туради. У Зот ҳар бир ёмонлик ва нуқсондан ҳамда бандаларига зулм қилишдан юқоридир. Ким Аллоҳ билан кибриёликда тортишса, унга қақшатқич зарба беради ва азоблайди.
Ал‑Мутакаббир сўзи қуйидаги маъноларда келади:
Ал‑Мутакаббир – подшоҳ, эга.
Ал‑Мутакаббир – улуғ, улкан.
Ал‑Мутакаббир – буюк.
Ал‑Мутакаббир – бандалардан зулмни аритувчи.
Ал‑Мутакаббир – ҳеч кимга бўйсунмайдиган, бирор нарса Унинг устидан ҳукм юритмайдиган.
Ал‑Мутакаббир – махлуқотлар қилган васфдан олий
Агар Аллоҳнинг маърифати, яъни У Зотни таниш бир денгиз бўлса, инсоннинг Аллоҳни билиши нинани денгизга солганда унга илашиб чиққан намчалик ҳам бўлмайди. Лекин Али розияллоҳу анҳунинг «Озини олиш кўпни тарк қилишдан яхшироқдир» деган сўзига амал қилган ҳолда Аллоҳни танишда давом этамиз.
«Мутакаббир» сўзини инсонга нисбатан ишлатилса, салбий маъно ҳосил бўлади. Аммо бу исмни Аллоҳга нисбатан ишлатилса, ижобий маъно ҳосил бўлиб, ҳар бир инсон ал‑Мутакаббир Зотга талпинади.
Ал-Фаттоҳ — (араб. – очувчи, ҳукм қилувчи). Бу калима Қуръонда бир маротаба зикр қилинган. Аллоҳнинг «ал-Фаттоҳ” сифати Куплаб нарсаларни очувчи. Ўз раҳмат хазинасини бандаларига очувчи” маъносини англатади. Аллоҳ таоло бандалар ўртасида адолат ила ҳукм қилувчи Зотдир: «Айтинг: “Раббимиз (қиёмат куни) ўртамизни жамлар, сўнгра ўртамизда ҳақиқат (адолат) билан ҳукм килур. Фақат Угина (адолат билан) Ҳукм қилувчи ва (ҳақиқатни) Билувчидир”» (Рад, 34). “Ал-Фаттоҳ” сифатининг ақидадаги маъноси шуки, Аллоҳ таоло барча махлуқотлар ўртасида ҳукм қилувчидир.
Бу ҳукм қилишнинг маъноси шуки, иккита хусуматчи орасидаги яширин ишни очади. У пайғамбарлар юбориб, уларга китоблар нозил килиш билан ҳакни очик, ҳамда ботилни хор қилиш билан баён қилган. Шунингдек, уларни наклий ва аклий хужжатлар билан кувватлаган.
Ад.: Куръони карим маъноларининг таржима ва тафсири (таржима ва тафсир муаллифи Абдулазиз Мансур); Муҳаммад Ротиб Нобулусий. Мавсуа асмоиллоҳил-ҳусна; Шайх Мухаммад М. Ю. Сунний ақидалар; Мулла Али ал-Корий. Миркотул-мафотих шарҳу мишкотул-масобиҳ. Н. Мукаррамхонов.
Ал-муҳйи — тирилтирувчи. У зот ўликларни тирилтирувчидир ва бу исмга уларни тирилтиришдан олдин сазовордир. Уни уларни ўлик бўлганларидан кейин жон киритиб тирик қилганидан кейин тирилтирувчи, деб аталганидек, уларни халқ қилишдан олдин, уларга ҳаёт беришидан олдин ҳам, тирилтирувчи, дейилаверади. Худди, халойиқни халқ қилишидан олдин холиқ бўлганидек.
Do'stlaringiz bilan baham: |