ЙЎЛ ОЛГАНЛИГИ БАЁНИДА
(Ҳазрат Соҳибқироннинг) жаҳонни забт этгувчи (лаш-кари) байроқлари саккиз юз
олтинчи йил бахт-саодатга тўла муборак рамазон ойининг ўн тўртинчисида (1404 йил
26 март) Қаробоғдан кўчиб, Арас сувидан ўтди ва ов қилмоққа жазм айлади. Қиличлар
(чақнатган) олов дақшатидан қоплон ва арслоннинг мияси сув бўлиб (эриб) кетди;
ярақлаган ханжар қўрқувидан ваҳший ҳайвонларнинг юрак-бағри қон бўлди; тўрт
қанотли ўқ жон овловчи бургут мисоли жигарларни ов қилмоққа йўналган эди; гунча
шаклидаги ўқ учи ов ҳайвони кўзидан қон булоғини очарди; совут кийган шунқор ўқ
мисоли жаҳонгир подшоҳ илгидан учиб, парвозда гардун ила ҳамрозлик қиларди ва (ов)
қоплони ов ҳайвонини кўргач, очкўзлигидан бутун вужуди тўр мисоли кўзга айланган
эди; унинг кузи қонхўрликдан худди каклик ва хўроз кўзидай қонга тўлган ҳамда
майхўрлар кўзию жаллод циличидек бадахшон лаъли рангини олган ва кўз қорачиқлари
сурма мисоли юзига оқиб тушган эди. (432) Байт:
Оч қоплон ов ҳайвони томиридан шарбат ичди,
Бургут тўсатдан қусн боиш узра тож бўлди.
Тозий ва румий итлар ов ҳирсидан шамол каби ғулғула солар ва чарх мисоли гир
айланарди. (Шеър):
Ҳаво бургутга ва дашт итга тўлиб кетганди,
Иккови ҳам шитобда — бири учар, иккилчиси югурар.
Бири ҳаиони ҳирқиб (учар), Бири эса ерни тирпарди.
Бир неча кун ўша чўлларда ов қилмоқ ила машғул бўлдилар.
III. (ҲАЗРАТ СОҲИБҚИРОННИНГ ОЗАРБАЙЖОН ВА ИРОҚИ АЖАМ)
МАМЛАКАТЛАРИНИ АМИРЗОДА УМАРГА БЕЛГИЛАГАНЛИГИ
БАЁНИДА
Ҳазрат Соҳибқироннинг, <Аллоҳ унинг шуҳратини ѐрқин этсин>, ҳумоюн байроқли
(лашкари) Ардабил теварагига етиб кслгандан ксйин гарчи илгарироқ қарор қйлинган
бўлса-да, мазкур рамазон (ойининг) йигирма бсшинчисида якшанба (1404 йил 6 апрел)
куни амирзода Умар баҳодирни Ироҳи Ажам, Озарбайжон, Аррон, Муғон, Армания,
Гуржистон мамлакатлари ва уларга тобсъ ҳлмда ѐндош срларни бошцариш ва элларини
сўраш учун белгилаб, амир Жаҳоншоҳ ибн амир Чокуни у билан юборди. Ул
мамлакатларнинг ҳ,ал қилиш ва манъ этиш, эгалик қилиш ва кенгайтириш (ишларини)
улар-нинг ихтиѐрига топширди. Шу билан бирга, қуйидаги-ларни таъкидлади:
(Оятда) <сўзсиз, энг яхши озу^а тақводир> , дейилгани-дск, лозимдирки, унинг равшан
раъйи ва узоқни кўрувчи ақли ишларни олиб боришда ва кундалик ҳаѐтда охират озуқаси
ва бу дунѐда ҳимоя қуроли бўлмиш тақво ҳам пар^сзкорликни одат қилсин ва саодат
савдосининг сармо-ясига айлантирсин. (433) Аниқ билсинки, кимки энг яхши хислатлар ва
маъқул сифатларни касб этган бўлса, тацво воситасида яхши ахлоқ билан ҳимояланган
бўлса, умр таш-вишлари ва подшоҳлик ғулғулаларида Аллоҳ розилигининг улуғворлигини
лозим деб топган бўлса, у киши ўз фаолияти кўзгусида орзу-умидлар чсҳрасидан ўзга
нарсани кўрмагай ва тинчлик-амонлик дарахтидан шод-хуррамлик мевасидан ўзга нарсани
термагай. <Кимки Аллоҳдан қўр^са, Аллоҳ унинг учун охиратни (хайрли) этгай ва унга у
умид қилмаган томондан ризқ-рўз бағишлагай> ; ходимлар ва лашкарга маош, инъом,
укалко ва суюрғол бермоқ хайрли ишларга кснг йўл очиш учун қилиниб, исрофгарчилик
ва ҳаддан оширмоқ ҳолатидан мсъѐр ва ўртамиѐналик томон оғмок; лозим, токи ишларнинг
бориши тўғрилик қонунидан четга чиқмасин, тўсқинлик қилувчи сабаблар бир-бирига
уланиб кстмасин, дил дардини келтириб чиқармасин ва пушаймон бўлишга тўғри келмасин.
Ана шундагина (одам) зулм қил-моқ ва хасисликдан узоқ бўлади, ортиқча харажат ва ис-
рофгарчиликка йўл қўймайди. Аллоҳ таоло айтмиш: <(бахиллик билан) қўлингизни
бўйнингизга боғлаб ҳам олманг, исрофгарчилик қилиш билан уни бутунлай сзиб ҳам юбор-
манг> , (яъни), чиқим билан киримни бир мсъсрда тутсин, шундагина гортни (бошқаришдаги)
барча зарур ишлар унга осон бўлғай ва зулм қилмоққа ҳсч бир зарурат қолмағай.
Чсгараларга ҳаѐт синовлари билан таниш, замона ҳодисалари билан эгизак туғилган
ҳушср ва сергак, мардо-наликда танилган далир ва тажрибали кишиларни қўйсин; (ул
жойларни) фах^м-фаросат ва шижоат бобида етук ки-шилардан ҳсч қачон холи
қолдирмасин. Чунки тўсатдан бирор кор-ҳол бўлиб қолса ски қандайдир зарурат туғилса,
зудликда ғафлат оқибатларидан ҳимояланган бўлади ҳамда надомат шармандалиги ва
маломат тамғаси унга битилмай-ди. Йўлларни қўриқлашда илож-имкони борича ҳаракат
қилсин ва уларни муҳофаза қйлишни мамлакатни идора этмоқ шартларидан бири, дсб
билсин. Савдогарлар Йа йўловчиларнинг дилларига озор етишига ва (уларнинг) хафа
булишига асло йўл қўймасин. Қолган ишларнл ўзи англаб-стиб иш юритсин, деб унинг ақли
ва фаҳм-фаросати ихти-ѐрига қолдирди.
Do'stlaringiz bilan baham: |