3. Аудиторлик ташкилотлари тузилмайди а) қўшма корхона сифатида
б) ёпиқ акционерлик жамияти сифатида
в) очиқ акционерлик жамияти кўринишида
г) хусусий корхона сифатида
4. Аудиторлик текширувидан мажбурий ўтмайди а) қўшма корхона
б) акционерлик жамияти
в) давлат корхонаси
г) хайрия фондлари
5. Прокуратура буюртмаси билан ўтказилган аудит шартномаси тузилади а) аудит ўтқазилган корхона ва прокуратура ўртасида
б) прокуратура ва аудиторлик ташкилоти ўртасида
в) аудиторлик фирмаси ва корхона ўртасида
г) уч томоннинг иштирокида
6. Аудиторлик текшируви тўғрисида шартнома тузилади а) дастлабки кузатишсиз
б) дастлабки кузатиш натижалари асосида
в) суд органининг тавсияси билан
г) солиқ органининг қарори билан
7. Ички хўжалик хатари паст бўлса а) кўп сонли исботлар йиғилади
б) кам сонли исботлар йиғилади
в) ёппасига экспертиза қилинади
г) умуман текшириш шарт бўлмайди
8. Назорат тизими хатари паст бўлса а) кўп сонли исботлар йиғилади
б) кам сонли исботлар йиғилади
в) аудиторлик хатари ўртача бўлади
г) аудиторлик хатари паст бўлади
9. Аудиторлик хатари юқори бўлса а) кўп сонли исботлар йиғилади
б) кам сонли исботлар йиғилади
в) ёппасига текшириш қилинади
г) хатони топиш хатари паст бўлади
XYIII БОБ. КОРХОНАЛАР МОЛИЯВИЙ-ХЎЖАЛИК ФАОЛИЯТИ АУДИТИНИНГ МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
18.1. Аудитни ўтказишнинг умумий методологик тартиби Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти аудити тузилган шартнома ва дастурга мувофиқ ўтказилади. Дастурга кирган ҳар бир мавзу ёки объектни текшириш пастдан юқорига қараб (индукция) ёки юқоридан пастга қараб (дедукция) текширилади.
Индукция усулига мувофиқ аудитор ҳар бир объект бўйича маълумотларни бошланғич ҳужжатлардан тортиб, то ҳисоботда акс эттирилган кўрсаткичгача тизимлаб чиқади. Аудитор барча текшириш объектлари тўғрисидаги маълумотларни бошланғич ҳужжатлар асосида ўзининг компьютерига киритиб боради, оралиқ маълумотларни ойлик, чораклик, ярим йиллик, тўққиз ойлик ва йиллик даврлар бўйича жамлайди. Бошланғич ҳужжатлар бўйича исботларни тўплаш чоғида бирданига уларни тўғри тузилганлигини текширади, улардаги баҳоларни ва соний –суммавий миқдорларни шартномалар билан таққослайди. Ҳар ойлик маълумотларни Бош китобдаги мос счётларнинг маълумотлари билан уйғунлигини текширади. Тўпланган маълумотларни «Бухгалтерия баланси», «Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» ва ҳисоботнинг бошқа шаклларида акс эттирилган маълумотлар билан таққослаб кўради. Тўпланган исботларни ҳисоб ва ҳисобот маълумотлари билан мос келиши текширилаётган объект ҳисобини тўғри олиб борилганлигидан, мос келмаслиги эса хато ва камчиликларга йўл қўйилганлигидан дарак беради. Мос келмаслик аудитордан четланишлар бўйича кейинги исботу- далилларни йиғишни талаб этади. Худди шундай кетма-кетлик, маълумотларни йиғиш тартиби аудитнинг барча объектлари бўйича амалга оширилади.