Жисмоний маданият факультети декани Ф.Қаххоров “ ” 012 йил Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият факультети кундузги бўлим 5141900-жисмоний тарбия ва жисмоний


II.1. Футболда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш



Download 482,52 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/27
Sana12.06.2022
Hajmi482,52 Kb.
#657040
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27
Bog'liq
zhismonij tarbiyada ilmij tadqiqot uslublaridan fojdalanish

II.1. Футболда илмий тадқиқот ишлари олиб бориш. 
Жисмоний тарбия институти талабаларига маълум билимларни бериш ва юқори малакали 
мутахассисларни тайёрлашгина эмас, балки уларда илмий дунёқарашни шакллантириш, 
уларни 
спортчи 
шахсининг 
ривожланиш 
қонуниятлари 
билан 
таништириш, 
тарбияланувчиларнинг кундалик ҳаётида бу қонуниятларни қўллаш ва спорт натижаларига 
эришишдаги билимлар билан таъминлашни ҳам ўз ичига олади. Шунинг учун ҳар бир 
талаба институтда таълим олиш вақтида биологик, спорт-педагогик, психо-логик-
педагогик ва бир қатор махсус билимларни ўзлаш-тириши керак. 
Биологик фанлар босқичига анатомия, физиология, биохимия, спорт морфологияси, 
биомеханика, гигиена, спорт медицинаси ва спорт массажи фанларини ўрганиш киради. 
Мутахассис-мураббийлар ўзларининг ҳар кунги ишла-рида инсон организмига 
таъсир қиладилар ва ҳаракат функциялари ҳамда инсон организмининг ички органлари 
фаолиятини ривожлантирадилар. 


19 
Табиийки, организмнинг функцияларига илмий исбот-ланган йўналишли таъсир 
этиш учун организмнинг тузи-лиши ва унда кечаётган биохимик жараёнлар, мушак 
фаолиятини бошқаришдаги физиологик механизмлар, қон айланиш, нафас олиш ва айирув 
органларининг фаолияти ҳақидаги билимларни эгаллаш лозим бўлади. Шу муносабат 
билан спорт соҳасидаги мутахассисларни тарбиялашда тиббий-биологик фанларнинг ўрни 
ўзгачадир. 
Предметлар бўйича энг катта гуруҳни спорт-педагогик фанлар ташкил қилади. 
Булар: гимнастика, енгил атлетика, сузиш, спорт ўйинлари, оғир атлетика, бокс, кураш, 
қиличбозлик ва бошқалар. 
Педагогика, жисмоний тарбия назарияси ва усулияти қонун-қоидаларига асосланиб, 
ҳар бир спорт-педагогик фан бевосита у ёки бу спорт тури хусусиятларини, техникасини, 
тактикасини, мазкур спорт туридаги машғулотларнинг умумий ва махсус усулларини, 
унинг ривожланиш тарихини, мазкур спорт тури бўйича турли иш шакллари ва 
усулларини ривожлантириш йўлларини очиб беради. 
Психологик-педагогик фанларга умумий психология, спорт психологияси ва 
педагогика фанлари киради. Педагогика инсонни тарбиялаш қонунларини, ўргатишнинг 
принцип ва усулларини, мураббийнинг ўз тарбияланув-чиларига таъсир этиш йўлларини 
очиб беради. Педаго-гикани ўрганиш орқали талабалар янги инсонни қандай қилиб 
тарбиялаш, нимага ва қандай ўргатиш, қандай сифатларга эга бўлиш ва бу сифатларни 
тарбияланувчиларда қандай шакллантириш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб 
олишлари мумкин. 
Психология курслари инсон фаолиятининг психологик қонуниятларини очиб беради. 
Умумий психология ва спорт психологияси асослари ўрганилади. Спорт психологияси, 
спорт фаолиятининг спортчи шахсига таъсир этиши, ўрга-тиш жараёнининг психологик 
асослари, спорт машғулот-лари ва мусобақаларнинг психологик хусусиятлари ҳақида 
тасаввур қилиш имконини беради. Спорт психологияси мутахассисларни тайёрлашда катта 
аҳамиятга эга. Спорт психологияси ҳар бир алоҳида спортчининг жисмоний, техник-
тактик ва ижтимоий-иродавий тайёргарлиги учун рационал машғулот усулларини 
танлашда муҳим омил ҳисобланади. 
Махсус фанлар цикли жисмоний тарбия тарихи, жисмоний тарбия ва спортни 
ташкиллаштириш, бошқариш, жисмоний тарбия ва спорт иқтисодиёти, жисмоний тарбия 


20 
назарияси ва усулияти, спорт машғулотлари асослари ва спорт иншоотлари каби фанларни 
ўз ичига олади. 
Жисмоний тарбия тарихи жисмоний тарбиянинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 
сабабларини ёритиб беради. 
Жисмоний тарбия ва спорт иқтисодиёти, уни ташкил-лаштириш ва бошқариш 
ташкилий ишлар ва жисмоний тарбия ҳаракатини бошқариш асосларини очиб беради, уни 
ташкиллаштиришнинг давлат ва жамоат шакллари бирли-гини кўрсатади. 
Инсоннинг 
жисмоний 
ривожланиш 
жараёнларини, 
педагогик 
бошқариш 
қонуниятларини жисмоний тарбия ва спорт назарияси ва усулияти фани ўрганади. 
Бу курсларда бўлажак мутахассис жисмоний тарбия-нинг мақсади, вазифалари, 
умумий принциплари ва воситалари ҳақида тасаввур ҳосил қилади. 
Институтнинг ўқув режасида талабани мустақил фикрлашга ўргатиш, турли 
фанларнинг ютуқларидан кенг фойдаланиш ва ўз мутахассислиги бўйича ижобий кўник-
маларга эришиш асосий ғоя сифатида қаралади. Барча ўқув фанларини тўлиқ ўзлаштирган 
талабагина кенг ва замонавий дунёқарашга эга бўлиши, ўз мутахассислигини чуқур 
ўзлаштирган шахс бўлиб шаклланиши мумкин. 

Download 482,52 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish