3. Иш учун керакли асбоб-ускуна ва реактивлар:
микроскоп,
бинокуляр, лупа, тарози, қисгич, препаровал игна, сув ҳаммоми, петри
чашкалари, шиша стаканлар, глицерин, КOH, NaOH нинг 3%, 5%
эритмалари, хлоралгидрат, Судан-3 10% эритмаси, майдаланган ўсимлик хом
ашѐси, турли йиғма ва чойлар кукуни.
4. Ишни бажариш тартиби:
а)
Вақтинчалик
микропрепаратлар тайёрлаш техникаси
.
Микропрепаратлар тайѐрлаш техникаси хом ашѐнинг ҳолатига (тўлиқ,
кесилган, кукун) ва унинг аниқ бир морфологик гуруҳга (пўстлоқ, ер остки
орган барг) киришига боғлиқдир.
Ўсимликни бутун хом ашѐсини анатомик ўрганиш учун уни дастлабки
тайѐрлаб олиш зарур. Дастлабки тайѐрлаш совуқ намлаш, қайнатиш, нам
камерада сув буғларида юмшатиш орқали амалга оширилади. Кўпроқ совуқ
намлаш ўсимлик барча органларига нисбатан қўлланилади.
83
Совуқ намлашни амалга ошириш учун ўрганиладиган хом ашѐ шиша
банка ѐки бошқа идишдаги суюқликка (2 қисм сув ва 11 қисм глицерин,
карбол кислотанинг озгина кристаллари) солиб қўйилади. 1-2 суткадан кейин
майда уруғлар, мева, барг, поялар, гуллар юмшайди. Илдиз, илдизпоя,
пўстлоқ, қаттиқ уруғларни 3-5 сутка юмшатиш талаб этилади. Сўнгра хом
ашѐ озгина глицерин солинган 96% спиртга солиб қўйилади. Кейин улардан
устара ѐки микротом орқали кўндалангига ва бўйига кесмалар тайѐрланади.
б) хом ашёни микроскопик ўрганиш техникаси.
Бутун хом ашѐ
таҳлили: барг, поя, гуллар.
Микроскопик таҳлил учун препарат олдиндан
КОН эритмаси ѐрдамида ѐрқинлаштирилган хом ашѐдан тайѐрланади. Бунинг
учун барг пластинкаси бўлаги (барг чети, томирлари билан), айрим пайтда
поялар (баргсиз хом ашѐда) КОН нинг 5% эритмасида барг қалинлигини
ҳисобга олган ҳолда 1-2 минут давомида қайнатилади.
Сўнгра идишдаги объект олиниб сув билан чайилади ва сувга солиб
қўйилади. Хом ашѐ қисгич ѐки препаровал игна орқали олинади, уни буюм
ойнасига қўйиб, устига сув томизиб барг четлари аста-секинлик билан
тўғриланади. Агар барг икки томони кўрилмоқчи бўлинганда, у буюм ойнаси
устида скалпел орқали кесилади ва иккинчи бўлаги бошқа буюм ойнасига
кўчирилади. Қалин барглар махсус қирқилиб, улардан юпқа препаратлар
тайѐрланади. Айрим пайтларда баргларга махсус Судан-3 эритмаси билан
ишлов берилади. Бунда эфир мойи сақловчи, сут йўллари, смола сақловчи
жойлар ва кутикула тадқиқ қилинади.
Агарда кесик тайѐрлаш зарурати туғилганда бўлак асосий томир
жойлашган жойдан тайѐрланади; майда барглар бутунлигича кўрилади.
Препаратни шундай тайѐрлаш лозимки, бунда кесик баргнинг асосий
томиридан кесиб ўтиши, унда мезофилнинг бир қисми, майда тўр
томирларни бўлиши зарур ҳисобланади. Микроскоп остида кўрилганда
ўтказувчи толалар атрофидаги ксилема ва флоэманинг сони, шакли,
жойлашиши, кристалли тўқималар кўриниши, мезофилни кўриниши
(палисаид тўқиманинг тузилиши) ва киритмаларнинг бўлишига эътибор
84
берилади.
Мева ва уруғлар.
Мева ва уруғларни таҳлил қилганда улардан кўпинча
узунасига ва кўндалангига кесиклар тайѐрланади: пўсти юзаси орқали
кўрилади. Кўндалангига кесиклар олдиндан тайѐрланган хом ашѐдан
тайѐрланади (нам камера ѐки сув парлари орқали юмшатиш).
Кесик пўстлоқ.
Препарат пўстлоқ бўлакчасини 5-6% NaOH эритмасида
3-5 минут қайнатишдан бошланади, сўнгра сувда чайилади ва объект эзилиб,
хлоралгидрат эритмасида кузатилади.
Ер остки органлар (илдиз, илдизпоя, туганак, пиѐзбош).
Тайѐрланган
хом ашѐ (намланган ва юмшатилган) кўндалангига ва узунасига кесиклар
қилиниб текширилади. Қалин кесиклар лупа ѐрдамида (х10) унинг умумий
тузилишига эътибор берилган ҳолда текширилади. Юпқа кесикларда
диагностик белгилар аниқланади. Кесиклар хом ашѐ бўлаги 5% NaOH
эритмасида қайнатилгандан сўнг тайѐрланади, сувда юқилади ва буюм
ойнасида эзилади. Объект хлоралгидрат эритмасида кўрилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |