Мактаб раҳбарларининг молиявий ва ҳуқуқий саводхонлиги


-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ПСИХОЛОГИ ЛАВОЗИМИНИНГ



Download 100,53 Kb.
bet22/26
Sana21.02.2022
Hajmi100,53 Kb.
#8283
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26
12-§. УМУМТАЪЛИМ МАКТАБИ ПСИХОЛОГИ ЛАВОЗИМИНИНГ
МАЛАКАВИЙ ТАВСИФЛАРИ

Тартиб рақами

5911

Касбларнинг миллий стандарт классификатори бўйича коди

2444

Ходимлар тоифаси

Мутахассис

Лавозим вазифалари:
а) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) муассасаларда тарбиялаш ва ўқитиш жараёнида руҳий, жисмоний (соматик) ва ижтимоий фаровонлигини муҳофаза қилишга йўналтирилган касбий фаолиятни амалга ошириш;
б) Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияга мувофиқ шахс ҳуқуқларини ҳимоя қилишга кўмаклашиш, таълим муассасаси ижтимоий соҳасини уйғунлаштиришга кўмаклашиш ва ижтимоий жиҳатдан кўника олмаслик ҳоллари юзага келишининг олдини олиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
в) ўқувчилар (тарбияланувчилар) ривожланишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаш ва турли кўринишдаги психологик ёрдам (психокоррекция, реабилитация ва маслаҳат) бериш бўйича тадбирларни амалга ошириш, ўқувчилар (тарбияланувчилар), ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), педагогик жамоага аниқ муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бериш;
г) турли йўналиш ва мақсадлардаги психологик диагностикани ўтказиш, руҳий, жисмоний ва ақл, қобилият, мойиллик, имконият каби сифатларни аниқлаш учун тестлар ўтказиш, тест натижаларини таҳлил қилиш ва баҳолаш;
д) болаларни биринчи синфга қабул қилиш комиссияси таркибида болаларни олти ёшдан ўқишга тайёрлигини аниқлашда иштирок этиш;
е) ўқитувчилар жамоаси ва ота-оналарга ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) шахс ва ижтимоий жиҳатдан ривожланиши муаммолари бўйича йўналиш бериш мақсадида ўрганиш натижаларига кўра психологик-педагогик хулоса тузиш;
ж) ўқувчилар (тарбияланувчилар) шахсининг индивидуал ва ёши, жинсини ҳисобга олиб таълим фаолиятини ривожлантирувчи ва тузатувчи дастурларни режалаштириш ва ишлаб чиқишда иштирок этиш, уларда ҳаётий ва касбга йўналиш олишнинг турли вазиятларига мослашувчанликка тайёргарликни ривожлантиришга кўмаклашиш;
з) ижодий иқтидорли ўқувчиларни (тарбияланувчиларни) психологик жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, уларнинг ривожланиши ва изланишларига кўмаклашиш;
и) ўқувчиларнинг (тарбияланувчиларнинг) ривожланишидаги (ақлий, жисмоний, ҳиссий), турли кўринишдаги ижтимоий ривожланишга тааллуқли четланишлар даражасини аниқлаш ва уларни психологик-педагогик жиҳатдан тузатишни амалга ошириш;
й) ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик жамоа, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) психологик ва жинсий тарбия маданиятини шакллантириш, таълим муассасаси ходимларини ўқувчилар (тарбияланувчилар), педагогик ходимлар, ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ижтимоий-психологик хабардорлик даражасини оширишга йўналтирилган психологияни амалда қўллаш, муассасанинг ривожланиши масалаларида маслаҳатлар бериш;
Билиши лозим:
а) Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги ва “Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунларини;
б) ҳукуматнинг тегишли қарорлари ва фармойишларини, Халқ таълими вазирлиги томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини;
в) жамоадаги ижтимоий-психологик муҳитга таъсир кўрсатувчи омилларни;
г) умумий ва ижтимоий психология, ёш психологиясини, тиббий психология, мактабгача ва мактаб ёшидаги болалар психологияси хусусиятларини, болалар нейропсихологиясини;
д) психодиагностика ютуқларини, индивидуал фарқ психологиясини, дефектология асосларини, психотерапия, психогигиена, касбга йўналтириш ва меҳнат психологиясини;
е) тестлаш методологияси ва методикасини, психопатология, индивидуал ва гуруҳлар бўйича касбга маслаҳат беришнинг замонавий методларини, боланинг нормал ва нотўғри ривожланишини ташхислаш ва тузатишни, хулқ этикаси ва маданиятини;
ж) тадқиқот ишларини ўтказиш технологиясини, тадқиқот натижаларини компьютерда қайта ишлашни, психодиагностиканинг долзарб илмий маълумотларини;
з) ўқувчиларнинг (тарбияланувчилар) меҳнат муҳофазаси, соғлиғини сақлаш, касбга йўналтириш масалаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар ва уларнинг ижтимоий муҳофазасини;
и) энг муҳим муаммоларни аниқлай олиши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни;
й) лавозим мажбуриятлари доирасига кирувчи масалалар бўйича мажлислар, суҳбатлар ўтказиш, маслаҳатлар беришни.
Малака талаблари:
а) камида бакалавр даражасидаги махсус психологик ёки олий педагогик маълумот;
б) амалий иш стажи талаб қилинмайди.

Download 100,53 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish