Ҳарбий хизматчининг мажбуриятлари жумласига:
ўз қуроли, масъулиятига бириктирилган қурол-аслаҳа, ҳарбий техника, ўқ-дори, шахсий ҳимоя воситалари, кўмакчи асбоб-ускуналар, кийими ва анжом-аслаҳаларнинг созлигини текшириб чиқиш;
кийимни батартиб кийиб, анжом-аслаҳаларни танага мослаб тақиш, ўртоғида кўрган камчиликларни бартараф этишга ёрдам бериш;
сафдаги ўз ўрнини билиб, ҳовлиқмасдан тез эгаллай олиш, юриш давомида мувозанатни сақлаб, белгиланган интервал ва дистанцияга, шу жумладан, хавфсизлик қоидаларига амал қилиш, сафдан (машинадан) рухсатсиз чиқмаслик (тушмаслик);
сафда рухсатсиз гаплашмаслик, чекмаслик, командирнинг буйруқ ва командаларини диққат билан эшитиб, бошқаларга халал бермаган ҳолда тез ва аниқ бажариш;
буйруқ ва командаларни бузмасдан, саф бўйлаб баланд ва аниқ узатиш киради.
ЯКУНИЙ ҚИСМ – 5 дақиқа.
мавзу ва ўқув мақсадларни эслатиш;
мавзунинг ўзлаштириш даражасини текшириш;
талабаларни баҳолаш;
мустақил тайёргарликка вазифа бериш.
- ЎзР ҚК Саф Низомининг 27-38 моддаларини ўрганиш.
МАШҒУЛОТ РАҲБАРИ
Қ\К хизматчиси А. Разаков
Do'stlaringiz bilan baham: |