Јзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва спорт буйича чицарилган цонун дужжатларининг ахамияти.
Узбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт т рисида” ги цонуни жисмоний тарбия ва спорт даракатини юритиш, унга радбарлик цилувчи давлат дамда жамоат идораларининг вазифалари, бурчлари ва дуцуцларини белгилаб берган. Бу жараёнлар фанни урганиш ва мутахассислар тайёрлаш фаолиятида моим омил дисобланади.
Узбекистон Республикасининг “Таълим тугрисида” ги Цонуни барча турдаги уцув юртларида жисмоний тарбия дарслари, дарсдан ташцари оммавий-согломлаштириш спорт тадбирларини ташкил цилишга йул очиб беради. Бу жараёнлар дам ташкилотчилик ва бошцарув фаолиятларининг энг моим тармоги сифатида уз урнига эгадир. 2
1993-йилнинг март ойида Узбекистон Республикаси Президенти Фармонига асосан “Соглом авлод учун” ордени таъсис этилди. Унинг Низомига кура соглом авлодни тарбиялаб етиштириш масъулияти мактаб, тарбия муассасалари каби спорт ташкилотлари зиммасига дам юкланган.
Узбекистонда барча содалардаги юту арни таъминлаш мутахассис кадрларга боглиц эканлиги эътироф этилди. Шу сабабдан “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” цабул цилинди. Жисмоний тарбия дамда спортни ташкил билиш ва бошцаришда унинг адамияти бециёсдир.
Узбекистонда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ни амалга ошириш буйича жисмоний тарбия ва спорт содасида моим ишлар амалга оширилмоцда. Булажак мутахассис кадрларни назарий билим, амалий малака дамда куникмалар билан цуроллантиришда “Жисмоний тарбия назарияси” фанининг адамияти катта булмоцда. Унинг мазмуни ва модияти, хусусан, уцувчи, талабаларга таълим-тарбия бериш, касб-дунарларнинг турли усуллари билан таништириш айницса, республика, вилоят, шадар спорт цумиталари, уларнинг цуйи тармоцларидаги ташкилий ишлар, уларга
2 O‘zbekiston Respublikasi “Ta’lim to‘g‘risida”gi qonuni. // Turkiston. - 1997. - 1 oktyabr.
рахбарлик қилиш йўлларини ўргатиш янги талаблар даражасида амалга оширилмоқда. Бу ўз навбатида ўқувчи ёшлар ва талабаларнинг ижодкорлик фаолиятлари ҳамда ўз вазифаларини пухта билиш масъулиятларини оширмокда. Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини тарбиялашда соҳага доир қонунлар, фармонлар ва қарорларни ўрганиш, уларнинг ижросини таҳлил қилиш, талабаларнинг ўқув амалиётларида уларга амал қилиш йўлларини сингдириш ўқув жараёнининг муҳим таркибий қисмига айланмоқда. Жисмоний тарбия назарияси фанини ўзлаштиришда ўқув режасидаги бошқа назарий ва амалий мутахассислик фанлари мазмунини боғлаш, уларни таққослаш ишлари талабаларнинг мустақил ҳамда ижодкорлик билан ўз касбига ёндашишини тақозо этмоқда. Энг муҳими шундаки, жисмоний тарбия ва спортни фанининг асосий таянчларидан ҳисобланган миллий қадриятлар, маънавий-маърифий, маданий мазмундаги халқ миллий ўйинларининг моҳиятини чуқур ўрганиш, “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестлари талабларини ҳаётга татбиқ этиш усулларини билиш каби фаолиятлар ўқув жараёнида бошқариш билан бевосита боғланмоқда.
Ўзбекистонда аҳолининг ижтимоий-маданий турмуш фаровонлигини янада яхшилаш, уларнинг маънавий етук, жисмонан бақувват бўлиб камолотга етишишларида давлат идораларининг фаолиятлари муҳим аҳамиятга эга. Бунда “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида” ги, “Таълим тўғрисида” ги ва бошқа қонунлар, Республика Президентининг “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисидаги (1993-йил) фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш билан боғлиқ бўлган қатор (1993- йил, 1996-йил, 1999-йил, 2000-йил, 2002-йил) лари муҳим аҳамиятга эгадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |