7.1. Умумий маълумотлар. Конструкторлик хужжатларининг ягона тизими стандартларининг таркиби, классификацияси ва белгиланиши.
Умумий маълумотлар. Конструкторлик хужжатлари ягона тизими комплекси стандартларига куйилган вазифалар, уларнинг таҳсир доираси, классификацияси, белгиланишга оид умумий коидалар, Давлат стандарти (ГОСТ 2.001-68) да белгиланган.
Стандартларнинг таърифи ва вазифаси. Конструкторлик хужжатларининг ягона тизими - Республикамиздаги барча корхона, ташкилот, муассасалар ишлаб чикаётган ва фойдаланаётган конструкторлик хужжатларини тайёрлаш, расмийлаштириш ва ишлатиш билан боглик бўлган тартиб ва коидаларни белгиловчи давлат стандартлари комплексидир.
Конструкторлик хужжатларининг ягона тизими стандартларининг асосий вазифаси - корхона, ташкилот, муассасаларда конструкторлик хужжатларига риоя қилиш, расмийлаштириш хамда улардан фойдаланишда ягона тартиб ва коидаларни жорий этишдан иборат.
Бу тартиб ва коидалар ёрдамида:
1. Корхона ва ташкилот, муассасалар узаро конструкторлик хужжатларини кайта расмийлаштирмай туриб, улар уртасида бу хужжатларни алмаштира олиш имкони яратилади.
2. Ишлаб чиқаришга кераксиз хужжатларнинг такрор ишлаб чикарилишининг олди олинади хамда комплектлари стабиллаштирилади (баркарорлаштирилади).
3. Саноат буюмларининг конструкторлик лойихаларини ишлашда унификация қилиш имкони кенгайтирилади.
4. Конструкторлик хужжатларининг формалари ва графикавий тасвирларининг соддалаштирилиши, саноат буюмларининг машаккатли лойиха-конструкторлик ишларини камайтиради.
5. Техникавий хужжатларни ва улардаги маълумотларни ишлаб чикишни механизациялаштириш ва автоматизациялаштириш имкони яратилади.
6. Ишлаб чиқаришнинг техникавий тайёрлик шароити яхшиланади.
7. Саноат буюмларининг ишлатиш шароити яхшиланади.
8. Ишлаб турган корхоналарни тезда кайта созлашда хужжатларни оператив равишда тайёрлаш имкони яратилади.
Стандартларнинг таҳсир доираси. Хужжатларни тайёрлаш, расмийлаштириш ва улардан фойдаланишда конструкторлик хужжатларининг ягона тизими (КХЯТ) стандартларида белгиланган тартиб ва коидалар қуйидагиларга:
а) конструкторлик хужжатларининг барча турларига;
б) конструкторлик хужжатларига ўзгартиришлар киритувчи ва хисобга олувчи хужжатларга;
в) техникавий норматив ва технологик хужжатларга таҳсир этади.
2. Конструкторлик хужжатларининг ягона тизими стандартлари конструкторлик хужжатларини тузиш ва улардан фойдаланиш билан боглик бўлган хужжатлар хамда адабиётларни нашр эттириш учун асос бўлади.
Масалан, бундай хужжатларда:
а) корхоналар техника бўлимининг (техникавий хужжатлар бўлими, норма-назорат хизмати ва ш.к.) структураси ва вазифаларни белгиловчи коидалар;
б) саноат ва корхоналарнинг тармоклари уртасида конструкторлик хужжатларининг харакати хамда келишиб олиш тартиби тугрисидаги коидалар;
в) техникавий хужжатларни тайёрлаш, саклаш, комплектлаш ва гурппалаш буйича курсатмалар ва коидалар белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |