Курс иши мавзу: “Юридик шахсларни ажиратиб юбориш ва ажиратиб олишни амалга ошириш усуллари”


I.Ҳозирги кунда юридик шахсларни ташкил этиш



Download 46,21 Kb.
bet3/6
Sana21.02.2022
Hajmi46,21 Kb.
#42288
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Юридек 222 Kurs ishi (2) (2)

I.Ҳозирги кунда юридик шахсларни ташкил этиш.
Бозор иқтисодиёти шароитида мамлакатимизда амалга оўирилган туб ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятида республика иқтисодиётини юксалтириш ва ҳалқ турмуш фаровонлиги даражасини ошириш ётади. Мамалакатимизд иқтисодиётининг ривожланиши ва истиқболда юксалигшида юридик шахслар алоҳида ўрин тутади. Айни юридик шахслар жамият аъзоларининг йирик сармояларини бирлаштириб, кўп миқдордаги моддий неъматлар алмашинувини ва бу орқали катта даромад олиш эвазига мамлакатнинг иқтисодий ривожланишида асосий субъект ҳисобланади. Фақатгина юридик шахслар тадбиркорлик учун кенг имкониятлар, салоҳият ва эркинликларга эга бўлади.
Шу мунособат билан, юридик шахсларнинг ташкил этилиши ва бекор бўлиши билан боғлиқ муносабатлар бозор иқтисодиёти шароитида муҳим аҳамиятга эга. Юридик шахсларнинг ташкил топиши янги ҳуқуқ субъектини вужудга келтириб, иқтисодий ва ҳуқуқий муносабатларда янги субъетив ҳуқуқ ва мажбуриятларни пайдо бўлиши билан бирга, иқтисодий ривожланишга ўзига хос ҳисса қўшса, юридик шахсларнинг тугатилиши хуқуқ субъектининг барҳам топиб, мавжуд ҳуқуқий алоқалар, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг кейинги тақдирини белгилаш ва кредиторларнинг ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш эвазига иқтисодий муносабатлардаги субъект фаолиятини якунлашга олиб келади.
Юридик шахсларнинг бекор бўлиши ҳар доим ўзига хос ҳаётий долзарбликни вужудга келтиради. Чунки, бир ҳуқуқ субъектиниг барҳам топиши ва унинг ўрнига янги ҳуқуқ субъектининг вужудга келиши ёки мол-мулкнинг кейинги тақдирини ҳал қилиш масалалари ҳар бир давлат учун ҳамма вақт муҳим аҳамиятга эга бҳлган. Зеро, ушбу муносабатларнинг мамлакатда қандай тартибга солинганлигига қараб, давлатнинг иқтисодий ривожланишини белгилаб олиш мумкин.
Ҳозирги кунда юридик шахсларни ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш жараёни амалдаги Фуқаролик кодекси ва юридик шахслар тўғрисидаги бир қатор қонунлар асосида амалга оширилмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаб жоизки, бугунги кунда юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби жуда қийин ва чалкаш бўлиб, фуқаролик ҳуқуқи субъектларини вужудга келтириш, қайта ташкил этиш ва тугатишни тезда амалга оширишга ва бозор муносабатларининг ривожланишига тўсиқ бўлиб келмоқда. Бунинг асосий сабаби, биринчидан, ягона давлат рестрининг йўқлиги, иккичидан, юридик шахсларни рўйхатга олувчи давлат органларининг кўплиги ҳисобланади.
Бугинги кунда юридик шахсларнинг жойлашган жойи, почта манзили, давлат рўйхатидан ўтган жойи хусусидаги масалага бир хил ёндашув мавжуд эмас. Бундан ташқари, юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказмасликни аниқ асослари рўйхати учун ҳақ тўлаш масаласи хусусида бир тўхтамга келинмаган.
Бундай ҳолат юридик шахслар фаолиятини ҳуқуқий тартибга солувчи манбаларни такомиллаштириш мақсадида миллий ва хорижий қонун хужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, мослаштириш ва бунда Ўзбекистон Республикасига хос хусусиятларни ҳисобга олиш, юридик шахслар билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишда вақтинчалик норматив хужжатлар ўрнига “муқим” норматив хужжатлар қабул қилиш, юридик шахслар ҳуқуқий муносабати иштирокчиларм ҳуқуқларини кенгайтириш ва уларнинг ҳуқуқлари кафолатини яратишнинг ўзига хос чора-тадбирларини белгилаш долзарб масалалардан бири бўлиб қолаверади.
Таъкидлаш лозимки, юридик шахсларни қайта ташкил этиш фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос тури ҳисобланади. Қайта ташкил этиш жараёнида фуқаролик ташкилий ҳуқуқий муносабатлар учун хос бўлган энг мухим жиҳатлар: муносабатларнинг номулкий тусдалиги, Қўшимча Қиймат хосил қилганлиги ва фуқаролик муомиласининг рўй бермаслиги кўзга ташланиши билан бирга, номулкий тусдаги мажбуриятларнинг ҳуқуқий ворислик асосида ҳуқуқий ворисга ўтиши ҳисобланади.
Ш. Т. Нуриддиновнинг фикрига кўра, қайта ташкил этиш- бир ёки бир неча юридик шахс (ҳуқуқий ўтмишдош) ҳуқуқ ва мажбуриятларини, кредиторларнинг ҳуқуқларини қаноатлантириши асосида, ҳуқуқий ўтмишдошининг бекор бўлиши ва ҳуқуқий ворисни вужудга келиши билан боғлиқ ҳолатда бошқа юридик шахс ёки шахсларга (ҳуқуқий ворис) ҳуқуқий ворислик тартибида ўтмишини тавсифловчи ҳолат (юридик харакатлар мажмуи) тушунилади.
Фуқаролик ҳуқуқи - ҳуқуқ соҳаси; юридик жиҳатдан тенг бўлган субъйектлар ўртасидаги мулкий ва шахсий номулкий муносабатларни тартибга солувчи ва мустаҳкамловчи ҳуқуқ нормалари йиғиндисидан иборат. Фуқаролик ҳуқуқи ўзининг предмети ҳисобланган мулкий ва шахсий муносабатларни тартибга солишда иштирокчиларининг тенглигини еътироф етишга, мулкнинг дахилсизлигига, шартноманинг еркинлигига, хусусий ишларга биронбир кишининг ўзбошимчалик билан аралашишига йўл қўйилмаслигига, фуқаролик ҳуқуқлари тўсқинликсиз амалга оширилишини, бузилган ҳукуқлар тикланишини, уларнинг суд орқали ҳимоя қилинишини таъминлаш зарурлигига асосланади. Фуқаролик ҳуқуқида мулкий муносабатлар асосий ўринни егаллайди. Мулкий муносабатлар жумласига мулкни егаллаш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф етиш, мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ муносабатлар ва шаҳрик. киради. Қонунда назарда тутилган ҳолларда Фуқаролик ҳуқуқи бошқа шахсий номулкий ҳуқуқларни ҳам тартибга солади. Шахсий номулкий муносабатлар ва мулкий муносабатлар билан боғлиқ бўлмаган шахсий муносабатлар жумласига шаън, қадрқиммат, ишчанлик обрўси, интеллектуал мулк объйектлари билан алоқадор муносабатлар киради. Фуқаролар, юридик шахслар ва давлат Фуқаролик ҳуқуқининг субъйектлари ҳисобланади. Фуқаролик ҳуқуқининг объйектларига ашёлар, шу жумладан, пул ва қимматли қоғозлар, бошқа буюмлар, молмулк, шу жумладан, мулкий ҳуқуқлар, ишлар ва хизматлар, ихтиролар, саноат намуналари, фан, адабиёт, санъат асарлари ва интеллектуал фаолиятнинг бошка натижалари, шунингдек, шахсий номулкий хуқуқлар ва бошқа моддий ҳамда номоддий бойликлар киради. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик ҳуқуқининг асосий манбаини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва ФК ташкил етади.
И. Б. Зокировнинг фикрича, қайта ташкил этиш орқали юридик шахслар бекор қилинганда, вужудга келган субъект олдинги юридик шахсларнинг вориси сифатида эътироф этилса-да, у мутлақо янги ҳуқуқ субъекти саналади.
Юридик шахсларни қайта ташкил этиш бир вақтда иккита муҳим ташкилий муносабатни ифодалайди. Биринчидан, қайта ташкил этиш бир юридик шахснинг субъектлилик мақоми ўзгариши, унинг таркибий тузилиши, баланси ва таъсис хужжаьларининг ўзгариши каби ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни вужудга келтирса, иккинчидан, қайта ташкил этиш тўла (унверсал) ёки қисман (сингуляр) ҳуқуқий ворислик, ҳуқуқ ва мажбуриятлар тақсимоти каби ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни ўзида ифодалайди.
Фуқаролик Кодекснинг 49-моддасига кўра, Ююридик 1шахсларни қайта ташкил этиш (ажиратиб юбориш, ажиратиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш)унинг муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ амалга оширилади. Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсни бўлиш ёки таркибидан бир ёхуд бир неча юридик шахсни ажралиб чиқиши шаклида уни қайта ташкил этиш вакил қилинган давлат органларининг қарори билан ёхуд суд қарори билан амалга оширилади. Агар юридик шахс муассислари (иштирокчилари), улар вакил қилган орган ёки юридик шахснинг ўз таъсис ҳужжатлари билан қайта ташкил этишга вакил қилинган органи юридик шахсни ваколатли органининг қарорида белгиланган муддатда қайта ташкил этилаётган бўлса, суд мазкур давлат органининг даъвоси бўйича юридик шахснинг бошқарувчисини тайинлайди ва унга ушбу юридик шахсни қайта ташкил этишни топширади. Бошқарувчи тайинланган пайтдан бошлаб унга шахснинг ишларини бошқариш ваколатлари ўтади. Бошқарувчи судда юридик шахс номидан ҳаракат қилади, тақсимлаш балансини тузади ва уни юридик шахсларни қайта ташкил этиш натижасида вужудга келадиган таъсис ҳужжатлари билан дирга кўриб чиқиш учун судга топширилади. Суднинг ушбу ҳужжатларни тасдиқлаши янгидан вужудга келаётган юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлади.
Қонунда белгиланган ҳолларда юридик шахсларни ажиратиб юбориш, ажиратиб олиш ёки ўзгартириш шаклида қайтадан ташкил этиш ваколатли давлат органларининг розилиги билангина амалга оширилиши мумкин.
Ажиратиб олиш шаклида қайта ташкил этиш ҳолларини истисно қилганда, янгидан вужудга келган юридик шахслар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Шу ўринда Юридик шахсларни қайта ташкил этишда ҳуқуқий ворисликка ҳам алоҳида тўхталиб ўтсак. У ҳақта ФКнинг 50-моддасида эьтироф этилган: Юридик шахслар ажиратиб юборилганида улардан ҳар бирининг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсга ўтади.
Юридик шахс бошқа юридик шахсга шахсан қўшилганида, бу юридик шахсга қўшилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ ўтади.
Юридик шахс бўлинган тақдирда унинг ўуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ янгидан вужудга келган юридик шахсларга ўтади.
Юридик шахс таркибидан бир ёки бир неча шахс ажралиб чиққанида қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари тақсимлаш балансига мувофиқ уларнинг ҳар бирига ўтади.
Бир турдаги юридик шахс бошқа турдаги юридик шахсга айлантирилганида (ташкилий-ҳуқуқий шакли ўзгартирилганида), қайта ташкил этилган юридик шахснинг ҳуқуқ ва бурчлари топшириш ҳужжатига мувофиқ янгидан келган юридик шахсга ўтади”.
Юридик шахс унга бошқа юридик шахсни ажиратиб олиш шаклида қайта ташкил этилганида ажиратиб олинган юридик шахснинг фаолияти тўхтатилгани ҳақидаги ёзув юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига киритилган пайтдан бошлаб юридик шахс қайта ташкил этилган ҳисобланади.
Мазкур шаклларнинг ҳар бири ўзига хос жихатлари билан бошқасидан ажралиб тунади ва алоҳида ҳуқуқий конструкция сифатида фуқаролик қонунчилигида ўз ўрнига эга ҳисобланади. Маълумки, ФКнинг 49-моддаси 1-қисмида санаб кўрсатилган юридик шахсларни қайта ташкил этиш шаклларидан ажиратиб юбориш ва ажиратиб олиш бир-бирига моҳияти ва мазмуни жиҳатидан яқин туради. Бироқ, уларни бир хилдаги ҳуқуқий воқелик сиқатида тушуниш керар эмас.
Ҳ. Р. Рахмонқуловнинг ёзишича, юридик шахсни ажиратиб юбориш, деганда икки ёки ундан зиёд юридик шахсларнинг бирлашиши, улар негизида битта йахлит юридик шахснинг ташкил топиши ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилиши тушинилади. Ўз фаолиятини тугатган ҳар бир юридик шахсниг мулкий ҳуқуқ ва мажбуриятлари топшириш хужжатига асосан янги ташкил топган юридик шахсга ўтказилади.
С. С. Гуламованинг фикрига кўра, ўз тфаолиятини тугатган икки ёки бир неча жамиятнинг барча ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ўтказиш йўли билан янги жамиятни вужудга келтириш жамиятларнинг ажиратиб юборилиши деб ҳисобланади. Ажиратиб юборишда иштирок этаётган жамият ажиратиб юбориш ҳақида шартнома тузади, унда бирлашишнинг тартиби ва шартлари, шунингдек, бирлаштирилаётган жамиятнинг акцияларини бирлаштириб олаётган жамиятнинг акциялари ва бошқа қимматли қоғозларига айрбошлаш тартиби белгилаб қҳйилади.
Дарҳақиқат, ажиратиб юбориш шаклида юридик шахс қайта ташкил этиш жараёнининг бошланиши, уни амалга оширилиши ва тугалланиши, фуқаролик ташкилий-ҳуқуқий муносабатларни ифодалаши билан тавсифланади. Масалан, ажиратиб юбориш жараёни юридик шахс муассислари (иштирокчилари) ёки таъсис ҳужжатларида шунга вакил қилинган юридик шахс органи қарорига мувофиқ бошланади.


Download 46,21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish