Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
18
ўзгартиришга имкон беради. Чунки бошқача ҳам бўлиши
мумкин эди. Содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарни,
бевосита ниманидир муҳокама қилишга эҳтиёж сезмас
-
лик қизиқишнинг, хоҳишнинг йўқолишига сабаб бўлади.
Қизиқиш йўқолдими, инсон тўхтаб қолади. Ҳаракатдан
тўхтаган киши атрофида, ҳаётда нималар бўлаётганидан
бехабар қолаверади, бу
бехабарлик онгсизлик, билим
-
сизликнинг ўзгинаси! Айтайлик, кучли ёмғир ёққан пайтда
уйингиз томидан чакка ўтса, тинчингиз бузиладими, ҳа!
Кейин шу ёмғир нима учун керак деган савол туғилади
-
ми, ҳа! Эртага сизнинг қорнингизни тўйғазиши учун мана
шу ёмғир заминга кераклигини тан оласизми, ҳа! Демак,
ёмғирдан қутулишга ҳаракат қилиш эмас, аксинча, фикр
-
ни ўзгартириб, томнинг тешигини ёпиш зарур! Худди шу
ерда сиз фикрладингиз, мулоҳаза юритдингиз, тешик том,
ёмғир сабаб табиат ҳодисасига қизиқиш билдирдингиз ва
кўп нарсаларни билиб олдингиз (ушбу билиш ҳодисасини
ўзликни англашга тенглаштириш мумкин).
Қадимда яшаган кишилар момақалдироқни Вотан
ғазаби сифатида қабул қилишган, улар момақалдироқ
илоҳини тинчлантириш учун қурбонлик келтиришган,
бу ишларни нима учун қилаётганларини,
табиийки,
анг лаганлар. Эртанги кун учун хатар олдини олиб, ўз
манфаатлари йўлида ҳаракат қилганлар (яшаб қолиш,
ўз ҳаётларини, фарзандларини соғ-омон сақлаб қо
-
лиш). Қиссадан ҳисса сифатида шундай хулоса қилиш
мумкин: мавжуд нарсаларни (хусусан, қўрқувни) сиқиб
чиқариш ва йўқотиш охир-оқибат ожизликка олиб кела
-
ди, психология тили билан айтганда, фалокатлар бўл
-
ган вақтда хатарларга қарши туриш иммунитетимиз –
сифатларимизни сўндиради.
Шундай қилиб, қўрқув олдида таслим бўлиш бунга
сабабдан қочганимизда ҳам барибир пайдо бўлавера
-
ди. Бу вазиятда биз оғриқ қолдирувчи дорилар ҳисо
-
бига соғлигимизни тиклаймиз
деган тасаввурдаги бе
-
морга ўхшаймиз. Биз оғриқсизлантириш (сиқиб чиқариш)
Қўрқувдан қўрқасизми ёки қўрқув жумбоғи
19
ҳисобига даволаниш (аниқлаш)дан бош тортамиз, шун
-
да касалликка муносабатимиз ойдинлашгандек бўлади,
сабабини енгдим деб ўйлаймиз. Аммо бу ҳолатда ҳам
барибир «бемор»га ўхшаб қолаверамиз,
негаки бемор
касалликни ўзига душман деб билади,
касалликни эса
тўхташга мажбур қилади. Бу тўғри эмас, даволанаётган
-
да оғриқ белгиларининг енгиллашишидан қатъи назар,
биз касалликка қўл беришимиз, касаллик билан дўст
-
лашишимиз керак. Касалликдан қутулиш учун, албатта,
унга яқинлашиш зарур. Оғриқ қолдирадиган
дори ичиб
инсон ўта муҳим нарсаларни кўздан қочиради: аслида
дори-дармонлар оғриқ бизга «айтиш»га ҳаракат қилаёт
-
ган нарсаларга таъсир қилмайди. Дорилар фақат онгни
бу жараёнлардан чегаралаб қўядики, онг чиқиб бўлмай
-
диган «ишончли уй»да қамалади. Ахир мақсад беркитиб
қўядиган қамоқхона эмас, балки ҳимоялайдиган уй ёки
бошпана қуриш ёки топиш-ку, фақат ўша ердагина қўрқув
пайдо қиладиган сабабларни тинч-хотиржамликда муҳо
-
кама қилиб топиш мумкин. Шунинг учун яна қайтараман:
ўзимизни қочиш ёки мудофаалаш билан банд бўлгандан
кўра янги, ишончли бошпана топишга интилишимиз, ун
-
дан ҳам ҳаққоний баҳо ва ҳодисаларни борича қабул қи
-
лиш имкониятини қидиришимиз лозим. Шоира Крист Рай
-
нигнинг дўстлик сирлари тўғрисидаги сатрлари бор – биз
кўнглимизга ёқмаган нарсаларни ўзимиздан итаришимиз
эмас, балки нима учун яратилганини, ундан қандай фой
-
даланиш мумкинлигини ўйлашимиз керак. Сент-Экзюпе
-
ри «Кичик шаҳзода» китобида аввалбошдан бизда душ
-
манлик ва ёқтирмасликни пайдо қилган нарса, буюмлар,
жониворлар ҳамда воқеаларга нисбатан «ўрганиш» сўзи
-
ни ишлатади.
Do'stlaringiz bilan baham: