"У (кофир)нинг яқин ҳамроҳи (бўлган, унинг қилиб ўтган
гуноҳларини ѐзиб-гувоҳлик бергувчи фаришта) деди: "Мана бу
(номаи аъмол) менинг ҳузуримда ҳозиру нозир бўлган
нарсадир". (Шундан кейин дўзах ходимларидан икки фариштага
айтилур): "Барча (Ҳаққа қаршилик қилгувчи) қайсар, яхшиликни
манъ қилгувчи, зўравон ва (Аллоҳнинг динига) шак келтирувчи
кофир-кўрнамакни жаҳаннамга ташланглар! (Қай) бир кимса
Аллоҳ билан бирга бошқа бир "илоҳ" қилиб олса (яъни ѐлғиз
Аллоҳга бирон нарса ѐ кимсани шерик қилиб олса), бас, уни қаттиқ
азобга ташланглар!". Унинг яқини (бўлган шайтон):
"Парвардигоро, уни мен туғѐнга солганим йўқ, лекин унинг
- 33 -
ўзи (ҳақ йўлдан) йироқ-залолатда бўлди", деди. (Аллоҳ кофирга ва
унинг шайтонига) айтди: "Менинг даргоҳимда талашиб-
тортишманглар, аниқки, Мен илгари сизларга (кофир
бўлганларингиз сабабли охиратда азобга гирифтор бўлишларингиз
тўғрисида) ваъда қилганман. Менинг даргоҳимда (ваъда
қилинган) сўз ўзгартирилмас ва Мен бандаларга зулм қилгувчи
ҳам эмасдирман". У кунда Биз жаҳаннамга "Тўлиб битдингми"
дермиз, у эса "Яна қўшимча борми" дер".
"Қоф"сураси, 23-30-оятлар.
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "У (жаҳаннам)
яна қўшишни талаб қилаверади, ҳатто Жаббор зот унга
қадамини қўяди ва жаҳаннам бас, етар дейди".
Имом Муслим ривояти.
"Дўзах йўлдан озган кимсаларга кўрсатиб қўйилди".
"Шуаро"сураси, 91-оят.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
"Ўша кунда жаҳаннам олиб келинади ва уни етмиш минг
тизгини бўлади, ҳар бир тизгиндан етмиш минг фаришта
тортиб келади". Имом Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
– Одамлар ѐқаѐтган бу ўтларингиз дўзах ҳароратининг
етмишдан бир бўлагидир ва ҳар бир бўлаги сизларнинг
ўтларингиз ҳароратичадир.
– Аллоҳга қасамки, ўша бир бўлак ҳам етарди, ѐ
Росулуллоҳ, – дейилди.
– Дўзах ўти ўша ҳолатига тўқсон тўққиз баробар
кучайтирилгандир ва ҳар бири ўшанча ҳароратдадир, – дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Биз
Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик,
тўсатдан гумбурлаган товуш эшитилди. Шунда Пайғамбар
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Биласизларми, бу нима
– дедилар. Бизлар:
– Аллоҳ ва Росули билгувчироқдир, – дедик. Росулуллоҳ
- 34 -
соллаллоҳу алайҳи васаллам:
– Бу – бундан етмиш йил олдин дўзахга отилган тош эди. У
ҳозиргача дўзахга тушиб борарди энди тубига етди, – дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Росулуллоҳ
соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
– Аллоҳ жаннат ва дўзахни яратиб бўлгач, Жаброил алайҳис-
саломни жаннатга юборди ва:
Do'stlaringiz bilan baham: |